Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33429
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Аслида фойдали бўлган 8 та «зарарли» маҳсулот

Bo'limi: Новости Мира |


Парҳезчилар ва олимлар ҳар замонда у ёки бу маҳсулотни тановул қилишни тақиқлайди. Балки ҳаммаси ҳам ударажада ёмон эмасдир?
1. Қизил гўшт.
Озишни истовки кишиларнинг кўпчилиги “қизил” гўштданвоз кечади ва “оқ” гўштни истеъмол қила бошлайди. Улар ёғсиз мол гўшти калорияси бўйича деярли товуқгўштидай эканини ва унда ёғ миқдори жуда камлигини билмайди ҳам. Маккажўхори билан боқилган юз грамм товуқгўштида 129 калория ва 4,8 грамм ёғ бўлса, худди шунча ёғсиз мол гўштида 135 калория ва бор-йўғи 4,5 грамм ёғ бор,холос. Бундан ташқари, товуқ гўшти билан таққослаганда мол гўшти таркибида тонусни кўтарувчи темир моддасиуч баробар ва иммунитет учун зарур бўлган рух моддаси деярли тўрт баробар кўп.
2. Оқ нон. Саломатлик ҳақида сўз борганида, кўпроқ оқ нонга “маломат тоши” отилади. Бироқ кўпчилик оқ нон зарурминераллар (кальций, темир), В гуруҳи витаминлари ва аминокислоталар ҳамда ўсимлик оқсилининг миқдори бўйичачемпион эканини билмайди. Бундан ташқари, олиб борилган тадқиқотлар буғдой таркибидаги клейковина узоқйиллар давомида мустаҳкам соғлиқни ушлаб туриш учун зарур модда ҳисобланишини кўрсатди. Айнан у онкологиква юрак-қон томир касалликлари ривожланишига самарали қаршилик кўрсатади.
Бироқ эсингизда бўлсин, оқ нонқайси ундан тайёрланишидан қатъи назар, меъёрида тановул қилинмаса, унинг фойдали хусусияти тескари самарабериши мумкин. Шу боис уни бошқа ҳар қандай маҳсулот каби суистеъмол қилмаган маъқул.
3. Сарёғ. Саломатлигимизнинг яна бир “душмани” – аслида D, А, Е, С, В витаминлари, кальций, фосфолипидлар (ҳужайралар,айниқса асаб ҳужайралари учун қурилиш материали) ва аминокислоталарнинг ажойиб манбаидир. Табиий сарёғтери, сочлар, кўриш қобилияти, суяк ва мушак тўқималари учун жуда фойдали ҳисобланади. Ҳар куни ёғ юпқа қилибсуртилган иккита бутербродни тановул қилиш нафақат томирлардаги холестерин миқдорини кўпайтирмайди, балкиорганизмни шифобахш антиоксидантлар билан таъминлайди ҳам. 
4. Картошка.
Уни бежизга “иккинчинон” дейишмайди. Ўтказилган тадқиқотлар картошканинг калий манбаи эканини ҳамда у клетчатка ва Свитаминига бойлигини кўрсатди. Шу боис уни иккинчи турдаги диабетга олиб келувчи инсулин-резистентликривожланишида айблаш нотўғри. 
Картошкада аскорбин кислотасидан ташқари, В гуруҳи витаминлари, РР, фолийкислотаси, кальций, магний тузлари, фосфор ва, айниқса, калий моддаси кўп. Овқат ҳазм қилиш трактида картошкакрахмали тезда оддий қандга парчаланади, шу боис у ҳақда енгил ўзлаштириладиган углеводли маҳсулотдейишади. Крахмал картошкадан углевод етказиб берувчи асосий модда ҳисобланади ва айнан шунинг учун озишниистовчи кишилар ундан “қўрқади”. Лекин картошка углеводлари овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир қилишива “зарарли” холестерин даражасини пайсатириши ҳақида негадир унутиб қўйишади. 
5. Сут.
Сут –ҳар қандай ёшдаги одам учун озуқавийлик даражаси юқори бўлган, енгил ўзлаштириладиган мукаммал озиқ-овқатмаҳсулоти ҳисобланади.100 г сутда 3 г га яқин оқсил, 3,2 г енгил ўзлаштириладиган ёғ, кальций, фосформоддалари, А, В ва D витаминлари мавжуд. Сутда 250 га яқин кимёвий компонент, шу жумладан 140 та турли ёғликислота борлиги аниқланган.
Сут қанди (лактоза) организмдаги ҳужайраларнинг ички алмашинувида, юрак,буйрак, жигар, бош мия ва асаб тизими фаолиятида қатнашади.
Ҳар куни бир литрга яқин сут ичилганида, укатта кишининг ёғ, кальций, фосфор ва рибофлавин моддасига бўлган ўртача суткалик эҳтиёжини, протеингабўлган эҳтиёжнинг 50 фоизини, А витаминига бўлган эҳтиёжнинг 33 фоизини, аскорбин кислотаси ва тиаминга бўлганэҳтиёжни, энергияга бўлган эҳтиёжнинг 25 фоизини (темир, мис, маранц ва магнийдан ташқари), барча минералмоддаларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиради.
Тўғри, айрим кишиларда сут оқсилига аллергия бор, баъзилардаэса лактаза етишмовчилиги мавжуд. Бироқ агар организмингиз сутни яхши кўтарса уни ҳар доим ичиб юринг! 6. Тухум.
Охирги ўн йил ичида тухумлар ҳақида жуда кўп ёмон гаплар айтилди. Бироқ яқинда ўтказилганилмий тадқиқотлар тухумни рациондан чиқариб ташламаслик кераклигини кўрсатди. Тухум таркибида организмучун зарур бўлган кўплаб озиқлантирувчи моддалар, шу жумладан асосий витаминлар ва минераллар ҳамда баъзикасалликларда ёрдам берувчи антиоксидантлар мавжуд. Умум қабул қилинган фикрларга қарамасдан, тухумларқондаги холестерин миқдорини оширмайди.
7. Ширин мевалар.
Қанд аллақачон энг “зарарли”маҳсулотлар рўйхатидан ўрин олиб бўлган. Уларга ширин меваларни ҳам киритишмоқда. Гўёки уларнингтаркибидаги қанд моддаси ортиқча вазнни келтириб чиқарар эмиш. Аммо мевалардаги қанд моддаси соф кўринишдаэмас, балки ўсимлик толалари билан биргаликда тановул қилинади. Ушбу толалар қандларнинг организм томониданўзлаштирилиш жараёнини ва бу билан қондаги қанд миқдорини тартибга солади. Ўсимлик толалари ўзига хосдаволовчи восита бўлиб, улар фруктозанинг организмда кўпайиб кетишига тўсқинлик қилади.
Аммо меваларданосонгина семириш ҳам мумкин. Бунинг учун уларни килограммлаб истеъмол қилиш керак, албатта. Агар кундаликрационингизга, масалан бир килограмм қулупнай ёки малина ёки олма қўшсангиз, унда кунига “ортиқча” 300-400ккал ёки ҳафтасига қарийб 2,5 минг ккал олган бўлардингиз. Ушбу ортиқча калориялар эса, албатта, “стратегикзапасдан” ўрин оларди.
8. Музқаймоқ.
Бу гапга ишонмаслигингиз мумкин, аммо парҳезчиларнингхулосасига кўра, музқаймоқ энг яхши десертлардан бири ҳисобланади. Ҳақиқий музқаймоқ таркибида организмучун қимматли бўлган юзга яқин модда бор. Булар аминокислоталар, турли ёғли кислоталар, минерал тузлар, турливитаминлар ҳамда моддалар алмашинуви учун жуда муҳим бўлган ферментлардир.
Француз ва инглиз олимларитабиий сут ёки қаймоқдан тайёрланган музқаймоқ асабий зўриқишни олиши, асабларни тинчлантириши, уйқунияхшилаши, безовталикни камайтиришини исботлади. Музқаймоқ таркибидаги триптофан аминокислотаси серотонин,яъни “бахт гормони” ишлаб чиқилишига кўмаклашади.
Баъзи отоларинголог шифокорлар томоқни пастҳароратларга ўргатиш мақсадида ўзига хос локал иммунитетни ҳосил қилиш учун мунтазам равишда музқаймоқистеъмол қилишни тавсия этади. Албатта, буни аста-секин, музқаймоқни оз-оздан еган ҳолда қилган маъқул.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]