Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50445
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бир шикоят изидан... Тўрт йилда ҳам бузилмаган “уй”

Bo'limi: Новости Мира |


$IMAGE1$

Ҳурматли таҳририят, бир масала сабабли мен ва турмуш ўртоғим А. Эшниёзов йиллардавомида сарсон бўлиб келмоқдамиз.
Қўшниларимиз К. Хўжаназаров, Р. Раҳимова, Б. Навбатовлар томониданўзбошимчалик билан қурилган қўшимча иморатлари сабабли 15 йилдан бери уйимизга ўтиш йўли тўсилган. 2010йилнинг 23 ноябрида Денов туман ҳокимлигининг тақдимномасига биноан ушбу ноқонуний иморатлар К.Хўжаназаровнинг ўз ҳисобидан бузилиши керак  эди. 2012 йилнинг сентябр ойида Фуқаролик ишлари бўйича Деновтуманлараро суди ҳам бу ҳақда  ҳал қилув қарори чиқарган.  Мазкур ҳужжат апеляция босқичида кўрилиб,ўзгаришсиз қолдирилгандан сўнг ижрога қаратилди. Аммо  ҳалигача ижро этилгани йўқ. Суд раиси ва бошқатегишли ташкилотларга муаммони ҳал қилиб беришини сўраб бир неча марта мурожаат қилдик. Бироқҳаракатларимиз зое кетмоқда. . Р. Ишниязова Сурхондарё вилояти,Денов шаҳри, А. Темур кўчаси, 60 уй, 2-хонадон”   Мазкур шикоятхатига қилинган ҳужжатлар хат муаллифлари даъвоси асосли эканини кўрсатади. Биз ҳам унда кўтарилганмасалаларга ойдинлик киритиш мақсадида  ваколатли органлар билан шу масала юзасидан боғландик. 
Адлия вазирлиги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатиданва молиявий таъминлаш департаменти директори ўринбосари Т. Орзиев имзоси билан юборилган хатда қуйидагиларкелтирилган:

Суд ижрочиси томонидан бир неча маротаба тайинланган мажбурий ижроҳаракатлари давомида қарздор ва унинг оила аъзолари томонидан қаршилик кўрсатилгани сабабли ижро бошқакунга қолдирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди томониданижро иши юритуви 2012 йил 10 октябр куни вақтинча тўхтатилган ва шу суднинг 2013 йил 11 июндаги хатига асосан давомэттирилиши кўрсатилган. Ижро ҳаракатлари давомида яна шу суднинг 2013 йил 2 июлдаги ажрими билан ижро ишитакроран тўхтатилган.

Келгусидаги ижро ҳаракатлари суднинг кўрсатмасига асосандавом эттирилиши маълум қилинади.

Албатта биз ҳам бу муаммонинг қонуний ечимтопиши тарафдоримиз. Зеро,  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”гиЎзбекистон Республикаси Қонунининг 87-моддасига кўра, “Суд ижрочисининг ўз ваколатлари доирасидагиталаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча органлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилишимажбурийдир. С. САФАРОВ тайёрлади  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]