Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Боламни қўрқитсанг, ўзингдан кўр! (Ноодатий ҳикоя)

Bo'limi: Новости Мира |



Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. “Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладимхўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим.
Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқийбошладим. Иккитаси СИМ-картанинг компаниясидан экан, ўқимасдан кейингиларига ўтдим. “Боламга кунбермаётган экансан. Сени Худога солдим...” Хатнинг давоми қарғишга тўла эди. Юрагим сиқилиб телефонниўчирдим, қолган иккита СМСни ўқишни истамадим. “Мен бу аёлга нима қилдим?” деган савол юрагимни ўртайбошлади. Жаҳл устида унга жавоб ёзмоқчи бўлдиму, лекин эримнинг “оғирроқ бўл” деган гапи эсимга тушиб,аламимни ичимга ютдим. Ўрнимдан туриб тинчлантирувчи дори ичиб, ухлашга ҳаракат қилдим. Бўлмади. Тонггачакиприк қоқмадим. Эрталаб ишдан келган эрим кайфиятим ёмонлигини сезиб “тинчликми?” деб сўради. Индамай унгателефонни узатдим. Ўқимасдан нима гаплигини тушунган эрим, уф тортиб телефонни креслога ташлади.
—    Сенга неча марта айтганман, унинг гапларига эътибор берма, деб... Болаларқани?
—    Овқатланишяпти.
—    Боғчага қўйибкел, кейин гаплашамиз.
Кечгача бу мавзуда гаплаша олмадик. Эрим “сменад”данчарчадим деб ўзини ухлаганга солиб ётиб олгани учун мен ҳам индамадим. Боғчадан келгандан буён инжиқликқилиб турган Бобурнинг орқасига бир тарсаки тушургач, чидаб туролмадим. Болани қўлидан тортиб олдим. Кўзиданмилтиллаб оқаётган ёшларни митти кафтлари билан артаётган Бобур ва акасининг калтак еганидан қўрқиб жойидақотиб қолган Лобарни қўлидан тутиб, хонасига етакладим.
Болаларни ухлатибкелганимда ҳам эрим жойидан жилмаганди. Хона тутунга тўлиб кетганидан  нафас олиб бўлмасди.
—    Балки Бобуржонни бир-икки ҳафтага унинг ёнига юборармиз... — дедимқўрқа-писа.
—    Нима?! Охири ичингдагини айтдинг-а! Қутулолмай юрганингнибилувдим!
—    Ўйлаб гапиряпсизми... Ахир уни ўз боламдек...
—    Ёлғон! Биласанми, сени Лоладан фарқинг нимада?! У қандай бўлса, шундайлигича кўринади.Сен эса иккиюзламачисан! У бизни ёмон кўришини яшириб ўтирмайди, сен эса ўзингни Бобурни яхши кўрган қилибкўрсатасану, лекин ичингда ўгайлик қиласан!
Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Меннима дардда гапиряпману, у нима деяпти. Алам қилганидан тилим тутилиб қолди. Эрим “боламга ўгайликқилмаяпсанми?” деб ҳазил-чин аралаш бир-икки марта гапирган, бу гапга унчалик хафа бўлмаганман. Ҳамма ҳамболаси учун хавотирланади-да, бир кун келиб тушуниб қолар, деб ўзимни овутардим. Лекин бугун мени Лолагатенглаштиргани, шунча йиллик меҳнатим, бардошим эвазига “ у сендан яхшироқ” дегани юрагимга тиғдекботди.
—    Нима?! М-мени кимга тенглаштираётганингизни биласизми? Ахир... —хўрлигим келганидан эримнинг юзига ҳам қарагим келмай, эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетдим. Болаларнингхонасига кириб ҳам тинчлана олмадим. Нима қилишни билмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошладим. Шайтон“қизингни ол-да, чиқиб кет, ўғли билан билганини қилсин” деб кўтара бошлади. Дарров бу хаёлларни миямданҳайдадим. Бобурни ўзим катта қилганман, қандай қилиб уни ташлаб кетаман. Йиғлай-йиғлай болаларнинг ёнида ухлаб қолибман, кўзимни очсам, эрим устимга кўрпа ёпиб кетибди. Шунча гапниэшитиб, ҳеч нима бўлмагандек юра олмасдим. Лекин болага жабр қилиш ҳам қўлимдан келмасди.
—    Захро.. кечир, жаҳл устида гапириб юбордим.
Индамадим.
—    Нима қилай, болани унга бергим келмайди-да... Лекин қайтариб беришга мажбурманшекилли... Қўрқиб кетдим.
—    Эсингизни едингизми? Негабундай деяпсиз? Мен фақат боласини соғинган бўлса, кўрсин демоқчийдим...
—   Бошқа иложим йўқ... Бундай яшаб бўлмайди. У ҳам она-ку, ўз боласига ёмонлик қилмас. Шундай қилсам, балки тинчқўяр, биз ҳам одамдек яшармиз... Овози титраб кетганидан бу гапларни айтиш унга қанчаликқийинлигини тушуниб турардим.
—    Йўқ, ундай қилманг, илтимос. Наҳоткитушунмаяпсиз, ахир унинг мақсади ҳам шу! Бизни уруштириб қўйиб, болани олиб кетмоқчи. —    Ҳозирча бу гапни ҳеч кимга айтмай тур, мен яхшилаб ўйлаб олай, кейин бир қарорга келаман.
Нима қилишни билмай ич-этимни ея бошладим. Бу гапни эшитганимдан кейин кеча эшитганҳақоратим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Эрим болаларни боғчага олиб кетгач, шошиб қайнонамга телефон қилдим.
—    Вой, ўлсин, у менга ҳам телефон қилганди, сизларга айтмай турувдим... Эрингбекорини айтибди, Лолага берадиган набирам йўқ! У ҳақида эшитган гапларни айтсам, тепа сочинг тикка бўлади.Куни-кеча қўшним келди, ўша шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида ошпаз бўлиб ишларкан. “Келинингизникўрсангиз танимайсиз, сочининг ярмини қирдириб олиб ташлаган, орқасида тўртта кокил қолдирган. Қопа-қора шимва курткалар кийиб, аллақандай темир-терсакларни тақиб юради. Ишонсангиз, унинг турқидан от ҳуркади. Менитаниса ҳам танимаганга олиб ўтиб кетади. Кўринишимни ўзгартирсам, ҳамшаҳарларим танимайди деб ўйласакерак-да. Бир ишлар қилиб юрибдики, айтишга тилим бормайди” деди. “У менинг келиниммас, ўғлим ажрашганигабеш йил бўляпти, билганини қилиб юраверсин, менга нима дедим”. Тўғриси-да, ҳозирги замонда чет элдаишлайдиган ёки ўқийдиган одам битта уми? Ҳамманинг ҳам ортидан бунақа гап эшитмаймиз-ку. Одамнинг ўзигабоғлиқ ҳаммаси, деб қўшнимни койиб бердим. Бир ёшга тўлмаган боласини ташлаб, “мен бойвуччалардек яшашниистайман” деб кетворган аёлдан нимани ҳам кутиш мумкин. Менга деса, ўлиб кетсин... —    Қўйинг, ойи, қарғаманг. Мен уни ўйламаяпман, ўзи шу аҳволда яшаса, Бобурга қандай қарайди?..Ўғлингизни бир амаллаб бу фикрдан қайтарайлик.
Кун бўйи шу хаёл билан юрдим.Боғчадан болаларни олиб келиш учун отланаётганимда Бобурнинг тарбиячиси телефон қилиб қолди. Хавотирланибгўшакни олдим.
—    Захро опа, тез келмасангиз бўлмайди, бир аёл келиб “менБобурни онасиман” деб жанжал қилиб ётибди. Қандай қилиб боғчага етиб борганимни билмайман.
Боғча мудираси ва тарбиячилар қуршовида шанғиллаётган бир аёл тарбиячиларнинг ортидан менгаўгирилди.
—    Бобуржон қани? — дедим ҳеч кимга эътибор бермай.
—    Ётоқхонага кириб яшириниб олган, — айбдорона ерга қаради тарбиячи.
Отилиб болалар ухлайдиган хонага кирдим. Лоланинг ёнидан ўта туриб, унинг усти-бошиганазар солдим. Қайнонам таърифлаганидек отни ҳуркитадиган даражада кийинмаган, бошида шапкаси бўлгани учунсоч турмаги кўринмасди. “Ўзини сипо кўрсатмоқчи бўлибди-да” деган хаёл ўтди миямдан...
Болагинам энг чеккадаги каравотда йиғлаб ўтирарди. Эшик очилганидан чўчиб тушиб қўрқув тўлакўзлари билан менга қарадию, бақириб йиғлаб юборди. Кейин қучоқ очганча менга отилди. Шу  лаҳза ҳаққи,болагинам мендан мадад кутгандек икки қўлини чўзганча югуриб келаётган лаҳза ҳаққи, икки дунёда ҳам боланиунга бермайман деб қасам ичдим! Бағримга отилган болагинамнинг юрак уриши эшитилиб турарди. “Боланиқўрқитибди” деб ўйладим ва овутиш учун унинг кўзларидан ўпа бошладим. Шу пайт тарбиячи ҳеч гапдан хабари йўққизимни ҳам етаклаб келди.
—    Захро опа, бошқа эшикдан чиқинг, анови аёлшаллақилик қилиб ётибди...
—    Йўқ, тўғри йўлдан чиқаман, — дедим ва ўғлимникўтариб, қизимни қўлидан тутдим. Бу журъат менда қаердан пайдо бўлди билмайман, аёллар йиғилиб турган боғчаҳовлисига чиқдим. Аёлга кўзи тушган Бобуржон юзини бўйнимга яширди.
Ҳамма менгақараб турарди. Тўғри аёлнинг ёнига бордим ва бошимни баланд кўтариб:
—   Қанча гапингиз бўлса, эрим билан гаплашинг! Агар яна болаларимни қўрқитадиган бўлсангиз, милиция чақиришади!— дедим эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда ва йўлимда давом этдим.
Аёл миқэтмади. Боғчадан чиққанимдан кейин эса қўрққанимдан оёғим қалтираб кетди.
Эрим васобиқ хотини ўртасидаги тортишув анчагача давом этди. Мен бу ишларга умуман аралашмадим, болаларимни ҳамаралаштирмадим! Лоланинг қилмишлари исботланиб, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилгач, у яна келган жойига қайтибкетадиган бўлди.
Бу хабарни эшитиб, энди тинч яшасак керак, деб енгил тин олганимдателефонимга бегона рақамлардан СМС келди. “Боламни ўз болангдек кўришингга ишонтирганинг учун ҳам раҳмат.Боламни сенга, сени Худога топширдим” деб ёзилганди хатда. Шу дамда аёлга эмас, онага ачиниб йиғлаб юбордим.Ичимда “агар бир кун келиб Бобуржон онасини кўришни истаса унга қаршилик қилмаслик учун менга куч беришиниХудодан сўрадим...
Дилфуза СОБИРОВА



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]