Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33424
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 501
Гостей: 499
Пользователи: 2

Jaqmeshop, WilsonOt
Сегодня был на сайте:
toli9131, AbRoR_BeK, MaDiNa_92, Qodir9226, MANKENT, 998949414047, 900955557, merdan0980, eldor044, Maksat9623, 888886508, LanceMek, Jaqmeshop, MuntasirKize, loginn, doston5335, Anthonybrunk, AnatoliySok, WilsonOt


Асабларни тинчлантиришнинг 10 та усули

Bo'limi: Новости Мира |


Ҳаёт бизни доим олдинга етаклайди ва кунлар борган сайин жадал ўта бошлайди. Бундай шароитларда стрессмуқаррар ҳолатга айланади.

Камайиш ўрнига кўпайиб борадиган иш, уйдаги ташвишлар – буларнингҳаммаси кишини мувозанатдан чиқариши шубҳасиз. Бироқ ноумидликка тушманг, асабийлик кайфиятингизни туширибюбормасин. Асабларни тинчлантиришнинг ўзингизга мос рецептини топинг.
1. Тоза ҳавога чиқинг. Офисдаўтказилган соатлар ва пластик дераза билан тўсилган олам ҳатто стрессга энг чидамли кишиларни ҳаммувозанатдан чиқариши мумкин. Агар ҳаво очиқ бўлса, албатта, кўчада бироз сайр қилиш учун вақт топинг. Буенгилликни ҳис қилишингизга ёрдам беради. Ҳеч иложи бўлмаса, деразани очинг ва тоза ҳаводан тўйиб нафасолинг.
2. Мусиқа тингланг. Кайфиятингизни кўтарадиган ва сизни бахтлироқ қиладиган севимли таронангизнитанланг.
3. Жисмоний машқлар билан шуғулланинг. Тушлик пайтида бошлиғининг сурати туширилган спортанжомини муштлайдиган японлар эсингиздами? Ана шу японлар дунёдаги энг ишчан одамлар экани энди ҳеч кимгасир эмас, чунки улар асабий зўриқишдан халос бўлишнинг йўлини билади. Ушбу маслаҳат ўтроқ ишда меҳнатқиладиганлар учун жуда яхши. Нима билан шуғулланишни ўзингиз ҳал қиласиз. Бунда йога ҳам, рақслар ҳам, югуришҳам ва, ҳатто, ёстиқлар “жанги” ҳам ёрдам беради. 
4. Ширинлик тановул қилиниг. Қанд ҳақиқатан ҳамтинчланишга ёрдам беради. У организмни лаззатланиш гормонини ишлаб чиқишга рағбатлантиради, бу эса асабтизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қанд енгил оғриқсизлантирувчи хусусиятга ҳам эга! Бироқ ширинликларнисуистеъмол қилманг, чунки у қувончдан ташқари, ортиқча килограммларни ҳам олиб келади... 
5. Дўстингизгақўнғироқ қилинг ёки шунчаки ичингиздагини кимгадир тўкиб солинг. Ташвиш сабабини бартараф этиш учун баъзидау ҳақда гапириб беришнинг ўзи етарли бўлар экан. Одамларга турмуш қийинчиликларини енгишга ёрдам берувчипсихотерапевтлар айнан шу хусусиятдан фойдаланади. Бироқ мутахассисга мурожаат қилиш учун сабаб ҳар доимҳам жидддий бўлавермайди – шунчаки сизни нима асабийлаштираётгани ҳақида яқин кишингизга гапириб беринг,дарҳол енгил тортасиз.
6. Ҳайвонлар билан ўйнанг. Бизнинг кичик укаларимиз асабларни тинчлантириш кабиноёб хусусиятга эга. Агар уй ҳайвонингиз бўлмаса, мулойим момиқ мушуги ёки кучуги бор бўлгантанишингизникига боринг. 
7. Вақтингизни ўзингиз хоҳлагандай қилиб ўтказинг. Ювилмаган идишларни шундоқўз ҳолича қолдиринг ва кинога, қаҳвахонага ва шунчаки сайрга чиқинг. Шу тарзда ўзингизга танаффус берасиз,акс ҳолда стрессга учрашингиз аниқ.
8. Шоппинг билан шуғулланинг. Айтгандай, ушбу маслаҳатдан эркакларҳам фойдаланиши мумкин. Бунда бирор қиммат буюм сотиб олиш ҳам шартмас. Эркаклар машиналари учунойнатозалагичлар ёки соқол олиш учун крем танлаши мумкин. Асосийси натижа эмас, балки шоппинг жараёнидағам-ташвишларни унутишдир. 
9. Кулинг. Комедия фильмлари ва кўрсатувларининг муваффақиятини ниима биланизоҳлаш мумкин? Улар бизга асабларни бўшаштиришга ва кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Кулгу умрниузайтириб қолмасдан, депрессияни даволайди ва стрессдан жуда яхши халос этади. Барча ишларни унутинг,севимли комедиянгизни қўйинг – ўзингизни бошқа инсондай ҳис қилинг. 
10. Совуқ сувга ювининг. Ушбумаслаҳат асабий таранглик даражасини зудлик билан тушириш керак бўлган одамларга мос келади. Қизлар,“пардоз-чи?” деб сўраши мумкин. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ, бўйнингизни ҳўл қўллар билан артинг, қўлларнитирсакларгача сувга солинг. Сув ўзи билан ғам-ташвишларни олиб кетиш ва тинчлантириш хусусиятига эга. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]