Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50481
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Британияликлар Филиппинга $111 млн беғараз ёрдам тақдим этди

Bo'limi: Новости Мира |


Британияликлар томонидан Филиппиндаги табиий офатдан жабрланганлар учун тўпланаётган беғараз ёрдам 68миллион фунтга (111,5 млн.доллар) етди.

Бу ҳақда маблағлар тўплашни ташкил этган Фавқулоддавазиятларда шошилинч чора кўриш қўмитаси маълум қилади.

Маблағлар умуммиллий хайрия тадбирибошланганидан кейин бир ойга етмасдан тўплашга
муваффақ бўлинди. Ҳозир ҳам британияликлар мамлакатнингҳар бир банкида очилган махсус ҳисоб рақамларга пул ўтказишда давом этаётир. Қиролича Елизавета II дан ўрнаколган ҳолда шаҳзода Чальз ва унинг рафиқаси Корнуол герцогиняси Камилла ҳам жабрланганларга йирикмиқдордаги маблағни ўтказган.  

Ушбу маблағлар филиппинликларни озиқ-овқат маҳсулотлари, сув вавақтинчалик бошпана билан таъминлашга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари, унга сув тозалаш ускуналарива дори-дармонлар сотиб олиш ҳам режалаштирилган.

Британияликларнинг инсонпарварлик ёрдамиданҳозиргача 800 мингга яқин филиппинлик фойдалангани қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Филиппингаёпирилган “Хайян” тайфуни метеокузатувлар тарихидаги энг кучли довулга айланди. Унинг оқибатида Филиппинархипелагининг марказий қисмида жойлашган 10 мингта аҳоли пунктида истиқомат қилувчи 10 миллионга яқинкиши
жабрланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатга етказилган умумий зарар миқдори 10 миллиарддоллардан ошади.

Ҳозир жабрланган ҳудудларда тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Табиий офатоқибатларини тезроқ бартараф этиш учун халқаро ҳамжамият Филиппинга инсонпарварликёрдамини кўрсатмоқда. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]