Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33435
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




БМТ экспертлари: жаҳон иқтисодиёти тангликдан чиқа олмади

Bo'limi: Новости Мира |


Глобал молиявий танглик бошланганидан буён 5 йил ичида жаҳониқтисодиёти барқарор ўсиш йўлига қайта олмади.

Бу ҳақда БМТ савдо ва ривожланиш бўйичаконференциясининг (ЮНКТАД) янги ҳисоботида сўз боради.
Экспертларнингпрогнозларига кўра, жаҳон ЯИМнинг ўсиш суръати 2012 йилда 2,2% ни ташкил этган бўлса, бу йил ҳам худди шу даражадатурибди. Энг паст ўсиш кўрсаткичи, ўтган йиллардаги каби, ривожланган мамлакатларда бўлиши кутилмоқда. Уқарийб 1%ни ташкил этади. Ушбу вазият АҚШдаги муайян иқтисодий тормозланиш билан ҳамда еврозонада давомэтаётган рецессия туфайли келиб чиққан. Ривожланаётган мамлакатларда ўсиш суръатлари қарийб 4,7%ни ташкилэтиши керак.
Экспертлар бой давлатлар ҳукуматларига тангликнинг асосий сабабларинибартараф этишни маслаҳат бермоқда. Уларга, масалан, даромадлардаги тенгсизликнинг ўсиши, давлатнинг роли ваяхши тартибга солинмаган молия сектори билан боғлиқ муаммолар киради. Шунингдек,маърузада дунё бўйлаб ўрта синф вакиллари сони ошаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган.Ҳисоб-китобларга кўра, ўрта синфнинг сайёра аҳолиси орасидаги улуши 2009 йилдаги 26% дан 2020 йилда 41% гача ўсади.2030 йилга келиб эса у 58% ни ташкил этади. Айниқса, буни ривожланаётган мамлакатларда кузатиш мумкин бўлади,уларда бу кўрсаткич 4 баравардан кўпга ошади. 



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]