Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50319
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Бош айланиши ҳақида кенг тарқалган учта хато фикр

Bo'limi: Новости Мира |


Ҳар бир киши ўз ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта бош айланишиданшикоят қилган. Ушбу оддий бетоблик остида жиддий касалликлар яшириниб ётган бўлиши мумкин. Уларни ўтказибюбормаслик учун энг кенг тарқалган қуйидаги хатоликларга йўл қўймасликни маслаҳат берамиз.
1-Хато. Бош айланишини хавфсиз деб ҳисобламанг.
Айрим ҳолларда ҳақиқатанҳам ташвишланишга хожат бўлмайди. Масалан, бош айланиши қаттиқ толиққан пайтда, компьютер олдида узоқ вақтўтирганда юз берганида. Бунинг давоси фақат битта – ҳар соатда танаффус қилиш, стулдан туриб ҳаракатланиш,оддий машқларни бажариш, масалан қўлларни юқорига кўтариб-тушириш мумкин. Агар ўрнингиздан кескин турибкетсангиз, организм мўлжални олишга улгурмай қолиши ва кўз олдингиз хиралашиб кетиши мумкин. Шу боис кескинҳаракатларни қилмаган маъқул.
Кекса кишиларнинг боши ҳам тез-тез айланиши мумкин.Турли маълумотларга кўра, ёши 60 дан ошган беморларнинг ҳар тўртинчиси бош айланишидан шикоят қилади. Бунгатомирлардаги ёш билан боғлиқ ўзгаришлар сабабчи. Шунингдек, грипп ёки шамоллашга учраган беморларда ҳам бошайланиши кузатилади. Бу вестибуляр аппарат вируслар томонидан шикастланганини англатади. 
Бироқ мунтазам равишда пайдо бўладиган оддий бош айланишлари ортида кўплаб жиддиймуаммолар яширинган бўлиши мумкин. Масалан, бош айланиши онкологик касаллик, жароҳат оқибати  ёки ичкиқулоқ патологиясидан далолат бериши мумкин. Кўп ҳолларда бош айланиши юрак касалликлари билан боғлиқбўлади. 
Ҳар қандай ҳолатда ҳам касаллик сабабини мустақил равишда аниқлаббўлмайди, шу боис невролог-шифокорга мурожаат этиш зарур.
 2-Хато. Бош айланишинидаволаб бўлмайди деб ўйлаш
Кўпчилик шифокорга мурожаат қилишнинг фойдаси йўқ дебўйлаган ҳолда, йиллар давомида бош айланишларига чидаб келади. Аслида бош айланишини даволаш учунвестибуляр аппаратга таъсир кўрсатувчи препаратлар қўлланилади, улар бош айланиши билан бирга кечадигансиллани қуритувчи аломатларни (масалан, кўнгил айниши ва қусиш, безовталик ва ваҳима ҳисси) бартараф этади ваҳатто энг оғир ҳолатларда ҳам самарали бўлиши мумкин.
Шунингдек, даволаш жараёнидамахсус ишлаб чиқилган реабилитация дастурлари ва машқлардан фойдаланилади. Агар бош айланиши кўришқобилиятидаги муаммолар билан боғлиқ бўлса, шифокор оптик коррекцияни, масалан, катарактани олиб ташлашнитаклиф этиши мумкин. 
3-Хато. Бош айланганида тезроқ ётиб олиш керак.
Бундай пайтда ўтириш тўғрироқ бўлади. Агар ётиб оладиган бўлсангиз, бошдаги қонайланишини кескин ўзгартирган бўласиз, бу эса яхши эмас. Қон айланиши учун ўтирганлик ҳолати физиологикжиҳатдан маъқулроқ. Агар бошингиз айланса, қон босимини ўлчаш ҳам ортиқчалик қилмайди.Агар у юқори бўлса, қон босимини туширувчи доридан қабул қилинг. Агар қон босими пастбўлса (юздан паст), қаҳва, аччиқ чой ичинг ва бироз дам олинг. Бу ўзингизга келишга ёрдам беради. Агар бошингизтез-тез айланса, шифокор қабулига боришни чўзиб ўтирманг.  



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]