Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33414
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Қандли диабет ҳақидаги 8 та афсона

Bo'limi: Новости Мира |


Диабетга чалинган кишилар тўғри овқатланиши, тўғри даволаниши вақандай ҳаёт тарзини юритиши кераклиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. қуйида биз уларнинг баъзилари ҳақидабатафсил ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.
1-афсона: Диабетга чалинган кишиларширинликни умуман тановул қила олмайди. Торт бўлаги ёки печенье саломатлигингизгазарар етказмайди. Аслида  иккинчи турдаги диабетга чалинган кишилар нормал соғлом озуқага қўшимчаравишда муайян миқдорда ширинлик истеъмол қилишлари мумкин. Рациондан ширинликларничиқариб ташлаш зарур чора бўлмаса ҳам, уларнинг истеъмолини чеклаган маъқул, албатта. Бунда ширинликларнипаст калорияли маҳсулотлар, масалан, товуқ тўши ёки брокколи карамидан кейин тановул қилган маъқул.
2-афсона: Диабет кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилиш туфайли пайдо бўлади.
Йўқ, шоколад ишқибозлари қандли диабетга чалиниши даргумон. Ушбу касаллик генетик вакишининг ҳаёт тарзи билан боғлиқ факторлар жамламасидан ривожланади. Шулардан бири – ортиқча вазн. Агароилангизда кимдир қандли диабетга чалинган бўлса, соғлом маҳсулотларни истеъмол қилинг ва вазнни назоратқилиб бориш учун жисмоний машқларни бажаринг.
3-афсона: Диабетга чалинган кишилармахсус парҳезга амал қилиши керак
Қандли диабетга чалинган киши учун соғлом парҳез– бу мутлақо соғлом киши учун соғлом парҳезнинг ўзидир. Бундай парҳез таркибида ёғлар, қанд ва туз миқдорикам бўлган (масалан, буғда тайёрланган ва ёғсизлантирилган) маҳсулотлардан иборат бўлади. Диабетга чалинганкишиларга тавсия этиладиган маҳсулотларнинг фарқли жойи йўқ. Шу боис уларни қиммат нархларда сотиб олганданкўра, ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул.
4-афсона: Диабетни бошқа кишидан юқтиришмумкин
Диабет инфекцион ва юқумли касаллик эмас. Олимлар организмда диабетга олибкелувчи бузилишларни нималар келтириб чиқаришини ҳамон аниқ билмайди, бироқ диабет бошқа одамга шамоллашёки грипп каби юқмаслигини аниқ билади. Шунга қарамасдан, иккинчи турдаги диабет авлоддан-авлодга ўтиш хавфимавжуд. Шунинг учун, агар оилада кимдир қандли диабетга чалинган бўлса, демак шу оила аъзоларида диабетривожланиши хавфи ҳам ошади.
5-афсона. Диабет асоратларининг олдини олиш мумкинэмас.
Бу нотўғри. Олиб борилган тадқиқотлар диабет асоратларининг олдини олиш ёкиуларни кейинроққа чўзиш мумкинлигини кўрсатди. Бунинг учун қондаги глюкозанинг муайян миқдорини ушлабтуришга ва мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишга ҳаракат қилиш керак. Иккинчи турдаги диабетга чалинганкишиларнинг кўпчилигида артериал қон босими ва холестерин миқдори кўп бўлади. Асаб тизими ва буйракларшикастланишини кейинроққа чўзиш учун ушбу параметрларни кузатиб бориш лозим. 6-афсона. Диабетга фақат ортиқча вазнли кишилар чалинади
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, иккинчитурдаги диабетга чалинган кишилар ортиқча вазнга эга ва, ҳатто, семизликдан азият чекади. Бироқ жуда кўплаббеморларнинг вазни жойида экани ҳам кузатилган. Агар ўзингиз ёки яқинларингиздан кимдир озишни истаса, ундажисмоний юкламани ошириш ёки соғлом овқатланиш орқали вазнни тушириш, диабет асоратларини чекинтришгаёрдам бериши эсингизда бўлсин.
7-афсона. Диабетга чалинган кишилар спорт биланшуғуллана олмайди
Аксинча! Жисмоний юклама диабетни даволашда энг муҳим омилҳисобланади, чунки у инсулиндан самарали фойдаланиш ва вазнни камайтириш имконини беради. Афсуски, ушбусамарали воситадан ҳамма ҳам фойдаланмайди. Диабетга чалинган кишиларда ёшидан қатъи назар у ёки бударажада жисмоний юклама бўлиши лозим.
8-афсона. Диабетга чалинган кишилармаҳкум.
Бу нотўғри. Ҳа, диабет – узоқ кечадиган касаллик, уни тўлиқ даволаб бўлмайди.Бироқ қонидаги қанд миқдорини назорат қилмайдиган шахсларда юзага келадиган кўплаб кўнгилсиз асоратларданқочиш мумкин. Диабетга чалинган кишиларнинг кўпчилиги фаол ҳаёт тарзини юритади. Диабет ташҳиси – ҳукм эмас,бунинг устига у саёҳат қилиш, бўш вақтни қувноқ ўтказиш ва дўстлар билан учрашиш имкониятини йўққачиқармайди.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]