Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50477
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Бедарак йўқолган” эр қайтиб келса, никоҳ тикланадими?

Bo'limi: Новости Мира |



Маълумки ФҲДЁ органлари ҳамма вақт ҳам шодлик остонаси бўлавермайди, бу ерга никоҳнибекор қилиш учун ҳам ташриф буюришади. Оила қасри бузилмасин, аммо, ҳаёт бир текис давом этавермайди...   Мавзуга доир бир қатор саволларга Миробод тумани ФҲДЁ бўлимимудираси Гулбаҳор Қулматова жавоб берди.   Қариндошимизнингтурмуш ўртоғи бедарак йўқолди. Орадан етти йил ўтса ҳам топилмади. Шундан сўнг у бошқа кишига турмушгачиқишга қарор қилди. Суд орқали унинг эри бедарак йўқолган деб топилди. Никоҳни бекор қилишга оидрасмиятчилик тугагач, унинг эри қайтиб келди. Бундай вазиятда уларнинг аввалги никоҳи тикланиши мумкинми? (А.Ҳотамова, Жиззах)   Мумкин. Лекин бунинг учун шахсни бедаракйўқолган деб топиш тўғрисидаги суд қарори бекор қилиниши лозим. Ана шундан кейингина эр-хотиннингбиргаликдаги аризасига кўра уларнинг никоҳи ФҲДЁ органи томонидан тикланади. Агар эр (хотин) бунгача янгиникоҳга кирган бўлса, никоҳни тиклаш мумкин эмас. Эски никоҳ фақат кейинги никоҳ бекор қилинганидан сўнггинатикланиши мумкин.   Чет эл фуқаролари никоҳ тузилгандаЎзбекистон фуқаросининг фуқаролиги ўзгарадими? (Г. Шодиева, Наманган)   "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ,Ўзбекистон фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг чет эл фуқароси билан ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс биланникоҳдан ўтиши, шунингдек, бундай никоҳнинг бекор қилиниши натижасида эр ёки хотиннинг фуқаролигиўзгармайди.   Турмуш ўртоғим билан никоҳимизни бекорқилмоқчимиз. У уйдан ҳайдайман, ҳеч нарса бермайман, деб дағдаға қилаяпти. Бу ҳам етмагандек, уй-рўзғорбуюмлари унинг пулига олинганини важ қилаяпти. Бола боқиш билан овора бўлиб, анча вақт ишламадим. Лекин айримнарсаларни олишда озгина бўлса ҳам пул қўшганман. Мол-мулкларда менинг ҳам ҳиссам борми? (Л. Абдуллаева,Бухоро)   Эр-хотиннинг турмуш давомида орттирган мол-мулкиюзасидан низони ҳал этишда Оила кодексининг 23-моддасига риоя этилади. Унга кўра, агар никоҳ шартномасидабошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулки, шунингдек, никоҳқайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулки уларнинг умумиймулки ҳисобланади. Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлганёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотинумумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.   Қизимбилан 15 йилдан бери яшаб турган уйимиз собиқ турмуш ўртоғимнинг номида. Бу уйни никоҳ даврида эрим биланбиргаликда хусусийлаштирганмиз. Ҳозирда шу уйни ўзим ёки қизимнинг номига расмийлаштиришим мумкинми? (Ш.Азизова. Тошкент)   Мумкин. Бунинг учун ўзаро никоҳ давомидаорттирилган мазкур турар жойни бўлиш ва унга қонуний тўла эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш лозим. Бўлиш иккихил тартибда амалга оширилади — эр ва хотиннинг ўзаро келишуви асосида ва суд орқали. Эр-хотиннинг хоҳишибилан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин. Низотуғилган ҳолларда умумий мол-мулкни бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш судтартибида амалга оширилади.

Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳарбирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматгаэга бўлган мол-мулк берилганда, хотин (эр)га тегишли пул ёки компенсация белгиланиши мумкин.   Сарвар САФАРОВ тайёрлади
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]