Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бир йилда халқаро спорт мусобақаларида 604 та медал қўлга киритилди

Bo'limi: Новости Мира |


 
18 октябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказидаМаданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ёш авлоднинг маданият, санъат ва спорт соҳаларидагиқобилиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида вазирлик тизимидаамалга оширилаётган ишлар хусусида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда ушбу соҳалардаамалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган катта имкониятлар, нуфузли халқаро танловларда улартомонидан қўлга киритилаётган ғалабалар, эришилаётган улкан ютуқлар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Тадбирни Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари А.Мусаев олиб борди. Ундавазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари, санъат ва спорт соҳасида ютуқларга эришган ёшлар, хусусан,“Зулфия” номидаги давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Президент стипендиантлари, халқаросанъат фестиваллари ва спорт мусобақалари ғолиблари иштирок этдилар.   Мустақиллигимизнинг илк йилида санъат соҳасидаги халқаро танловларда бор йўғи 8 нафар ёшижрочи иштирок этиб, улардан бир нафари биринчи ўринни эгаллаган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 105нафарга етди.    2012-2013 ўқув йилида жаҳоннинг тараққий этганмамлакатларида ўтказилган нуфузли халқаро ва республика танловларида ғолибликни қўлга киритган юксакбилимли, салоҳиятли, санъат ва спорт соҳасида ўз иқтидорини намойиш этган истеъдодли ёшларимиздан 66 нафаримаданият йўналишида, 256 нафари спорт йўналишида имтиёзли равишда олий ўқув юртларига ўқишга қабулқилинди.   Жорий йилда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйичаўтказилган 175 та халқаро спорт мусобақалари ҳамда 30 та ўқув-машғулотлари йиғинида жами 1520 нафар (шундан 470нафари қизлар) спортчилар иштирок этиб, 206 та олтин, 190 та кумуш, 208 та бронза жами 604 та медаллар қўлгакиритилгани бунинг яққол далилидир.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]