Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50396
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Блаттер Роналдуни хафа қилиб қўйгани учун узр сўради

Bo'limi: Новости Мира |



ФИФА президенти Йозеф Блаттер "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "Барселона"ҳужумчиси Лионель Мессини ўзаро солиштириб ўтганди.


"Лео жуда яхши йигит. Ҳар қандай ота-она шундайфарзанди бўлишини истаган бўларди. Месси жуда хотиржам футболчи ва яхши ўйнайди. Худдики у майдонда рақстушаётгандек таассурот қолдиради. Роналду эса менга майдондаги командирни  эслатади. Менга Месси кўпроқёқади",  - дейди Блаттер.

 
Шундан сўнг,  Клуб президенти Флорентино Перес  ФИФАга расмийхат билан мурожаат қилган ва Блаттернинг Роналду ҳақида айтган гаплари унинг профессионаллик ҳислатигаҳурматсизлик билан қараш эканини билдирган. Клуб бу борада изоҳ талаб қилган.


Роналду ҳам бувоқеага ўз фикрларини билдирди: "Блаттернинг видеомурожаати ФИФА томонидан менга, клубим ва ватанимгақандай муносабат билдирилишини очиқ, ойдин кўрсатиб қўйди.


Мана энди менга кўп нарсалар маълумбўлди. Жаноб Блаттер, сизга узоқ умр тилайман. Яхши кўрган футболчиларингиз ва жамоаларингиз муваффақиятиникўриб юринг. Сиз бунга лойиқсиз", - дея ёзади Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.


Ўз навбатида,ФИФА президенти Йозеф Блаттер "Реал" президенти Флорентино Переснинг мактубига жавоб ёзди.

"Ҳурматли президент, хатингиз мазмуни мени жуда ҳайратга солди. 


Биринидан, мен тушунтирибўтмоқчи эдим, жума куни Оксфорддаги университетда кечган маросимда мутлақо "Олтин тўп" даъвогарлари вауларнинг имкониятлари ҳақида муҳокама бўлмаганди.


Сўзим охирида менга савол беришдики, ЛионельМесси ва Криштиану Роналдудан қай бирини танлаган бўлардим. Буларнинг барчаси мукофотга мутлақо даҳлсизэди. Шу билан бирга аниқлик киритишим лозим, мен учун Роналду ҳам Месси каби юқори савияда туради. Уларнингҳар иккиси ҳам ажойиб футболчи ва ҳар бири ўз ҳолича кучли.


Менинг айтган гапларим бу қадар мушкулвазият келтирганидан чуқур афсусдаман. Бунинг учун кечирим сўрайман.
Мен мутлақо "Реал"га, унингфутболчилари ва мухлисларига ҳурматсизлик қилмоқчи эмас эдим", - дея ёзади Блаттер.

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]