Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33433
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Beeline” миш-мишларга барҳам бергани учун интернет-нашрларга миннатдорчилик билдирди

Bo'limi: Новости Мира |



Аввал хабар берганимиздек, 25 октябр куни “Beeline” мобил алоқа оператори фаолиятинингтўхтатилиши ҳақидаги ёлғон хабар бир неча соат ичида яшин тезлигида тарқалган эди. "Beeline" матбуот котиби аввал қуруқ гап-сўзлар ёки назорат қилиш осон бўлган SMS-хабарлар кўринишида бундайҳолатларга учраган бўлса-да, Ўзбекистонда оммабоп бўлган WhatsUpp мессенжери орқали бўладиган ҳужумникутмаганини таъкидлади. “WhatsUppнинг смартфонлар учун мўлжалланган бешта асосий операцион тизимларда ишлаши,смартфонларнинг бизнинг тармоқдаги ҳиссаси еса 6—7 фоизлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ёлғон хабар акциясикўлами анчагина катта бўлди”, — деди Ораз Абдураззоқов.

Шунингдек, у миш-миш қанчалик тез тарқалмасин,онлайн ОАВлар ҳам тезкорлик билан масалага ойдинлик киритишда жонбозлик кўрсатганини таъкидлади, деб хабарберади daryo.uz.

“Фурсатдан фойдаланиб, барча нашрларга аҳоли орасида хавотирликайфиятга барҳам бергани учун миннатдорчилик билдириб қоламан”, — деди “Beeline” матбуот котиби. Ucell алоқаоператорининг ҳодисага муносабати ҳақида тўхталар экан, уларнинг “Beeline” билан ҳамдардлик билдириббоғлангани, спам манбаси ва буюртмачиларини топган-топмаганига қизиққанини маълум қилди.

Шунингдек,уларнинг саросимага тушиб қолган “ Beeline” абонентларига “ёрдам қўлини чўзиб”, ўша куни Ucell офислари кечки 8гача ишлаганини ҳам киноя билан тилга олди.

“Beeline” вакили Давлат алоқаинспексияси текширувлари ҳақидаги хабарга ҳам ойдинлик киритиб, текшириш ишларининг сентябр ойида бўлибўтганини, натижада аҳамиятли бирор-бир камчилик аниқланмаганини таъкидлади. Ораз Абдураззоқов ўз сўзинимиш-миш тарқалган куниёқ Бош прокуратурага ноқонуний спам-тарқатмалар борасида ариза топширилгани биланякунлади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 1
suhrobnarxoz yozdi: | 30.10.2013 | 14:16 #1 Спам
suhrobnarxoz beeline ocsa hayot vawe ozgarb ketadiyu ucell iwlami qosa kere
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]