Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50445
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бюджет маблағидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди

Bo'limi: Новости Мира |


Жорий йилнинг тўққиз ойида Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси республикаҳамда маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган бир юз етмишдан ортиқ объектни биргаликда режалитекширувдан ўтказди. 

Ўн тўртта олимпия захиралари коллежида ўтказилган текширувлар натижасидахарид қилинадиган истеъмол товарлари нархи ошириб кўрсатилгани, иш ҳақи асоссиз тўлангани ва бошқа молиявийҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.  Чирчиқ олимпия захиралари коллежида кундалик озиқ-овқатмаҳсулотларини бериш бўйича белгиланган нормаларга риоя этмаслик оқибатида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиболиш учун 238,3 миллион сўм, Урганч олимпия захиралари коллежида эса 129,8 миллион сўм ортиқча сарфланишига йўлқўйилган, дея хабар беради ЎзА. Ўн тўртта олимпия захиралари коллежида ўтказилган жами текширувлар бўйичадавлат бюджетига 2,2 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланди ва бугунги кунда етказилган зарар тўлиқ ҳажмдаундирилди. Наманган ва Сурхондарё вилоятлари маҳаллий бюджети ижроси бўйича ўтказилган назорат-таҳлилишлари натижаларига кўра, қиймати 0,9 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қўшимчаҳисобланган. Бундан ташқари, ушбу вилоятларда амалга оширилган назорат-таҳлил ишлари натижасида ижтимоийобъектлар қуришда 514,0 миллион сўм, инфратузилма объектларини барпо этишда 669,0 миллион сўм ва қурилишда 3,3миллиард сўм ноқонуний ўзлаштирилган ҳолатлар аниқланди. Масалан, Сурхондарё вилояти Узун туманида «Махсусқурилиш таъмин бутлаш» масъулияти чекланган жамияти пудрат ташкилоти томонидан 360 ўқувчига мўлжалланган ва150 ўринли ётоқхонага эга хизмат соҳаси касб-ҳунар коллежини қуришда ишлар ҳажми 67,7 миллион сўмга оширибкўрсатилган. Шу билан бирга, «Жанубгазмахсусмонтаж» унитар корхонаси пудрат ташкилоти Наманган вилоятиКосонсой туманида «Обод» сув чиқариш иншоотини қуришда қурилиш материаллари нархи, механизмлар вақурувчиларнинг бир соатлик иш қиймати ошириб кўрсатилгани сабабли 244,4 миллион сўм ортиқча олинган. Наманганвилояти Поп, Чуст ва Чортоқ туманларининг қишлоқ жойларида уй-жой қуришда ишлар ҳажми 155,6 миллион сўмга васифатсиз бажарилган ишлар ҳажми 14,6 миллион сўмга   ошириб ёзилгани аниқланди. Қишлоқ ва сув хўжалигивазирлиги тизимини текшириш давомида қурилиш ишлари ҳажми, шунингдек, материаллар ва ишлатилган электрэнергияси нархи ошириб кўрсатилгани маълум бўлди. Мисол учун, «Фарғона шаҳридаги Марғилонсой каналиниреконструкция қилиш» объектида бир квадрат метр металл тўсиқ нархи 28,4 минг сўмга асоссиз равишда оширибкўрсатилгани оқибатида объектнинг бошланғич қиймати 527,5 миллион сўмга кўпайган. Тошкент шаҳридаги Анҳорканалини реконструкция қилишда нархлар оширилиши натижасида «Паркентсувқурилиш» очиқ акциядорлик жамиятипудрат ташкилоти томонидан 77,2 миллион сўм ортиқча олинган. Бугунги кунда қонунбузарлардан 1,8 миллиардсўмдан ортиқ маблағ ундирилди. Бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш билан боғлиқаниқланган барча ҳолатлар бўйича текширув материаллари қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқнимуҳофаза қилиш органларига топширилди.  Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган корхона, ташкилот ваидоралар раҳбарлари ҳамда молия ходимлари бюджет маблағларидан нотўғри ва мақсадсиз фойдаланилган ҳар бирҳолат учун қонунга мувофиқ жавоб беришга тўғри келишини эсдан чиқармаслиги даркор.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]