Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50378
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Cардор Раҳимхон: “Кутган одамларим оғир кунда кўнгил сўрашга ярамади...”

Bo'limi: Новости Мира |



“Энди мен журналист” лойиҳасида дилидагиларни очиқ-ойдин айтишга шайланган сўнггиқаҳрамон — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор РАҲИМХОН.

Хонандадан интервью олиш учун унингдўсти — актёр, хонанда, режиссёр ва айни кунда футболда фаолият юритаётган Алишер УЗОҚОВни таклифэтдик... Алишер Узоқов, актёр: — Шахсан менинг яхши-ёмон кунимда бирга бўладиган,кўнглимга яқин дўстларим кам. Шу бармоқ билан санарли дўстларим қаторида Сардор Раҳимхоннинг ҳам алоҳидаўрни бор. У жуда оқибатли, оилапарвар ва касбини севадиган ижодкор. Респондентим Сардор бўлгани учун ҳамлойиҳада иштирок этишга розилик билдирдим. Бугунги учрашувимиздан дўстим ўзига керакли хулосалар чиқариболишини ва суҳбатдан қўнгли тўлишини истайман.
— Дўстим, суҳбатни бошлашдан олдинсаволларимдан хафа бўлмаслигингни сўрамоқчиман. Борди-ю, ўрнингда бошқа ижодкор бўлганида юзаки, сийқасичиққан саволлар билан чекланардим. Сени огоҳлантирганимдан газетхонлар тушунишдики, оддий суҳбат бўлмайдива Худо хоҳласа, улар сарфлаган вақтига ачинишмайди!
— Газетани сотиб олган пулигаҳам! Суҳбатни бошладик, унда.
— Санъатга қадам қўйган ҳар бир ижодкорга ўз ўрнинитопиш ҳамда уни йўқотиб қўймаслик бахти насиб этавермайди. Бу сен учун қай даражада қийин ва муҳим? Унвон вамухлислардан бошқа нимага эришдинг? — Элга танилишдан кўра, сенга бўлган талабни ушлабтуриш қийинроқ. Кундан кунга янги, истеъдодлар чиқяпти. Шу сабаб, улар билан “ринг”га чиқиб, ижобий маънодакурашишга тўғри келади. Муҳимликка келсак, бу мендан кўра атрофимдаги инсонларга зарурроқ. Хонандаликорқали эришган машҳурлигим ортидан жуда кўп зарбаларга дуч келдим. Ўша пайтларда “шу менга керакми?” дегансаволни ўзимга-ўзим бера бошладим. Ва мухлисларим, ота-онам, яқинларимнинг менга бўлган ишончи,орзу-умидлари, кўзидаги қувонч касбимда ўз ўрнимни сақлаб туриш билан бевосита боғлиқ-ку, деган жавоб топдим.Демакки, эришган ютуқларим куч бағишлаяптими, ярим йўлда қолиб кетмай, бундан-да юқори марраларни забтэтишга интилишим шарт! Очиғини айтганда, санъатда эришганларим, қурбонликларимга арзимайди!

— Жавобингдан юз фоиз қониқмадим. Айтмоқчи бўлганим, машҳурликка эришгач, СанжарРаҳимовдаги нималарнидир йўқотишга мажбур бўлгансан. Ўз вақтида мен ҳам буни бошдан ўтказганман, бусизбўлмайди!   
— Тан оламан, рафиқам ва фарзандларим билан кўчада бемалол сайрқилолмайман. Қолаверса, касб нуқтаи назаридан ҳаловат, уйқу, улфатчиликдан воз кечганман. Охирги марта қачончойхонага бориб, қадрдонларим билан ош еганимни эслолмайман. Санъатга қадам қўйганимнинг дастлабки, иккийилида мана шу ўйин-кулгига берилганим, ҳаётга енгил қарашим панд бергани рост. Ҳозирги кунда эса ижобийжиҳатларимдан бири — одамларга бўлган ишонч туйғусини йўқотдим. Ҳадеб хиёнат кўраверганим туфайлиатрофимдаги исталган кишига шубҳа кўзи билан қарайдиган бўлиб қолдим. — Санъатдабугунги мавқега эришиш ортидан ижобий жиҳатларингни йўқотганингдан афсусланасанми? Бордию, ўша вақтдашундай бўлишини билганингда ҳам санъат соҳасини танлармидинг?
— Албатта,афсусланаман! Бироқ санъатга бўлган муҳаббат сабаб, барибир шу йўлни танлаган бўлардим. Рости, қурбонликларбу даражада бўлишини тасаввур қилмагандим.
— Демак, афсусларинг  юз фоиз эмасэкан!
— Янглишяпсан! Дунёқараши, фикрлаши ўзимники билан деярли бир хил одамларҳамда дўстларим — устоз санъаткор Озодбек Назарбеков, хонандалар Алишер Файз, Достон Убайдуллаев, АбдурашидЙўлдошев ва сендаги ижобий жиҳатларидан ўрнак олишга ҳаракат қиламан. Қисқаси, тасаввуримдаги санъатни ўзатрофимга йиғишга ҳаракат қиламан.                

— Мухлисларсен учун ким? — Санъаткорнинг ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга инсонлар. Улар бўлмаса,биз ҳеч ким эмасмиз! Мухлислар гўё оила аъзоларингдек бўлиб қолади ва улар учун ҳам яшашни, ижод қилишнибошлайсан. Мухлислар ҳам икки тоифага бўлинади: вафодор ва бевафо. Худога шукрки, ашаддий мухлисларимбисёр! — Санжар Раҳимов кимга мухлислик қилган, Сардор Раҳимхон-чи?
— Санжар “Болалар” гуруҳи ва хориж эстрдасидан Брайан Адамсга, Сардор эса ЮлдузИбрагимовнага.
— Шахсий фикрим, мухлислар - бевафо! Сени қўшиқларинг биланулғаяётган ёшлар олтмиш ёшида ҳам сенга мухлислик қилишига ишонасанми? — Юз фоизишонаман! Машҳурлигим, хит қўшиқларимга мухлислик қилаётганлар асосан ўн олтидан йигирма ёшгача бўлганлар.Қолганлари эса “Ишонмасман”, “Аразингиз”, “Назар-назар” қўшиқларимни тинглаб, ёшлик даврларинихотирлашига ишонаман. Чунки ўзим ҳам шундай мухлисман. Масалан, Тоҳир Содиқов, Юлдуз Ибрагимовна, Аваз Олимовкаби бир қатор хонандаларнинг айрим қўшиқлари такрорланмас даврларимни эслатади. “Мафтун” гуруҳининг“Дўст, деб юрган менинг дўстларим, бўлиб қолди бир кун душманим...” деган қўшиғини ҳануз яхши кўраман. Яқиндагастрол сафари билан Андижонга борганимда шу гуруҳ вакилини учратиб қолдим. Улар қўшиқ айтганда, қўлларимникўтариб уларга талпинганларим ёдимга тушди. Хурсанд бўлганимдан бағримга босиб, анча суҳбат қурдик. Вафодормухлислар оз бўлсада, ҳар бир ижодкорда бор! — Йўқ, бу борада фикримиз бир ерданчиқмади. Балки менда садоқатли мухлислар бўлмагани учун шундай ўйларман (кулги кўтарилди). Дўстим, “Бомбей”қўшиғинг олдинги рейтингни қайтариб берди. Лекин олти йил аввалги хитлар кетма-кетлиги негадир бугунрепертуарингни бойитмаяпти?
— Алишер, ярамни тирнаб, шу саволни бермагин!
— Дўст ачитиб гапиради! Қолаверса, суҳбат аввалида огоҳлантирдим. Қанчалик оғир бўлмасинжавоб беришингни истардим!  
— Ортга қайтиб, оғир кунларимни эслашга мажбурқиляпсан. Исталган хонанданинг энг катта истаги кетма-кет хит қўшиқлар яратиш! Чунки ижодкор шу билан тирик.Йўқса, хонанда нафақат мухлислар кўз ўнгида, балки ўзи қалбан ҳам сўла бошлайди. Мухлисларга айтмоқчибўлганим, севимли хонандангиз кўринмай қолдими, билингки, ҳаётидаги қандайдир қийинчилик сабаб, ижодқилишга қўли бормаяпти. 2010 йил тўйимдан сўнг отам жиддий хасталикка чалинди. Икки ярим йил мобайнидатопган-тутганимни фарзандлик бурчимни бажариб, у кишини даволатишга эмас, ижодга сарфлаб қўйиб, бутун умрафсус билан яшашни истамадим. Рейтингим тушишини жуда яхши билганман, лекин отамнинг соғлиги тикланишиолдида бу ҳеч қандай қийматга эга эмас! Йўқса, “Бомбей”, “Отажон”, “Яна манда, яна санда”, “Танҳогинам”каби бугун мухлисларга ҳавола этилаётган қўшиқларим аслида 2010 йилда ёзилганди. Бироқ уларга клип олиш,оммага тақдим этишга қўлим бормади. Кўнглимга ҳеч нима сиғмасди, ижод қилишга завқим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ эди.Иккинчи хатоим, “New star media” продюсерлик марказини очганим. Ўша пайтда яқинларим “Ҳали ўзинг қилишинг керакбўлган ишлар бисёр, ҳозир вақти эмас! Устоз даражасига етганинг йўқ” деганида қулоқ тутмаганман. Гўёки, уларменга ҳасад қилаётгандек туюлган. Мазкур марказ вақтим, имкониятларимни ўғирлаб қўйди. Бунинг ҳам ортиданбошимга мушкул кунлар тушди, туҳматга қолиб, кўп одамлардан панд едим, қарзга ботиб қолдим. Ҳаттоки, қўшиқёзиш учун студияга беришга пул тополмаган вақтларим бўлди. Вазиятдан чиқиш учун машинамни сотиб, таксида ҳамюрдим. Шундай қийин кунларимда боримни берган яқинларимнинг бирортасидан сас чиққани йўқ. Бошимни эгиб, қарзсўраб борганимда ҳамма эшикни кўрсатиб юбораверди... Бу ҳақда батафсил гапиришни истамасдим. Шукр қиламанки,мана шу синовларни енгиб ўтишимга Худо куч берди, синмадим. Иккита армонимдан бири... Отамнинг бўйиндаги илик суягини жарроҳлик йўли билан алмаштириш учун Германияга олиб боришим, бунинг учун эса, 500 минг доллар пулкерак эди.  Иккинчиси, узоқ йўлга бардошлари етмагани учун Ҳажга юборолмадим. Отамнинг ўлимидан ташқари,бошимга тушган барча синовлардан миннатдорман. Чунки нафсни енгишим, юлдузлик касалига чалиниб қилганхатоларимни тўғрилашим учун  зўр имконият бўлди! Авваллари асосий вақтим, меҳр-муҳаббатим,имкониятларимни кераксиз нарсаларга сарфлаганимни англадим. Бугунги кунда оиладан азиз маскан йўқлигинитўла тушундим. Хит қўшиқлар мавзусига қайтсак, хонандаларни рейтингини бугунги кунда ёшлар талаби белгилабберяпти. Миллий эстарада йўналишини ҳазм қилишлари қийин бўлиб қолди.  
       — Қайсидир маънода фикринг тўғри. Лекин ҳамма нарса ижодкорнинг қўлида деб биламан. Миллий эстрадайўналишида зўр қўшиқ ёзсанг, ҳеч ким “ўчир овозини, қўшиғи ёқмади”, демайди.
—Аввалги миллий эстрада йўналишида “Айланиб кетойин”, “Оҳ, Бухоро парилари” каби бир қанча қўшиқларнитақдим этдим. Лекин “Бомбей” оммалашди, бу сўзимнинг  исботи эмасми?
— Балки ўшамиллий эстрада йўналишидаги қўшиқларинг талаб даражасида чиқмагандир? — Йўқ, уқўшиқларнинг матни, мусиқа ва аранжировкаси борасида ўз ишининг усталари ишлаган. Бугун санъатдагиўзгаришларни ёшлар аудиторияси белгилаб бераётганини инкор этиб бўлмайди. Шунинг учун уларнинг талабиданкелиб чиқиб, ижод қилишга тўғри келяпти. — Актриса Асал Шодиевани клиплар тугул,фильмларда ҳам суратга тушишга кўндириш амримаҳол. Сўнгги пайтларда кетма-кет клипларингда чиқяпти. Асалниклипда суратга тушишга қандай кўндирдинг? Агар ўзидан сўрасам “Сардор Раҳимхонни ёшлигимдан танийман,акамдек ҳурмат қиламан”, дейиши тайин, балки сен ҳам шундай дерсан (кулги кўтарилди)?  
— Кўндириш учун ортиқча ҳаракат қилмаганман. Аввало клип сценарийсини ўқиб чиқади, яхши ижоднамунаси чиқишига кўзи етгачгина, суратга тушишга розилик билдиради. Ёш актрисалар орасида ўз касбинингустаси экани учун ҳурмат қилиб, клипимга таклиф этганман.
       —Асал Шодиева “М&TVA-2013” тақдимотининг “Йилнинг энг яхши актрисаси” номинациясида ғолиб бўлишгамуносибми?  
— Албатта! Асалга ўтган йили ҳам овоз бергандим.
— Бу йилги тақдимотда “Йилнинг энг яхши хонандаси” номинациясига лойиқман, деб ўйлайсанми?
— Ҳар йили ғолиб бўлмасамда, “Йилнинг энг яхши хонандаси”, “Йилнинг энг яхши қўшиғи”,“Йилнинг энг яхши клипи” номинацияларига ҳеч бўлмаса номзодим қўйилишини ният қилиб келганман.   
— Шахсан мен “Бомбей” учун “Йилнинг энг яхши клипи” номинациясига номзодингқўйилса керак, деб ўйлаяпман. “Яна манда, яна санда” қўшиғинг клипига келсак, назаримда финали омадсизякунланган, шахсан менга ёқмади. Лекин клип омадли чиққан. Қолаверса, клипда актрисалар Асал Шодиева ваШоҳида Узоқовани суратга тушгани ҳам ёққан (самимий кулади). Юқорида айтганимдек, павильонда суратгаолинганига эътирозим бор.  
— Балки сен режиссёр нуқтаи назари билан ёндашиб,қандайдир хатоларни кўргандирсан. Аввало бу режиссёрнинг ғояси. Павильон масаласига келсак, кўчада суратгаололмасдик. Чунки шу клип учун махсус декорациялар ясаттирилганди.    

Қўшиқ ғояси устида кимларбилан ишлайсан?
— Энди санъатга кириб келаётган бастакорлар билан. Охирги пайтлардаЭлдор Қаюмов ва “Беном” гуруҳи йигитлари билан ҳамкорлик қиляпман. Сўнгги “Танҳогинам” номли сокинқўшиқни улар “Ишонмасман” қўшиғимдан илҳомланиб ёзишган экан. Йиллар ўтса ҳам “Шу қўшиқни СардорРаҳимхонга берамиз!” деган ниятлари холис бўлиб чиқди. Қўшиқнинг клипига профессионал даражада ёндошиб,одамларни таъсирлантирадиган, маънавий озуқа оладиган ижод намунаси қилишга ҳаракат қиляпмиз. Тез кунлардақўшиқни клипи билан мухлисларга ҳавола этамиз. Ҳамкорлар масаласига қайтсам, бугунги кунда кўпчиликюлдузлик касаллигига чалинган. Шу сабаб, нархлари осмон. Қўнғироқ қилсанг жавоб бермайди, ҳамфикрлик биланижод қилгиси келмайди... Ваҳоланки, ҳаммамиз бир-биримизни танилишимизга сабабчи бўлганмиз. “Фалонхонанданинг қўшиғини аранжировка қилсам, клип олиб берсам”, деб юрган орзулари унут бўлган. Чункимашҳурликка эришиб бўлишди-да!    — Биринчи марта “Вой, Сардор Раҳимхон!”дейишгани ёдингдами?
— Ҳа, “Ишонмасман” қўшиғи оммалашган кезлари эди. Кунларнингбирида автобусда кетаётсам, бир тўда қизлар “Ие, Сардор Раҳимхон ҳам автобусда юраркан”, дейишганди.Ҳанузгача шу одатим бор, уялсам қизариб кетаман. Ўшанда ҳам шу ҳолга тушгандим.
—Сен автобусда экансан-ку, мен пиёда кетаётганимда айтишганди (кулги кўтарилди). Хўп, хонанда Дилсўзни омадлилойиҳанг деса бўлади. “Баён” гуруҳининг тарқашига нима сабаб бўлди?   
—Асосий сабаб, молиявий танқислик бўлди. Чунки йигитларнинг ижарада туриши, еб-ичиши, кийиниши менингзиммамда эди-да! Қолаверса, йигитлар орасидан гап ҳам ўтганди. Буларга тўхталишни истамайман. Муҳими, уларкеракли вақтда қилган хатоларидан хулоса чиқара олишди.
— Дўстим, суҳбатни оилафронтига бурсак. Бой отасан! Шу йил туғилган кунингга рафиқанг қиз фарзанд туҳфа қилди. Ҳиссиётлар қандай?
— Бу чинакам бахт-ку! Сабриянинг “адажоним!” деб жонимни олишлариўзгача. Самия эса катта бўлса, опасидан ҳам шўх бўлади-ёв! Чунки ҳозирданоқ онасига тинчлик бермайди. 
— Охирги марта қачон рафиқанг, фарзандларинг билан сайрга чиқдинг?
— Рости, ижод билан бўлиб имконият тополмаяпман. Гоҳ-гоҳидагина кўчага оилавий чиқишгашароит бўлиб қолади.
— Шуларга алоҳида урғу бериб гапиргин, дўстим (кулади)! Анчамуддатдан буён оилавий сайр қилолмаслигингни айтгин.    
— Ҳа, бу гапларрафиқангга аталганми? (кулади) Санъаткорнинг рафиқаси бўлиш қийин. Турмуш ўртоғингизни тушунишингиз, сабрқилишингиз керак. Баъзида рафиқам “Қачон кинога борамиз?” дейди-да, кетидан ўзига ўзи “Ҳа, тушунаман,вақтингиз йўқ. Майли, хафа бўлмайман!” деб жавоб ҳам беради. Бундай вақтларда “Озгина кутгин, бирга ҳар кунисайр қиладиган вақтларимиз келади. Ҳали жонингга ҳам тегиб кетади”, дейман. Мени қўллаб-қувватлайдиган,тушунадиган аёлим борлигига шукр!
— Отангнинг сўнгги кунида ёнидамидинг?
— Албатта! Ўлимидан бир кун аввал Минор қабристонига бориб, гўрковга “бувимнинг ёниданжой тайёрлаб қўйинг. Эртагача етиб бормайдилар-ов...” дедим (кўзига ёш олди). Укам “нега ундай дейсиз, ҳалиузоқ яшайдилар!” деди. Кўнглимдан ўтаётган ғалаёнларни укамга айтолмадим. Айтганимдек, шу куни ярим тундақўлимда жон бердилар. Ундан аввал қўнғироқ қилиб, яқинларимизни уйга тўпладим, онам ҳайрон... Биргина армонимохирги уч-тўрт соатларда тилдан қолгани учун сўнгги сўзини эшитолмадим. Ота мендан рози бўлинг, деганимдакўзидан дув-дув ёш оқарди... Отам - менинг идеалим! У киши ҳаётни доғсиз, оппоқ қоғоздек яхши кўрарди. Яшашгабўлган интилиши сабаб ҳам шифокорлар айтгандек бир ой эмас, икки ярим йил яшади.  


— Шу йўқотишдан сўнг таъсирчан одамлигингни билган кўпгинасанъаткорлар “Сардор, анчайин чўкиб қолса керак”, деб ўйлаганди. Бироқ бу вазиятда ўзингни тезда ўнглаболдинг.
— Тўғри! Икки ярим йил депрессияда ўтирганим етади. Бу ижодкор учун каттамуддат. Яна тушкунликка тушсам, оила аъзоларимга ким далда бўларди? Шу сабаб ичим йиғласа ҳам, ташимдакулишга ўзимда куч топа олдим. Синов бардошли бўлиш учун берилади, енгилишга эмас!      
— Кутган одамларинг сендан кўнгил сўролдими?
— Йўқ! Нафақатёрдам қўли, балки илиқ сўзларини ҳам дариғ тутишди. Лекин мен алам билан яшамайман. Уларнинг қилган ишлариниэмас, ўзларини унутганман. Шундай “дўст”ларни тушунишни ва кечиришни ҳам билиш керак.
— Ўша “дўст”ларингни шундай муносабатига қарамай, яхши-ёмон кунида ёнида туриб бераоласанми?
— Албатта! Лекин биринчи қадамни ташлолмайман. Бунинг учун ғурурим, отам,оила аъзоларимнинг тушкун аҳволи, ака-укам ва ўзимнинг кўз ёшларимга оёқ босишимга тўғри келади. Бу менингқўлимдан келмади.                 Диктофон ўчирилгач... — Хит қўшиқлар борасидаги саволни беришдан мақсадим икки яримйил ичида ижодда кўринмай қолганинг сабабларини  мухлислар ҳам билишини истагандим. Бу саволни бермасамулар мени кечиришмасди.  
— Ўша кунларга бориб келгандек бўлдим. Суҳбат давомиданимани йўқотдинг, деган саволингга тўлиқ жавоб бермадим. Ўйлаб қарасам, машҳурлигим бу — ожизлигим экан.Кимдир хафа қилса, ноҳақ айбласа, ўзимни ҳимоя қилолмас эканман. Ваҳоланки, Сардор Раҳимхон лом-мим,демаётгани — у айбдор, дегани эмас!   
— Дўстим, халқнинг эътиборидан четдақолиб кетишдан қўрқаман, қолиб ҳам кетяпман-ку! Сен нима деб ўйлайсан?
— Карьерангнифутболда давом эттираяпсан-ку! Стадионга чиқсанг халқ сени олқишлайди.
— Бунингучун зўр ўйинчи бўлишим керак-да! Жамоада энг қари футболчиман-ку, захирада ўтираман (кулади). Футболчисифатида карьера қилишим қийинроқ.
— Шуни била туриб, футболни танладинг-ку! Шахсанмен учун эътибордан қолиш бу —фожеа! Икки ярим йиллик танаффус мобайнида депрессияга тушиб қолдим.
— Ундан қандай чиқдинг?!
— У пайтда раҳматли отам “Ҳаммаси яхшибўлади, синиб қолмагин!” деб руҳлантириб турарди. Оиламнинг бағри бутунлиги “жар”ликдан чиқишимга ёрдамберди. Бир нарсани очиқ айтаман, тасаввуримдагидек дўст тушунчаси йўқ экан. Қаршингдаги одамдан нимадиркутиш нотўғри экан, сабаби у интизорлигингни қондиролмайди. Ҳеч кимга умид боғлаш керакмаслигини ҳамангладим. Ва севги-муҳаббат, оила, дўстлик, умуман ҳамма муносабатларда чегара бўлиши шарт экан. Ўта яқинбўлиб, кўп нарсаларни ўзингга эп билсанг, бунинг охири уриш-жанжал билан тугайди. Сен билан орамиздагидўстлигимизда чегара борлиги учун  ҳам у давомий!
        
Хулоса Алишер Узоқов, актёр: — Суҳбатдан мамнун бўлдим, мухлисларнинг фикри ҳам меникибилан бир хил чиқади, деган умиддаман. Дўстимнинг оғир кунлари ортда қолиб, ёруғ кунлари келгани ростбўлсин! Сардор Раҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Алишерга қачонмурожаат ё илтимос қилмай, мен билан машҳурлик даражасидан келиб чиқиб гаплашмайди. Бу инсонийлик хислатинижуда қадрлайман! Қолаверса, дўстимнинг самимийлиги, хушчақчақлиги унинг катта ютуғи. Мен ҳам у сингариқувноқ бўлишни истардим! Яна бир гап — Алишер актёрлик фаолиятини давом эттиришини жуда истардим.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА оққа кўчирди Фотомухбир: Иброҳим ШОХ        
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]