Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50278
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Асал Шодиева:Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ

Bo'limi: Новости Мира |


Саҳифамининг бу галги меҳмони -  ёш актриса Асал Шодиева! Қаҳрамонимиз билан ижодива албатта шахсий ҳаётиҳақида ҳам суҳбатлашдик. “Асал Шодиева чиндан ҳам турмушга чиқяптими?” деган саволингизга суҳбатимизорқали жавоб топишингиз мумкин...

— Одатда тажрибалиактёр Алишер Узоқов билан партнёрбўлардингиз. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Пойга” кинокартинасида эса, кино соҳасида эндигина ўзмаҳоратини кўрсатаётган актёр Йигитали Мамажонов билан ишладингиз. Қийин бўлмадими?

— “Пойга”фильми аction жанрида суратга олинди. Тўғри,Алишер Узоқов билан бир нечта фильмларда суратга тушганмиз.Алишер ака тасвирга олиш жараёнида қўллаб-қувватлаб, сира ёрдамини аямаган. Йигитали Мамажоновга келсак,нафақат типаж, балки актёрлик маҳорати борасида ҳам ўзига яраша тажрибага эга. Шу боис, иш жараёнида ҳечқандай қийинчиликларга дуч келмадик. Фильм воқеалари қизиқарли бўлгани учун ҳам тасвирга олиш жараёнимароқли кечди. Одам ҳаракат қилса, унга омад ва имкониятлар эшиги очилаверади. Қолаверса, режиссёрАбдувоҳид Ғаниев фильмга  маҳорати бўлмаган актёрларни таклиф этмайди.

— Ижтимоий тармоқлардатурмушга чиқаётганингиз ҳақидаги маълумотларга кўзимиз тушди...

— Очиғи, эшитиб ўзим ҳам ҳайронқолдим. Айни дамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомчилик ва дизайн институтининг тўртинчибосқичида таҳсил оляпман. Битирувчи бўлганим сабабли диққат-эътиборимни ўқишга қаратмоқчиман. Тан оламан,кинода
фаолият юритган даврим — энг яхши йилларим! Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ, ўзхоҳишимга кўра бу соҳани тарк этяпман. Ижро этган ролларим орқали томошабинларга оз бўлсада тўғри йўлкўрсатганим, миллионлаб мухлисларга қувонч улашиб, уларга маданий ҳордиқ ва эстетик завқ берадиган соҳабилан шуғулланганимдан фахрланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, кинода ўз ёрдамини аямаганкасбдошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман! Мухлисларимга эса, энг самимий тилакларим вамуҳаббатимни санъатим орқали бера олганимдан бахтлиман! 


— Ижодий танаффус давомидамухлислар сизни унутиб қўйишларидан чўчимайсизми?

— Назаримда, ҳақиқий мухлис севимлисанъаткорини унутмайди. Ижодий танаффусим қанча муддатга чўзилишини ҳозирча билмайман. Демак, киногақайтишим ҳам ноаниқ.

— Куёв танлаш борасидаги қарашларингиз онангизники билан бир хилми?
— Албатта! Онам билан дид ва фикрлаш борасида деярли саксон фоиз ўхшашлик бор. Аммо, куёвтанловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди. Оиламдагилар санъатимни ҳурмат қилишгани учун ҳам ижодимгатўсқинлик қилишмаган.

— Асал Шодиева ўз мухлисига турмушга чиқиши мумкинми?

—(Ўйланиб)Албатта мумкин! Бу тақдир, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Билишимча, санъатдан йироқбўлган оилалар негадир “барибир рад жавобини оламиз”, деган
маънода уйимизга совчи бўлиб келишгаботинишмас экан (самимий кулади). Ҳаттоёнимга келиб, гапиришга ҳам юраги бетламайди (кулади).  
— Мухлисларингиз “Табассуми ўзгача, юзидаги холи, узун сочи ҳам ўзига ярашади”, деган фикрда...
— Тўғриси, илк бор мухлисларим ташқи кўринишим борасида ижобий фикрда эканини сиздан эшитяпман. Чунки,ўзимга ўзим ёқмайман. Яна бир гап — кўпчиликка ёққан нарсадан қочишга ҳаракат қиламан. Мухлисларимизга эса,фақат ролларим билан ёқишни истайман! Қолаверса,
кинога ташқи кўринишим билангина кириб келдим,деёлмайман. Ҳақиқатда гўзал қизлар орасидан айнан менга кино соҳасида имкон берилгани бу —тақдир!
— Театр ва кинобошқа-бошқа олам. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Театр — жонли организм”,деганди. Наҳот театрда ижод қилишни истамагансиз?

— Йўқ...

— Актрисалар қадди-қоматигажиддий эътибор қаратади. Сиз ҳам улар сирасига кирасизми?

— Асло! Ёшликнинг ўзи гўзаллик, унгаортиқча пардознинг кераги ҳам йўқ. Спорт билан ҳам шуғулланмайман, парҳез ҳам тутмайман. Юзимга ҳеч қандайкрем суртмайман. Назаримда, ўттиз ёшдан ошганимда парҳез тутсам керак (кулади).

— Аввалгисоддалигингиз ўрнини қатъият ва вазминлик эгаллагандек?

— Эҳтимол. Кино соҳасига кирибкелганимга олти йил бўлди. Бу оз вақт эмас! Табиийки улғайдим, ўзгардим, дунёқарашим ўзгарди. “Болалигидашўх бўлганлар, улғайгач, оғир-босиқ
бўлиб қолади”, дейишади. Бу гапда жон бор шекилли (кулади)?Болалигимдажудаям шўх бўлганман. Дарахтларга чиқиб, оёқ-қўлларимни синдириб юрардим (кулади).Лекин, кункелиб, актриса бўлишим ва одамлар эътиборига тушишим етти ухлаб тушимга кирмасди. Ҳаммаси омад ва тақдиргабоғлиқ экан.

— Ўзингизганисбатан талабчанмисиз?

— Назаримда, деярли ҳар куни қилганишларимизни сарҳисоб қилишимиз керак. Ўта талабчанман! Кўп нарсани юрагимга яқин оламан, жуда кўп ўйгачўмаман. Одамларга бир оз
ишончсизлик билан қарайдиган одатим ҳам бор.

— Актёрлар тинимсизравишда китоб мутолаа қилишлари шарт. Сизни бу жараёнга бефарқ эмаслигингиздан хабаримиз бор. Айни пайтдақайси асарни ўқияпсиз?

— Китоблар мутолаа қилиш жону-дилим! Айниқса, Достоевскийнингасарларини ўқишни яхши кўраман. Ҳозир Антуан ДеСент Экзюперининг “Истеҳком” асарини ўқияпман.
— Одамнинг феъл-атворига қараб муомалада бўласизми ё улар сизнинг кўнглингизга қарашларини истайсизми?

— Атрофимиздагиларнинг кайфияти ва феъл-атворига қараб муомала қилишимиз керак. Шу боис, иложиборича яқинларимнинг кўнглига қарашга ҳаракат қиламан. Кимнингдир дилига озор бериб қўйишдан қўрқаман.

— Мухлислардан ўзингизни олиб қочадиган одатингиз йўқми?

— Кўчада якка ўзим сайрқилиш мен учун одатий ҳол. Чунки, мухлисларимни яхши кўраман! Фильмлардаги ролларимни кўриб, менга меҳритушганидан кўча-кўйда кўриб қолишса хурсанд бўлиб, табассум билан менга мурожаат қилишади. Саволларигаэринмай жавоб бераман. Санъаткорман деб ўзимни халқдан олиб қочмайман. Халқ учун ижод қиламиз, ахир! Шундайэкан, нега улардан беркинишимиз керак?

— Ёлғиз қолган пайтларингизда сизни қаердан излаш мумкин?

— Ёлғиз қолишни истаганда, ўзинг ёқтирган муҳитда сайр қилгинг, мароқли дам олгинг келади.Шахсан мен ҳеч ким йўқ ерда ёлғиз ўзим баланд жойда туриб  машиналар қатновини томоша қилишни яхши кўраман.

— Одатда мухлислар севимли санъаткорларига тақлид қилади...

— Тўппа-тўғри! Ўзбек қизиибо-ҳаёси билан ажралиб туради, юзида қандайдир илиқ истара бор. Қизларимиз фильмларда ижро этган бахтлиқаҳрамонларим сингари саодатли бўлишларини истайман! Уларга худди ўша фильмлардаги каби бахтли тасодифийучрашув ва барча қизлар орзу қилган ширин бахт насиб этишини тилаб қоламан!              
                                                                                                                                                                                                 Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА
суҳбатлашди
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 2
yuaaa yozdi: | 01.12.2013 | 21:40 #2 Спам
yuaaa asal unitimima majbur boldim nimaqiliy sogindimsani
Like | 0
yuaaa yozdi: | 01.12.2013 | 21:37 #1 Спам
yuaaa nima
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]