Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ҳар йили 15 ёшгача бўлган 2 млн қиз она бўлади

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон Миллий матбуот марказида БМТ Аҳолишунослик жамғармаси – UNFPA томонидан жаҳон мамлакатларидааҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, воягаетмаганларга никоҳ ўқитиш ҳолатларига барҳам бериш борасида олиб борилаётган ишларнингйиллик ҳисобот-тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуманда Ўзбекистондақизларни эрта турмушга узатиш, вояга етмасдан никоҳ ўқитиш ҳолатларига барҳам бериш борасида барча давлатва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва соғлиқни сақлашмуассасалари, диний идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил йўлга қўйилгани алоҳидақайд этилди.
 
БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили Карл КулессаЎзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларфаровонлигини таъминлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, вояга етмасдан никоҳўқитиш ҳолатларига барҳам бериш каби масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатидабелгиланганлигини таъкидлади
 
Маълумотларга қараганда, эрта никоҳлар ва улар билан боғлиқ ҳолдаюзага келадиган эрта ҳомиладорлик глобал муаммо ҳисобланади: ривожланаётган мамлакатларда ҳар куни 18 ёшгатўлмаган 20 000 қиз она бўлмоқда. Умуман олганда ҳар йили она бўлаётган 7,3 млн. ўсмир қизларнинг 2 млн. нафарияъни 15 ёшгача бўлган қизлар ва айнан мана шу ёш гуруҳлари, эрта ҳомиладорлик билан, шу жумладан оналар ўлимибилан боғлиқ жуда оғир тиббий ва ижтимоий оқибатлардан азият чекмоқда.
 
БМТ Аҳолишуносликжамғармаси 1993 йилдан буён мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, юқумли касалликлар профилактикасига кўмаклашиш каби қаторхайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. UNFPA аҳолишунослик дастурларини ҳаётга татбиқ этиш, соғлиқнисақлаш бўйича миллий тизим самарадорлигини ошириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитмусаффолигини таъминлаш каби масалаларда ҳам мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]