Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50473
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


Асабларни тинчлантиришнинг 10 та усули

Bo'limi: Новости Мира |


Ҳаёт бизни доим олдинга етаклайди ва кунлар борган сайин жадал ўтабошлайди. Бундай шароитларда стресс муқаррар ҳолатга айланади.

Камайиш ўрнига кўпайиб борадиган иш,уйдаги ташвишлар – буларнинг ҳаммаси кишини мувозанатдан чиқариши шубҳасиз. Бироқ ноумидликка тушманг,асабийлик кайфиятингизни тушириб юбормасин. Асабларни тинчлантиришнинг ўзингизга мос рецептинитопинг.
1. Тоза ҳавога чиқинг. Офисда ўтказилган соатлар ва пластик дераза билантўсилган олам ҳатто стрессга энг чидамли кишиларни ҳам мувозанатдан чиқариши мумкин. Агар ҳаво очиқ бўлса,албатта, кўчада бироз сайр қилиш учун вақт топинг. Бу енгилликни ҳис қилишингизга ёрдам беради. Ҳеч иложибўлмаса, деразани очинг ва тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг.
2. Мусиқа тингланг.Кайфиятингизни кўтарадиган ва сизни бахтлироқ қиладиган севимли таронангизни танланг.
3. Жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Тушлик пайтида бошлиғининг сурати туширилган спорт анжоминимуштлайдиган японлар эсингиздами? Ана шу японлар дунёдаги энг ишчан одамлар экани энди ҳеч кимга сир эмас,чунки улар асабий зўриқишдан халос бўлишнинг йўлини билади. Ушбу маслаҳат ўтроқ ишда меҳнат қиладиганларучун жуда яхши. Нима билан шуғулланишни ўзингиз ҳал қиласиз. Бунда йога ҳам, рақслар ҳам, югуриш ҳам ва, ҳатто,ёстиқлар “жанги” ҳам ёрдам беради. 
4. Ширинлик тановул қилиниг. Қанд ҳақиқатанҳам тинчланишга ёрдам беради. У организмни лаззатланиш гормонини ишлаб чиқишга рағбатлантиради, бу эса асабтизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қанд енгил оғриқсизлантирувчи хусусиятга ҳам эга! Бироқ ширинликларнисуистеъмол қилманг, чунки у қувончдан ташқари, ортиқча килограммларни ҳам олиб келади... 
5. Дўстингизга қўнғироқ қилинг ёки шунчаки ичингиздагини кимгадир тўкиб солинг. Ташвиш сабабинибартараф этиш учун баъзида у ҳақда гапириб беришнинг ўзи етарли бўлар экан. Одамларга турмушқийинчиликларини енгишга ёрдам берувчи психотерапевтлар айнан шу хусусиятдан фойдаланади. Бироқмутахассисга мурожаат қилиш учун сабаб ҳар доим ҳам жидддий бўлавермайди – шунчаки сизни нимаасабийлаштираётгани ҳақида яқин кишингизга гапириб беринг, дарҳол енгил тортасиз.
6.Ҳайвонлар билан ўйнанг. Бизнинг кичик укаларимиз асабларни тинчлантириш каби ноёб хусусиятга эга. Агар уйҳайвонингиз бўлмаса, мулойим момиқ мушуги ёки кучуги бор бўлган танишингизникига боринг. 
7. Вақтингизни ўзингиз хоҳлагандай қилиб ўтказинг. Ювилмаган идишларни шундоқ ўз ҳолича қолдирингва кинога, қаҳвахонага ва шунчаки сайрга чиқинг. Шу тарзда ўзингизга танаффус берасиз, акс ҳолда стрессгаучрашингиз аниқ.
8. Шоппинг билан шуғулланинг. Айтгандай, ушбу маслаҳатдан эркакларҳам фойдаланиши мумкин. Бунда бирор қиммат буюм сотиб олиш ҳам шартмас. Эркаклар машиналари учунойнатозалагичлар ёки соқол олиш учун крем танлаши мумкин. Асосийси натижа эмас, балки шоппинг жараёнидағам-ташвишларни унутишдир. 
9. Кулинг. Комедия фильмлари ва кўрсатувларинингмуваффақиятини ниима билан изоҳлаш мумкин? Улар бизга асабларни бўшаштиришга ва кайфиятни кўтаришга ёрдамберади. Кулгу умрни узайтириб қолмасдан, депрессияни даволайди ва стрессдан жуда яхши халос этади. Барчаишларни унутинг, севимли комедиянгизни қўйинг – ўзингизни бошқа инсондай ҳис қилинг. 
10. Совуқсувга ювининг. Ушбу маслаҳат асабий таранглик даражасини зудлик билан тушириш керак бўлган одамларга москелади. Қизлар, “пардоз-чи?” деб сўраши мумкин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ, бўйнингизни ҳўл қўллар биланартинг, қўлларни тирсакларгача сувга солинг. Сув ўзи билан ғам-ташвишларни олиб кетиш ва тинчлантиришхусусиятига эга. 

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]