Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50278
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Болани қандай даволаш керак? Ота

Bo'limi: Новости Мира |


Ҳозир Интернетдан кўп маълумот оляпмиз, ўз тажрибамиз борасида ишончимиз қомил, бироқ шунга қарамасдан,касал болани парвариш қилишда барибир хатоларга йўл қўямиз. Шундай
қилиб, бу борадагихатти-ҳаракатларимизда нималар тўғри, нималар эса нотўғри?

1-Хато. Ҳароратнинг кўтарилишига йўлқўймаслик

Боланинг тана ҳарорати38,5 °C га кўтарилмагунича унга иссиқни туширадиган препаратларнибермаслик кераклигини шифокорлар такрорлашдан чарчамаяпти. Шунга қарамасдан, бундай пайтдаасаби таранглашган ота-оналар термометр кўрсаткичи 38 °C га етмасдан болани талбеткалар билан “сийлашда”давом этади.

Нима қилиш керак: ҳарорат юқорига кўтарила бошлаши билан болагакўпроқ суюқликберинг, унинг танасини нам сочиқ (аммо совуқ эмас!) билан артинг. Асал, малина, лимон – буларнинг барчасиҳароратни туширувчи табиий воситалар бўлиб, улар организмга юмшоқ таъсир кўрсатади.    Болага препаратлар38,5 даражадан бошлаб берилади, агар бола ҳароратни ёмон кўтарса, унда ҳарорат 38 даражага етганида берилади.Дориларни қабул қилиш орасида муайян танаффус бўлиши кераклигини унутманг, танаффус вақтини доринингйўриқномасидан билиб олиш мумкин. Таблеткаларни қабул қилиш орасида болани нам салфетка билан артинг ваунга кўпроқ суюқлик ичиринг.

2-Хато. Малина ва асал – ҳароратни туширувчи энгяхшивосита

Шамоллаган болагаорганизмдаги токсинларни чиқариш учун кўпроқ суюқлик ичиришзарур. Томоқ оғриганида эса илиқ ичимлик оғриқни ҳам қолдириши мумкин. Шуларни ўйлаган
ҳолда, мана,болага лимон ва малинали чой тайёрлаб беришади.

Нима қилиш керак: бу ичимликлар фақат озмиқдорда яхши. Уларнингҳаммаси ширин бўлгани сабабли бу буйракларга қўшимча юклама бўлади. Бундан ташқари,лимон, малина ёки смородина солинган иссиқ ичимлик шундоқ ҳам оғриётган томоқни янада кўпроқ жароҳатлашимумкин.  Ҳароратни тушириш учун педиатрлар болага оддий, бироз илиқ сув беришни тавсия этади. Бундауни томчи режимида – ҳар 5-10 дақиқада 1-2 чой қошиқдан бериш самаралироқ бўлади.

3-Хато.Бола шамоллаганида уни ўрабқўйиш керак

Албатта, шамоллаган болага иссиқлик зарур. Бироқуни уйнинг ичида ўраб ташлашга ҳожат йўқ. Бунинг устига, агар боланинг иссиғи бўлса, қалин кийим унингаҳволини янада
ёмонлаштиради, холос.

Нима қилиш керак: Ҳарорат юқорига кўтарилаётганида,бола қалтирайбошлайди, унинг ўзи ўраниб олишни хоҳлайди. Лекин ҳарорат ажвига чиққанида, бола қизиб кетади,бу пайтда уни кўрпага ўраманг. Аксинча, уни ечинтириб, танасини нам сочиқ билан артинг. Намлик буғланишиҳисобига тана ҳарорати пасая бошлайди. 

4-Хато. Дарҳол антибиотиклар бериш
Шамоллашкасалликларининг келиб чиқишига вируслар сабабчи бўлиши ва антибиотиклар
вирусга таъсирқилмаслигига қарамасдан, ота-оналарнинг кўпчилиги шамоллаш касалликларини ана шу препаратлар биландаволашни маъқул кўради. Унда оналар ҳам, бувилар ҳам тўғри иш қилаётганига ишончи комил бўлади. Ҳолбуки,бутун дунё
бўйлаб шифокорлар антибиотиклар очиқ сотилаётганидан қаттиқ ташвишда. Гап шундаки,бактериялар шифокор назоратисиз берилган антибиотикларга чидамлилик ҳосил қилиш хусусиятига эга. Буборишда жиддий ва ҳаётга таҳдид солувчи касалликларни даволашнинг иложи бўлмай қолади. 


Нимақилиш керак: ягона тўғри йўл – бу шифокорга мурожаат қилиш. Агару вирусли инфекцияга бактериал инфекцияқўшилганини кўрса, сизнинг ҳолатингизга тўғри келадиган антибиотикни ёзиб беради.
 
5-Хато.Узоқ касал бўлиб ётишга вақт йўқ!

Одатда мактабўқувчиларининг ота-оналари шундай позицияниэгаллайди. Касал ўқувчи уч кун ётди, ҳарорат тушди – энди олға, яна билим олишга! Аксарият ҳоллардаота-оналар йўтал ҳали борлигига, тумов эса охиригача ўтиб кетмаганига эътибор бермайди. Заифлик ва толиқишборасидаги шикоятларни эса мактаб ўқувчисининг баҳонаси сифатида қабул қилади. Педиатрлар боланинг бундайтузалиши асоратларга ёки яна касалланишга олиб келишига ишончи комил.

Нима қилиш керак: болатўлиқ тузалишига йўл беринг. У барча ёзилгандориларни уйда ичиб тугатсин, томоқ чайқаш ва ингаляцияларниохиригача етказсин. Агар бола антибиотикларни қабул қилаётган бўлса, мактабга умуман шошмаган маъқул.Дарсларни уйда ҳам қилса бўлади. Умуман олганда эса, саломатлик математикадан олинадиган беш баҳодан кўрамуҳимроқ.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]