Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Божхоначилар 1,8 млрд. сўмдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди

Bo'limi: Новости Мира |



6 ноябрь Ўзбекистон республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий матбуот марказидаҚишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилиши ва контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилишигақарши чора-тадбирлар мавзусида матбуот анжумани ташкил этди.
Бугунги кундамамлакатимизда мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларидан рационал фойдаланишни ҳал қилиш,шунингдек, уларни экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Мазкуришчи гуруҳ зиммасига мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини экспортини ташкил қилиш, уларнисифатли тарзда етказиб бериш, божхона расмийлаштируви ва ттранспорт масалаларини тезкорлик билан ҳал қилишва бошқа бир қатор вазифалар юкланган.
Афсуски, амалдаги тартибларга буйсунмасданхалқимиз ризқига хиёнат қилаётган айрим учар тадбиркорлар юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалигимаҳсулотларини четга ноқонуний равишда олиб ўтиб, мўмай даромад орттиришга уринмоқдалар. Уларнинг қонунгазид хатти-ҳаракатларига республикамиз божхоначилари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда ва ноз-неъматларэлимиз дастурхонига қайтарилмоқда.
Жумладан, 2013 йилда қишлоқ хўжалигимаҳсулотларининг ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши кураш йўналишида жами 508 та қонунбзарлик ҳолатларианиқланиб, умумий қиймати 1,8 млрд. сўмдан ортиқ салкам 800 тонна қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг ноқонунийолиб ўтилишига чек қўйилди.
Таҳлилларга кўра, 2013 йилнинг ўтган даврида ноқонунийолиб ўтишга уринилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 42,3 фоизи мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқишда ва 57,7фоизи олиб киришда, транзит ва ички ҳудудда аниқланган. Мазкур ҳолатларнинг 21 таси бўйича жиноят аломатларимавжуд деб топилган бўлса, 458 таси юзасидан маъмурий ишлар юритилган, 29 таси юзасидан суриштирув ҳаракатларидавом эттирилмоқда.
Мазкур йўналишда аниқланган ҳолатлар вилоятлар кесимида таҳлилқилинса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшни республикаларга ноқонуний ташиб кетилиши асосан Фарғонаводийси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида кузатилмоқда.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]