Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50423
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Cанъат ҳафталиги буюк ипак йўлининг давоми”

Bo'limi: Новости Мира |



22 октябрь куни пойтахтимизнинг  Ёшлар ижод саройида Art Week Style.uz санъат ҳафталигинингочилишига бағишланган ташиклотчилар, меҳмонлар ва қатнашчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу анжуманда асосан жорий йилги Санъат ҳафталиги, кейинги йил учун режалар валойиҳалар ҳақида гапирилди.

 
Владимир Хотиненко,Тўлиқ метражли фильмлар танлови ҳайъати аъзоси, россиялик режиссёр, сценарийнавис, продюсер: — Тошкентгакелмаганимга 25 йил бўлибди. Шу давр ичида шаҳарнинг қанчалик ўзгариб кетганини таърифлашга тилим лол. Art WeekStyle.uz бу жуда кенгкўламли тадбир, унда жуда кўп ёшлар иштирок этаётгани менга жуда таъсир қилди. Чунки бу кабидастур санъатнинг турли йўналишлари бўйича шуғулланадиган ёшларга катта дастуруламал бўлади.   Чжан Юань Тўлиқ метражли фильмлар танлови ҳайъати раиси, хитойликрежиссёр: — Илгари бизнинг юртларимизни Буюк ипак йўли боғлаган, энди эса Art Week Style.uz санъат ҳафталигини менбемалол дизайн ва кино йўли деб аташим мумкин. Энди бизни Санъат ипак йўли боғлаб туради.  


Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова ҳамжурналистларнинг саволларига жавоб берар экан, бу йилги Санъат ҳафталигига киритилган янги дастурларга—  “ Қирол Шер”  мусиқий-театр студияси ва “Саҳна қироллари” лойиҳасига алоҳида тўхталди.   Матбуот анжумани анчагача давом этди. Унда бу йилги Санъатҳафталиги маҳорат дарслари бўйича рекорд натижага эришгани қайд этилди.
САНЪАТҲАФТАЛИГИДА КОСМОНАВТЛАР ТАБРИГИ!

Матбуот анжумани тугагач, куннинг асосиймавзуси, яъни Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг ва VII Тошкент замонавий санъат биенналеси очилиш маросимибошланди.





Ёшлар ижод саройи атрофи меҳмонлар билан гавжум. ҲаммаИспаниянинг Севилья шаҳри мода мактаби дизайнерларининг либослар намойишини интиқлик билан кутабошлашди.



Севилья мода мактаби моделлари ўз чиқишларини бошлашгандайиғилганлар уларни олқишлар билан кутиб олишди. Чироқлар ёруғи ва ёқимли мусиқа оҳалари билан уйғунлашибнамойишга ўзгача шукуҳ бағишлади.








Шундан сўнг Санъатҳафталиги муаллифи Гулнора Каримова меҳмонлар билан бирга чиқиб келди ва йиғилганларни юртимизда бўлибўтаётган Санъат байрами билан табриклади ва юртимиз ёшларига қарата “Мен сизларнинг юрагингизга ионаман,сиз ҳам менга ишонинг!” деб мурожжат этди. Шундан сўнг дастурнинг энг кутилмаган сюрпризи, яъникосмонавтларнинг Art Week Style.uz га коинотдан туриб йўллаган табриги катта экранда намойиш этилди. Буни кутмаганйиғилганлар бир зум лол бўлиб қолишди. Кейин эса қувонч хитоблари билан космонавтларни олқишлашди. Бунақатабрик дунёнинг ҳеч бир Санъат ҳафталигида бўлмаган экан!   Табриклар тингач, барча залга ташриф буюрди. У ерда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигида яратилган“Триптих... Меъморчилик. Муисқа. Рақс” видео-инсталляцияси ва Япониялик Норико Ямамотонинг “ Weltformel-Theory ofeverything” инсталляцияси ва бошқа кўргазмалар барчага бирдек манзур бўлди.   Дилфуза СОБИРОВА Фотомухбир Равшан ДАДАБОЕВ



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]