Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50300
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлади

Bo'limi: Новости Мира |




Жорий йилнинг тўққиз ойида Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтишбош бошқармаси республика ҳамда маҳаллий бюджетлардан маблағ билан таъминланадиган бир юз етмишдан ортиқобъектни биргаликда режали текширувдан ўтказди.   Ўн тўрттаолимпия захиралари коллежида ўтказилган текширувлар натижасида харид қилинадиган истеъмол товарлари нархиошириб кўрсатилгани, иш ҳақи асоссиз тўлангани ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарлик ҳолатларианиқланди.    Чирчиқ олимпия захиралари коллежида кундаликозиқ-овқат маҳсулотларини бериш бўйича белгиланган нормаларга риоя этмаслик оқибатида озиқ-овқатмаҳсулотлари сотиб олиш учун 238,3 миллион сўм, Урганч олимпия захиралари коллежида эса 129,8 миллион сўм ортиқчасарфланишига йўл қўйилган, дея хабар беради ЎзА.   Ўн тўрттаолимпия захиралари коллежида ўтказилган жами текширувлар бўйича давлат бюджетига 2,2 миллиард сўм зараретказилгани аниқланди ва бугунги кунда етказилган зарар тўлиқ ҳажмда ундирилди.   Наманган ва Сурхондарё вилоятлари маҳаллий бюджети ижроси бўйича ўтказилганназорат-таҳлил ишлари натижаларига кўра, қиймати 0,9 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қўшимчаҳисобланган.   Бундан ташқари, ушбу вилоятларда амалгаоширилган назорат-таҳлил ишлари натижасида ижтимоий объектлар қуришда 514,0 миллион сўм, инфратузилмаобъектларини барпо этишда 669,0 миллион сўм ва қурилишда 3,3 миллиард сўм ноқонуний ўзлаштирилган ҳолатлараниқланди.   Масалан, Сурхондарё вилояти Узун туманида «Махсусқурилиш таъмин бутлаш» масъулияти чекланган жамияти пудрат ташкилоти томонидан 360 ўқувчига мўлжалланган ва150 ўринли ётоқхонага эга хизмат соҳаси касб-ҳунар коллежини қуришда ишлар ҳажми 67,7 миллион сўмга оширибкўрсатилган. Шу билан бирга, «Жанубгазмахсусмонтаж» унитар корхонаси пудрат ташкилоти Наманган вилоятиКосонсой туманида «Обод» сув чиқариш иншоотини қуришда қурилиш материаллари нархи, механизмлар вақурувчиларнинг бир соатлик иш қиймати ошириб кўрсатилгани сабабли 244,4 миллион сўм ортиқча олинган. Наманганвилояти Поп, Чуст ва Чортоқ туманларининг қишлоқ жойларида уй-жой қуришда ишлар ҳажми 155,6 миллион сўмга васифатсиз бажарилган ишлар ҳажми 14,6 миллион сўмга   ошириб ёзилгани аниқланди.   Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимини текшириш давомида қурилиш ишлариҳажми, шунингдек, материаллар ва ишлатилган электр энергияси нархи ошириб кўрсатилгани маълум бўлди.   Мисол учун, «Фарғона шаҳридаги Марғилонсой каналини реконструкцияқилиш» объектида бир квадрат метр металл тўсиқ нархи 28,4 минг сўмга асоссиз равишда ошириб кўрсатилганиоқибатида объектнинг бошланғич қиймати 527,5 миллион сўмга кўпайган. Тошкент шаҳридаги Анҳор каналиниреконструкция қилишда нархлар оширилиши натижасида «Паркентсувқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти пудратташкилоти томонидан 77,2 миллион сўм ортиқча олинган.   Бугунгикунда қонунбузарлардан 1,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.   Бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ва уларни ўзлаштириш билан боғлиқ аниқланган барчаҳолатлар бўйича текширув материаллари қонунчиликка мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилишорганларига топширилди.    Бюджетдан маблағ билантаъминланадиган корхона, ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда молия ходимлари бюджет маблағлариданнотўғри ва мақсадсиз фойдаланилган ҳар бир ҳолат учун қонунга мувофиқ жавоб беришга тўғри келишини эсданчиқармаслиги даркор.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]