Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бюджет кодекси 2014 йилдан эксперимент тариқасида амалга киритилиши таклиф этилди

Bo'limi: Новости Мира |


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотларқўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган 2014 йилга мўлжалланган“Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосиййўналишлари кўриб чиқилди. 

Унда депутатлар, бир қатор вазирлик ва идораларнинг ҳамдабанкларнинг раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мажлисда мамлакат бош молиявий хужжати – 2014йилга мўлжалланган Давлат бюджетининг лойиҳаси муҳокама этилди.

2014 йил учун солиқ-бюджет сиёсатинитакомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджетидаромадлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21 фоизни, харажатлари 22 фоизни ва тақчиллиги бир фоизни ташкилэтиши кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат молиясини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини янадамукаммаллаштириш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ва давлат хизматлариникўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб Бюджет кодексини эксперимент тариқасида 2014-2015йиллар давомида синов шарти билан амалга киритиш таклиф этилмоқда, ушбу даврда унга зарур ўзгартиш вақўшимчалар киритилади.

Бюджет кодексини амалга киритишдан мақсад амалиётда мавжуд зиддиятларни ваэскириб қолган меъёрларни бартараф этиш ҳамда амалиётда қўлланилаётган нормативларни, бюджет жараёниқатнашчиларининг ваколатларини тизимлаштиришга имкон яратадиган ягона ва тўлиқ қонун хужжатда барчабюджет жараёнини тизимли акс эттиришдир.

2014 йил учун мўлжалланган бюджет сиёсати концепциясидаасосий эътибор бюджет ҳаражатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини кучайтиришга, аҳолини манзиллиижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоийнафақалар миқдорларини ошириш эвазига аҳоли фаровонлигини изчил юксалтиришга қаратилган.

Ижтимоийхаражатларда муҳим ўрин тутувчи таълим соҳасига ажратилаётган маблағлар ЯИМга нисбатан жорий йилдакутилаётган 7,6 фоиз ўрнига 2014 йилда 7,8 фоизни, соғлиқни сақлаш тизимида ушбу йилда кутилаётган 3,2 фоиз ўрнига3,3 фоизни ташкил этиб, баркамол ва соғлом авлодни шакллантириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишбўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни тўла таъминлаш имкониятиниберади.

Муҳокамаларда депутатлар 2014 йилга солиқ-бюджет сиёсати концепциясида ва Давлат бюджетилойиҳасида мамлакатни барқарор иқтисодий ўстиришнинг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришгақаратилган қатор чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилиши кўзда тутилаётганлигини алоҳида эътироф этдилар.
Шу билан бирга йиғилишда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш ҳамда ҳудудлардаресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашга, маҳаллий ҳокимият органларининг мустақиллигини ваманфаатдорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар кўзда тутилаётганлиги таъкидланиб, 2014 йилгиБюджетноманинг солиқ-бюджет сиёсати концепциясида белгиланган чора-тадбирлар ва Давлат бюджети лойиҳасидакўзда тутилган асосий параметрлар мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишгақаратилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]