Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33416
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




«Билайн» ҳақидаги ёлғон хабар компанияга $500 мингга тушди

Bo'limi: Новости Мира |



Ўзбекистонда алоқа хизматларини кўрсатувчи «Билайн» компанияси лицензияситўхтатилаётганлиги ҳақида тарқалган миш-миш оқибатида 500 минг АҚШ доллар зарар кўрди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни «Билайн» абонентлари SMS ва WhatsApp мессенжери орқали тарқатилганспам-тарқатманинг қурбони бўлишган эди.

Ҳудди шу куни алоқа, ахборотлаштириш вателекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси мазкур хабарнинг ёлғонлиги бўйича расман мурожаатқилишганлигига қарамай, баъзи абонентлар бошқа операторнинг мижози бўлишга ошиқишди.

“Unitel” МЧЖнинг Бош директори Андрей Сафронюкнинг айтишича, компания матбуот хизмати ҳамда алоқа,ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси мазкур хабарга ўз вақтида раддияберишган. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.

Унинг таъкидлашича, шу кунлари абонентларўртасида шов-шув билан бирга сезиларли йўқотишлар ҳам бўлган. Сафронюкнинг маълумотларига қараганда, 25-26октябр куни компания абонентлари ўз балансларини деярли тўлдиришмаган. «Бизнинг дастлабки баҳолашимизча,шу кунлари компания 500 минг АҚШ доллар йўқотган», - дейди у. Бироқ мазкур вазият компания абонент базасигатаъсир қилмаган. Абонентлар иккинчи сим-карта ҳарид қилишган, аммо «Билайн» хизматидан фойдаланишда давомэтишмоқда.

Компания мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси Бошпрокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Шунингдек «Билайн» WhatsApp Inc. маъмуриятидан спам-ҳужумташаббускорларини аниқлаб беришни сўраган. Айни дамда компания WhatsApp жавобини кутмоқда.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]