Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33419
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Азиз Ҳайдаров: Терма жамоага муҳим ўйинда ёрдам бера олмаганимдан афсусдаман

Bo'limi: Новости Мира |



2011 йилнинг июль ойида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасидан БААнинг «Ал-Шабаб» клубигатрансфер қилинган ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров ўтган вақт мобайнида ўзининг бир текис ўйин намойиш этиши биланДубай клубининг ҳақиқий етакчиларидан бирига айланди.
«Бунёдкор» сафида 155 ўйиндаиштирок этиб, 9та гол урган терма жамоамиз аъзоси бу кетишда «Шабаб»да ҳам ўзига хос рекорд ўрнатади. Ўтганҳафта Ҳайдаров БАА Про-лигасининг тур ўйинида «дубл»га эришди. Азизнинг жамоаси «Ал-Васл» майдонидан 3:1ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Эътиборлиси, 60-дақиқада «Ал-Шабаб» майдонда 10 киши бўлиб қолган. Шунгақарамай, ярим ҳимоячимизнинг «дубл»и эвазига дубайликлар муҳим уч очкони расмийлаштиришди. Дарвоқе, айнипайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Дубайда бўлиб турган бир гуруҳ мухлисларбевосита стадиондан Азиз Ҳайдаров ва унинг жамоасига ишқибозлик қилишди. Биз куни кеча миллий термажамоамиз аъзоси билан боғланиб, ундан интервью олдик.
- Азиз, «Ал-Васл»га қаршикечган учрашувда иккита тўп киритиб, жамоангиз ғалабасига муносиб ҳисса қўшдингиз. Бу билан сизнитабриклаймиз. Адашмасам, бу БААдаги фаолиятингиз давомидаги иккинчи «дубл» бўлди. Шундай эмасми?
- Табрик учун раҳмат. Ҳақиқатан ҳам, бу мен томондан қайд этилган иккинчи «дубл» бўлди. Илкбор «Ал-Шабаб»-«Банияс» учрашувида рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилгандим. Энг муҳими ва мен учунаҳамиятлиси, бу «Шабаб» таркибидаги дебьют ўйинимда содир бўлганди. Орадан икки йилдан кўпроқ вақт ўтгач,бир ўйинда яна иккита тўп киритдим. Албатта, бу жуда ёқимли. Лекин биринчи галда голларим жамоамга ғалабакелтирганидан хурсандман. Ўйиннинг ўзига тўхталадиган бўлсам, учрашув биз учун қийин бошланди. Меҳмондаҳаракат қилаётганимиз боис, биринчи бўлимда ташаббус асосан «Васл» томонида бўлди. Бунинг натижасидатанаффусга 1:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқишди. Боз устига, иккинчи бўлим бошларида ҳужумчимиз рақибдарвозабонига нисбатан хавфли ўйнагани учун майдондан четлатилди. Ҳам ҳисобда ортда бориш, ҳам майдонда биркиши кам қолиш, меҳмонда ўйнаш... жуда мушкул вазиятга тушиб қолдик. Лекин бу билан руҳимизни туширмадик.Аксинча, майдонни тарк этган жамоадошимиз учун ҳам бор кучимизни тўплаб ҳаракат қилдик ва якунда 3:1ҳисобидаги ғалабага эришдик.
- Одатда футболчилар муҳим ўйинларда гол киритишганда,уни кимгадир бағишлашади. Сиз ҳам тўпни футболкангиз остига беркитиб, ўзига хос тарзда голни нишонладингиз.Бу гол рафиқангизга аталганмиди?
- Ҳа, худди шундай. Биз фарзанд кутяпмиз. Шу боис,киритилган голларимни рафиқамга бағишладим. Ўйлайманки, у бундан хурсанд бўлди. Фурсатдан фойдаланиб,Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига мухлислик қилиш учун БААга келган Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги фанклуб аъзоларига бевосита стадионда мен ва жамоадошларимни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчиликбилдираман. Уларнинг олқишлаши бизни руҳлантириб юборди.
- Икки йилдан бери БААдаўйнаяпсиз. Умуман олганда, бу легионер футболчи учун ижобий ҳолат. Мавсумлар оралиғида клубдан кетишингизҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Нима деб ўйлайсиз, жамоани алмаштириш фурсати етмадимикан?
- Бу ҳақда кўп ўйлаганман. Аммо ҳозирги фаолиятимдан кўнглим тўляпти. «Ал-Шабаб» мен учуниккинчи уйим бўлиб қолган. Бу ерда мени барча нарса қониқтиради. Лекин футболчи бир жойда туриб қолмаслигикерак. Агар кучли чемпионатлардаги клублардан ҳар томонлама манфаатли таклифлар бўлса, албатта кўрибчиқилади. Биринчи нав-батда бу клуб манфаатига ҳам тўғри келиши керак.
- Бу йилгимавсумда жамоа сов-ринли ўринлар, хусусан чемпионлик учун кураша оладими?
-Бўлмасамчи?! Клуб раҳбарияти биринчи галда жамоа олдига ОЧЛга бериладиган йўлланмалардан бирини қўлгакиритиш вазифасини қўйган. Буни уддалаймиз, деб ўйлайман. Таркибимиз 2-3 йилдан бери деярли ўзгаришсиз ўйнабкеляпти. Бемалол, совринли, хатто чемпионлик учун ҳам курашамиз.  
- Миллий термажамоамизнинг Вьетнамга қарши кечган биринчи бўлимдаги ўйини умуман қовушмади. Буни қандай изоҳлаганбўлардингиз? Чунки Вьетнам у даражада кучли жамоа эмас.
- Тўғри айтасиз. Биринчибўлимда ўйинимиз умуман чиқмади. Вьетнам даражасидаги жамоаларни қийинчиликсиз енгишимиз керак. Балки, осонғалаба қозонамиз, деб ўйладикми? Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз.
- Жаҳончемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлганимизни шахсан сиз қандай қабул қилдингиз?
-Бу воқейликни унутишга ҳар қанча уринмайлик, иложи бўлмаяпти. Биз жуда яқин келгандик. Аламли якун. Начора,тақдирда шундай битилган экан.
- Иордания билан ўйин олдидан Тошкентга келдингиз,лекин шамоллаб қолганингиз сабаб ортга қайтиб кетдингиз. Аммо икки кундан сўнг БАА чемпионатида майдонгатушдингиз. Бу ҳолат матбуотда, одамлар орасида турлича талқин қилинди. Ўзингиз бу вазиятга ойдинлик киритибберсангиз.
- Мен ҳақиқатан ҳам шамоллаб қолгандим. Ватан шаънини ҳимоя қилиштурганда, қандай қилиб бу ҳақда ўйлаш мумкин? Терма жамоамиз шифокори ва мураббийлар билан маслаҳатлашганҳолда иш тутдик. Терма жамоага шундай муҳим ўйинда ёрдам бера олмаганимдан афсусдаман.
- Терма жамоа билан боғлиқ эндиги режалар қандай?
- Ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди.Йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, янги марралар сари интилиш керак. Олдинда Осиё Кубоги-2015нингяна 3та учрашуви бор. Қолган ўйинларда ғалаба қозониб, биринчи галда финал босқич йўлланмасини қўлга киритишлозим. Шундан кейин Осиё чемпионатида муносиб тарзда қатнашиб, бежизга ЖЧ саралаш раундида 14 очко қўлгакиритилмаганини исботлашимиз зарур. Бу борада терма жамоага ёрдам бериш учун бор кучимни сафарбарқиламан.
- Бу мавсум кашфиёти сифатида кимни айтган бўлардингиз?
- Менга Жамшид Искандаровнинг ўйини ёқди. Кейин Сардор Рашидов ҳам мавсум оҳирида ўзининг ижобийхислатларини намойиш эта бошлади.
Манба: InterFutbol газетаси



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]