Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Алишер Узоқов: “Олтин гепард” кинофорумлардан бирида албатта ўз фильмим билан қатнашаман

Bo'limi: Новости Мира |


Актёр, режиссёр ва футболчи Алишер Узоқов билан “Олтин гепард” Тошкент халқарокинофоруми хақида...   - Учинчи «Олтин гепард» кинофорумидарежиссёр сифатида бирор-бир фильм билан қатнашиш ниятингиз борми?   - Ниятим бор эди. Ўтган йили маълум сабабга кўра, улгуролмадим, аниқроғи, кино яратишга шароит бўлмади.Худо хоҳласа кейинги йилларда ўтказиладиган кинофорумлардан бирида албатта ўз фильмим биланқатнашаман.   - Айтингчи, “Олтин гепард” кинофорумига саралаболинадиган фильмлар кундалик ҳаётимиздаги кинотеатрларда қўйиладиган кинолардан қандай фарқ қилади?   - “Олтин гепард”га жаҳон миқёсидаги фильмлар қўйилади. Уларбизнинг кинодан савия жиҳатидан анча фарқ қилади. Режиссёр назари билан қараганда эса, йўналишлари биланажралиб туради, дейишим мумкин. «Олтин гепард» кинофоруми танлов дастурига фильмларни киномутахассисларсаралаб олишади. Мазкур кинофорумда қатнашаётган фильмларни мунтазам кузатиб, кўриб бориш, бизнингкиноижодкорларга ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман. Ушбу лойиҳа миллий кинематографиямиз соҳасида йирикҳодиса бўлди. Қолаверса, кинофорум давомида матбуот анжуманлари, ижодий учрашувлар, чет элдан келганижодкорлар билан суҳбатларда қатнашиш имкони ҳам бор. Буларнинг бари бизнинг кинотеатрларда ҳозирданамойиш этилаётган фильмлар савиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлайман.   - “Ўтов” ёки “Кечиккан ҳаёт” каби фильмлар бу йилги кинофорумдақатнашаяпти. Улар ҳақидаги фикрингиз?   - Айниқса, “Ўтов”фильмини жуда яхши кўраман. Кинога қўйиладиган талабларнинг деярли барчасига жавоб беради. Фильм режиссёри– Аюб Шаҳобиддинов. Томошабин бу фильмни кўргани сари уни тушуниб, англаб етади. Бундай киноасарларни томошақила туриб, ярмида ташлаб, залдан чиқиб кетиб бўлмайди. Томошабин савиясини оширишга қодир фильмлардан бири.Шу ўринда, “Кечиккан ҳаёт” фильмига ҳам омад тилаб қоламан.   -Сиз режиссёрлик қилган “Энди дадам бўйдок” фильми омадли чиқди. Шунга ўхшаш фильм олиш ниятингизборми?   - Шунга ўхшаш фильмни ҳозир ҳам олсам бўлади, албатта,лекин, очиғи, буни хоҳламаган бўлардим. Негаки, бу фильмни томошабин кўриб бўлди. Бу фильм йилнинг энг яхшифильми бўлди. Яна шу мавзуга боғланиб қоладиган бўлсам, бу ижодкор сифатида мени изланишдан тўхтатиб қўяди,назаримда. Ижодкор янгилик излаши керак. Фақат шу орқалигина ўсиш, такомиллашиш мумкин. Шу боисдан айнаншунақа йўналишдаги фильмлар олишни тўхтатдим. Томошабиннинг кино санъатига бўлган эстетик қарашларини,кино кўриш маданиятини оширадиган фильм олиш ҳақида ўйлаб юрибман. Айбни томошабинга ағдармоқчимасман, кўзтегмасин, томошабинларимизнинг кино санъати ҳақидаги тушунчаси йилдан-йилга бойиб бораяпти...   “Энди дадам бўйдоқ” фильми ҳақидаги мавзуга қайтадиган бўлсам, унафақат мен, балки бутун ижодий гуруҳ учун ҳам катта ютуқ бўлди, деб ўйлайман. Бироқ шундай бўлса-да, маълумкамчиликлари борлигини ҳам биламан. Тўғри, айрим сюжетлари, актёрлар ижроси, характерлар жуда ёрқин бўлган.Шулар фильмнинг томошабинни жалб қиладиган асосий жиҳатлари, десам булади. Лекин барибир бу фильмни киноталабларига юз фоиз жавоб беради, деб билмайман.   - Сизнингча,бугунги кунда ўзбек кино оламига кириб келаётган актёрлар бир хил қолипга тушиб қолмаслик учун нима қилишикерак?   - Фикримча, бир хил қолипга тушиб қолмаслик - буактёрнинг қўлида эмас. Менга шундай саволни жуда кўп беришади. Бундан бироз ранжийман. Дастлабки йилларда“бир хил колипга тушиб қолганим”нинг сабаби юз фоиз ёки тўқсон фоиз менга бериладиган таклифлар туфайлиэди. Мен ўзимга-ўзим сценарий ёзиб беролмайман, ўзимга-ўзим партнёр актёрларни танлолмайман, ўзим истаганчакийинолмайман-ку! Масалан, ҳар бир фильмнинг ижодий гуруҳида либослар бўйича рассом бўлади, улар кинодаташқи кўринишни ўзгартириб қўйса бўлди, бошқа ҳарактер пайдо бўлади. Томошабин бирор образни бошқакўринишда кўрдими, у ўзгарган бўлади. Бундан ташқари, режиссёр келиб айтиши керак аслида: “Э барака топкур,бу нариги ролингга ўхшаб қолаяпти. Сал бошқачароқ ишлаш керак”. Биздаги режиссёрлар эса ишлагисикелмайдими, билмадим. Баъзан шунақа ҳолатлар бўладики, “Мана бу гапни мен нариги ролимда айтганманку” -,десам, - “бошқачароқ қилиб гапириб юборавер”, - дейишади. Мана шундан кейин актёр битта колипга тушиб колган,деган фирк келиб чиқади. Томошабин: “ Шу 10 та режиссёр ёки 10 та фильм ижодкорлари шу ишни бошқачароқ қилса,бўларди, деб айтмайди.   “Қора кўз”, “Сўнгги лаҳза”, “Тундантонгача” фильмларидаги ролларим бир-биридан тубдан фарқ қилади. Сабаби “Сунги лаҳза”даги ғоя умуман бошқа,“Тундан тонгача”даги ғоя эса бутунлай ўзгача. Демак, агар шундай ҳар хил ғоялар келса, таклифлар тушса, менҳаммасини бир хил колипдаги рол қилиб ижро этиб бермас эканман-ку…   - Актёрлик маҳоратига эга бўлиш учун туғма истеъдод муҳимми ёки махсус билимми?   - Кимгадир истеъдод муҳим, сабаби, шундай истеъдодли одамлар борки, улар ўқишишарт эмас. Улар шусиз ҳам томошабин эьтиборини қозона олади. Лекин шундай инсонлар борки, ўқиши, билим олишишарт. Истеъдодини ривожлантириш учун устоз кўриш керак. Озгина амалиёт, тажриба бўлиши керак. Шунинг учун бусаволга ҳар ким ўзидан келиб чиқиб, жавоб беради, деб уйлайман. Шахсан ўзим учун иккаласи ҳам муҳим. Аллоҳтомонидан истеъдод берилган бўлса-да, ўқиш ҳам аҳамиятга эга. Санъат олийгоҳида таҳсил олган йилларим менгажуда кўп нарса берди. Айнан мен таҳсил олган гуруҳ, айнан менинг устозим ҳаётимда жуда аҳамиятли роль ўйнади.Устозим Маҳмуд Рашидов менга ижодда ўзимни, санъатимни кўрсатиб бериш йўлларини ўргатди. Ижод оламига қадамқўйибманки, актёрга керакли бўлган ҳамма нарсани шу устозимдан ўрганганман.   - Сиз “Фонд Форум” лойихаларида фаол катнашиб келасиз. Кутилаётган қайси лойиҳаларда сизникўрамиз?   - Бу лойиҳаларда қатнашиш, ҳар бир инсоннинг орзусибўлса керак. Улар йилдан-йилга оммалашиб бормоқда. Бу инсонни жуда қувонтиради. Негаки, ўзгаришлар катта.Биргина “Ҳаёт учун” футбол ўйинини оладиган бўлсак, Илк маротаба у “JAR” стадионида ўтказилган эди. Бирйилдан сўнг “Бунёдкор” марказий стадионида, ундан олдин эса барча вилоятларимизда бўлиб ўтди. Шунинг ўзикўкрак бези саратонига қарши “Ҳаёт учун” курашадиганлар сони кўпайганини белгилаб беради. Биз борибшунчаки футбол ўйнамадик... Биз инсонларга умид бердик! Шунинг ўзи катта бахт, катта савоб…   - Мавзудан ташқари савол: айтингчи, вақтни ортга кайтариш имкони берилса,ундан фойдаланармидингиз? Ёки йўқотганимни йўқотдим, топганларимга шукр, деб яшармидингиз?   - Фойдаланмасдим. Кўп ўйлаганман, шунақа имкон берилса, нима қилган бўлардим,деб. Лекин ҳаёт ўз йўлида кетгани маъқул. Ниманидур ўзгартириш инсон ихтиёридаги ишмас. Ҳаммаси - тақдириазал, пешонамиздагиси... Ҳамма ҳам қаердадир хато қилади. Ундан тўғри хулоса чиқара билсаккина, бу хатолартакрорланмайди.   - Сўнгги савол ўрнида: сизга бирваракайигаиккита таклиф келиб тушди, бири “Арсенал” футбол жамоасида тўп суриш, иккинчиси “Ҳолливуд” фильмларидасуратга тушиш - қай бирини танлардингиз?   - Агар “Арсенал”жамоасидан бошқа клуб таклиф қилса, балки “Ҳолливуд”ни танлаган бўлардим. Лекин “Арсенал” бу бошқамасала-да... Ёшлигимдан футболчи бўламан, деган орзу билан яшардим. Лекин ҳозирча санъат соҳасида омадимчопяпти. Аммо футболни ҳам ташлаб қўйиш ниятим йўқ...   Хулосаўрнида айтишимиз мумкинки, Алишер Узоқов ҳали кино оламида кўп ишлар қилишга қодир. Унинг режалари бисёр.Режиссёр сифатида олган фильмлари ҳам ўз томошабинини топиб улгурди. У қайси соҳага қўл урмасин, яхшинатижаларга эришишига ишонади. Унга омад тилаб коламиз.   Манба:“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг расмий сайти
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]