Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Cардор Раҳимхон: “Кутган одамларим оғир кунда кўнгил сўрашга ярамади...”

Bo'limi: Новости Мира |


“Энди мен журналист” лойиҳасида дилидагиларни очиқ-ойдин айтишга шайланган сўнгги қаҳрамон —Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор РАҲИМХОН.

Хонандадан интервью олиш учун унинг дўсти— актёр, хонанда, режиссёр ва айни кунда футболда фаолият юритаётган Алишер УЗОҚОВни таклиф этдик...АлишерУзоқов, актёр: — Шахсан менинг яхши-ёмон кунимда бирга бўладиган, кўнглимга яқин дўстларим кам. Шу бармоқбилан санарли дўстларим қаторида Сардор Раҳимхоннинг ҳам алоҳида ўрни бор. У жуда оқибатли, оилапарвар вакасбини севадиган ижодкор. Респондентим Сардор бўлгани учун ҳам лойиҳада иштирок этишга розилик билдирдим.Бугунги учрашувимиздан дўстим ўзига керакли хулосалар чиқариб олишини ва суҳбатдан қўнгли тўлишиниистайман.
— Дўстим, суҳбатни бошлашдан олдин саволларимдан хафа бўлмаслигингни сўрамоқчиман. Борди-ю,ўрнингда бошқа ижодкор бўлганида юзаки, сийқаси чиққан саволлар билан чекланардим. Сени огоҳлантирганимдангазетхонлар тушунишдики, оддий суҳбат бўлмайди ва Худо хоҳласа, улар сарфлаган вақтига ачинишмайди!
—Газетани сотиб олган пулига ҳам! Суҳбатни бошладик, унда.
— Санъатга қадам қўйган ҳар бир ижодкорга ўзўрнини топиш ҳамда уни йўқотиб қўймаслик бахти насиб этавермайди. Бу сен учун қай даражада қийин ва муҳим?Унвон ва мухлислардан бошқа нимага эришдинг?— Элга танилишдан кўра, сенга бўлган талабни ушлаб туришқийинроқ. Кундан кунга янги, истеъдодлар чиқяпти. Шу сабаб, улар билан “ринг”га чиқиб, ижобий маънодакурашишга тўғри келади. Муҳимликка келсак, бу мендан кўра атрофимдаги инсонларга зарурроқ. Хонандаликорқали эришган машҳурлигим ортидан жуда кўп зарбаларга дуч келдим. Ўша пайтларда “шу менга керакми?” дегансаволни ўзимга-ўзим бера бошладим. Ва мухлисларим, ота-онам, яқинларимнинг менга бўлган ишончи,орзу-умидлари, кўзидаги қувонч касбимда ўз ўрнимни сақлаб туриш билан бевосита боғлиқ-ку, деган жавоб топдим.Демакки, эришган ютуқларим куч бағишлаяптими, ярим йўлда қолиб кетмай, бундан-да юқори марраларни забтэтишга интилишим шарт! Очиғини айтганда, санъатда эришганларим, қурбонликларимга арзимайди!

—Жавобингдан юз фоиз қониқмадим. Айтмоқчи бўлганим, машҳурликка эришгач, Санжар Раҳимовдаги нималарнидирйўқотишга мажбур бўлгансан. Ўз вақтида мен ҳам буни бошдан ўтказганман, бусиз бўлмайди!   
— Таноламан, рафиқам ва фарзандларим билан кўчада бемалол сайр қилолмайман. Қолаверса, касб нуқтаи назариданҳаловат, уйқу, улфатчиликдан воз кечганман. Охирги марта қачон чойхонага бориб, қадрдонларим билан ошеганимни эслолмайман. Санъатга қадам қўйганимнинг дастлабки, икки йилида мана шу ўйин-кулгига берилганим,ҳаётга енгил қарашим панд бергани рост. Ҳозирги кунда эса ижобий жиҳатларимдан бири — одамларга бўлганишонч туйғусини йўқотдим. Ҳадеб хиёнат кўраверганим туфайли атрофимдаги исталган кишига шубҳа кўзи биланқарайдиган бўлиб қолдим.— Санъатда бугунги мавқега эришиш ортидан ижобий жиҳатларингни йўқотганингданафсусланасанми? Бордию, ўша вақтда шундай бўлишини билганингда ҳам санъат соҳасини танлармидинг?
—Албатта, афсусланаман! Бироқ санъатга бўлган муҳаббат сабаб, барибир шу йўлни танлаган бўлардим. Рости,қурбонликлар бу даражада бўлишини тасаввур қилмагандим.
— Демак, афсусларинг  юз фоиз эмас экан! — Янглишяпсан! Дунёқараши, фикрлаши ўзимники билан деярли бир хил одамлар ҳамда дўстларим — устозсанъаткор Озодбек Назарбеков, хонандалар Алишер Файз, Достон Убайдуллаев, Абдурашид Йўлдошев ва сендагиижобий жиҳатларидан ўрнак олишга ҳаракат қиламан. Қисқаси, тасаввуримдаги санъатни ўз атрофимга йиғишгаҳаракат қиламан.                

— Мухлислар сен учун ким?— Санъаткорнинг ҳаётида жуда каттааҳамиятга эга инсонлар. Улар бўлмаса, биз ҳеч ким эмасмиз! Мухлислар гўё оила аъзоларингдек бўлиб қолади ваулар учун ҳам яшашни, ижод қилишни бошлайсан. Мухлислар ҳам икки тоифага бўлинади: вафодор ва бевафо. Худогашукрки, ашаддий мухлисларим бисёр!— Санжар Раҳимов кимга мухлислик қилган, Сардор Раҳимхон-чи?
—Санжар “Болалар” гуруҳи ва хориж эстрдасидан Брайан Адамсга, Сардор эса Юлдуз Ибрагимовнага.
— Шахсийфикрим, мухлислар - бевафо! Сени қўшиқларинг билан улғаяётган ёшлар олтмиш ёшида ҳам сенга мухлисликқилишига ишонасанми?— Юз фоиз ишонаман! Машҳурлигим, хит қўшиқларимга мухлислик қилаётганлар асосан ўнолтидан йигирма ёшгача бўлганлар. Қолганлари эса “Ишонмасман”, “Аразингиз”, “Назар-назар” қўшиқларимнитинглаб, ёшлик даврларини хотирлашига ишонаман. Чунки ўзим ҳам шундай мухлисман. Масалан, Тоҳир Содиқов,Юлдуз Ибрагимовна, Аваз Олимов каби бир қатор хонандаларнинг айрим қўшиқлари такрорланмас даврларимниэслатади. “Мафтун” гуруҳининг “Дўст, деб юрган менинг дўстларим, бўлиб қолди бир кун душманим...” деганқўшиғини ҳануз яхши кўраман. Яқинда гастрол сафари билан Андижонга борганимда шу гуруҳ вакилини учратибқолдим. Улар қўшиқ айтганда, қўлларимни кўтариб уларга талпинганларим ёдимга тушди. Хурсанд бўлганимданбағримга босиб, анча суҳбат қурдик. Вафодор мухлислар оз бўлсада, ҳар бир ижодкорда бор!— Йўқ, бу борадафикримиз бир ердан чиқмади. Балки менда садоқатли мухлислар бўлмагани учун шундай ўйларман (кулгикўтарилди). Дўстим, “Бомбей” қўшиғинг олдинги рейтингни қайтариб берди. Лекин олти йил аввалги хитларкетма-кетлиги негадир бугун репертуарингни бойитмаяпти?
— Алишер, ярамни тирнаб, шу саволнибермагин!
— Дўст ачитиб гапиради! Қолаверса, суҳбат аввалида огоҳлантирдим. Қанчалик оғир бўлмасинжавоб беришингни истардим!  
— Ортга қайтиб, оғир кунларимни эслашга мажбур қиляпсан. Исталганхонанданинг энг катта истаги кетма-кет хит қўшиқлар яратиш! Чунки ижодкор шу билан тирик. Йўқса, хонанданафақат мухлислар кўз ўнгида, балки ўзи қалбан ҳам сўла бошлайди. Мухлисларга айтмоқчи бўлганим, севимлихонандангиз кўринмай қолдими, билингки, ҳаётидаги қандайдир қийинчилик сабаб, ижод қилишга қўли бормаяпти.2010 йил тўйимдан сўнг отам жиддий хасталикка чалинди. Икки ярим йил мобайнида топган-тутганимни фарзандликбурчимни бажариб, у кишини даволатишга эмас, ижодга сарфлаб қўйиб, бутун умр афсус билан яшашни истамадим.Рейтингим тушишини жуда яхши билганман, лекин отамнинг соғлиги тикланиши олдида бу ҳеч қандай қийматга эгаэмас! Йўқса, “Бомбей”, “Отажон”, “Яна манда, яна санда”, “Танҳогинам” каби бугун мухлисларга ҳаволаэтилаётган қўшиқларим аслида 2010 йилда ёзилганди. Бироқ уларга клип олиш, оммага тақдим этишга қўлим бормади.Кўнглимга ҳеч нима сиғмасди, ижод қилишга завқим ҳам, хоҳишим ҳам йўқ эди. Иккинчи хатоим, “New star media”продюсерлик марказини очганим. Ўша пайтда яқинларим “Ҳали ўзинг қилишинг керак бўлган ишлар бисёр, ҳозирвақти эмас! Устоз даражасига етганинг йўқ” деганида қулоқ тутмаганман. Гўёки, улар менга ҳасад қилаётгандектуюлган. Мазкур марказ вақтим, имкониятларимни ўғирлаб қўйди. Бунинг ҳам ортидан бошимга мушкул кунлартушди, туҳматга қолиб, кўп одамлардан панд едим, қарзга ботиб қолдим. Ҳаттоки, қўшиқ ёзиш учун студиягаберишга пул тополмаган вақтларим бўлди. Вазиятдан чиқиш учун машинамни сотиб, таксида ҳам юрдим. Шундайқийин кунларимда боримни берган яқинларимнинг бирортасидан сас чиққани йўқ. Бошимни эгиб, қарз сўрабборганимда ҳамма эшикни кўрсатиб юбораверди... Бу ҳақда батафсил гапиришни истамасдим. Шукр қиламанки, манашу синовларни енгиб ўтишимга Худо куч берди, синмадим. Иккита армонимдан бири... Отамнинг бўйиндаги илик суягини жарроҳлик йўли билан алмаштириш учун Германияга олиб боришим, бунинг учун эса, 500 минг доллар пулкерак эди.  Иккинчиси, узоқ йўлга бардошлари етмагани учун Ҳажга юборолмадим. Отамнинг ўлимидан ташқари,бошимга тушган барча синовлардан миннатдорман. Чунки нафсни енгишим, юлдузлик касалига чалиниб қилганхатоларимни тўғрилашим учун  зўр имконият бўлди! Авваллари асосий вақтим, меҳр-муҳаббатим, имкониятларимникераксиз нарсаларга сарфлаганимни англадим. Бугунги кунда оиладан азиз маскан йўқлигини тўла тушундим. Хитқўшиқлар мавзусига қайтсак, хонандаларни рейтингини бугунги кунда ёшлар талаби белгилаб беряпти. Миллийэстарада йўналишини ҳазм қилишлари қийин бўлиб қолди.   
      — Қайсидир маънода фикринг тўғри. Лекинҳамма нарса ижодкорнинг қўлида деб биламан. Миллий эстрада йўналишида зўр қўшиқ ёзсанг, ҳеч ким “ўчировозини, қўшиғи ёқмади”, демайди.
— Аввалги миллий эстрада йўналишида “Айланиб кетойин”, “Оҳ, Бухоропарилари” каби бир қанча қўшиқларни тақдим этдим. Лекин “Бомбей” оммалашди, бу сўзимнинг  исботи эмасми? — Балки ўша миллий эстрада йўналишидаги қўшиқларинг талаб даражасида чиқмагандир?— Йўқ, уқўшиқларнинг матни, мусиқа ва аранжировкаси борасида ўз ишининг усталари ишлаган. Бугун санъатдагиўзгаришларни ёшлар аудиторияси белгилаб бераётганини инкор этиб бўлмайди. Шунинг учун уларнинг талабиданкелиб чиқиб, ижод қилишга тўғри келяпти.— Актриса Асал Шодиевани клиплар тугул, фильмларда ҳам суратгатушишга кўндириш амримаҳол. Сўнгги пайтларда кетма-кет клипларингда чиқяпти. Асални клипда суратга тушишгақандай кўндирдинг? Агар ўзидан сўрасам “Сардор Раҳимхонни ёшлигимдан танийман, акамдек ҳурмат қиламан”,дейиши тайин, балки сен ҳам шундай дерсан (кулги кўтарилди)?  
— Кўндириш учун ортиқча ҳаракатқилмаганман. Аввало клип сценарийсини ўқиб чиқади, яхши ижод намунаси чиқишига кўзи етгачгина, суратгатушишга розилик билдиради. Ёш актрисалар орасида ўз касбининг устаси экани учун ҳурмат қилиб, клипимгатаклиф этганман. 
      — Асал Шодиева “М&TVA-2013” тақдимотининг “Йилнинг энг яхши актрисаси”номинациясида ғолиб бўлишга муносибми?  
— Албатта! Асалга ўтган йили ҳам овоз бергандим.
— Буйилги тақдимотда “Йилнинг энг яхши хонандаси” номинациясига лойиқман, деб ўйлайсанми?
— Ҳар йилиғолиб бўлмасамда, “Йилнинг энг яхши хонандаси”, “Йилнинг энг яхши қўшиғи”, “Йилнинг энг яхши клипи”номинацияларига ҳеч бўлмаса номзодим қўйилишини ният қилиб келганман.    
— Шахсан мен “Бомбей” учун“Йилнинг энг яхши клипи” номинациясига номзодинг қўйилса керак, деб ўйлаяпман. “Яна манда, яна санда”қўшиғинг клипига келсак, назаримда финали омадсиз якунланган, шахсан менга ёқмади. Лекин клип омадли чиққан.Қолаверса, клипда актрисалар Асал Шодиева ва Шоҳида Узоқовани суратга тушгани ҳам ёққан (самимий кулади).Юқорида айтганимдек, павильонда суратга олинганига эътирозим бор.  
— Балки сен режиссёр нуқтаиназари билан ёндашиб, қандайдир хатоларни кўргандирсан. Аввало бу режиссёрнинг ғояси. Павильон масаласигакелсак, кўчада суратга ололмасдик. Чунки шу клип учун махсус декорациялар ясаттирилганди.    
Қўшиқ ғояси устида кимлар билан ишлайсан?
— Энди санъатга кириб келаётган бастакорлар билан.Охирги пайтларда Элдор Қаюмов ва “Беном” гуруҳи йигитлари билан ҳамкорлик қиляпман. Сўнгги “Танҳогинам”номли сокин қўшиқни улар “Ишонмасман” қўшиғимдан илҳомланиб ёзишган экан. Йиллар ўтса ҳам “Шу қўшиқниСардор Раҳимхонга берамиз!” деган ниятлари холис бўлиб чиқди. Қўшиқнинг клипига профессионал даражадаёндошиб, одамларни таъсирлантирадиган, маънавий озуқа оладиган ижод намунаси қилишга ҳаракат қиляпмиз. Тезкунларда қўшиқни клипи билан мухлисларга ҳавола этамиз. Ҳамкорлар масаласига қайтсам, бугунги кундакўпчилик юлдузлик касаллигига чалинган. Шу сабаб, нархлари осмон. Қўнғироқ қилсанг жавоб бермайди,ҳамфикрлик билан ижод қилгиси келмайди... Ваҳоланки, ҳаммамиз бир-биримизни танилишимизга сабабчи бўлганмиз.“Фалон хонанданинг қўшиғини аранжировка қилсам, клип олиб берсам”, деб юрган орзулари унут бўлган. Чункимашҳурликка эришиб бўлишди-да!   — Биринчи марта “Вой, Сардор Раҳимхон!” дейишгани ёдингдами?
— Ҳа,“Ишонмасман” қўшиғи оммалашган кезлари эди. Кунларнинг бирида автобусда кетаётсам, бир тўда қизлар “Ие,Сардор Раҳимхон ҳам автобусда юраркан”, дейишганди. Ҳанузгача шу одатим бор, уялсам қизариб кетаман. Ўшандаҳам шу ҳолга тушгандим.
— Сен автобусда экансан-ку, мен пиёда кетаётганимда айтишганди (кулгикўтарилди). Хўп, хонанда Дилсўзни омадли лойиҳанг деса бўлади. “Баён” гуруҳининг тарқашига нима сабаб бўлди?  
— Асосий сабаб, молиявий танқислик бўлди. Чунки йигитларнинг ижарада туриши, еб-ичиши, кийинишименинг зиммамда эди-да! Қолаверса, йигитлар орасидан гап ҳам ўтганди. Буларга тўхталишни истамайман. Муҳими,улар керакли вақтда қилган хатоларидан хулоса чиқара олишди.
— Дўстим, суҳбатни оила фронтигабурсак. Бой отасан! Шу йил туғилган кунингга рафиқанг қиз фарзанд туҳфа қилди. Ҳиссиётлар  қандай?
— Бучинакам бахт-ку! Сабриянинг “адажоним!” деб жонимни олишлари ўзгача. Самия эса катта бўлса, опасидан ҳам шўхбўлади-ёв! Чунки ҳозирданоқ онасига тинчлик бермайди.  
— Охирги марта қачон рафиқанг, фарзандларингбилан сайрга чиқдинг?
— Рости, ижод билан бўлиб имконият тополмаяпман. Гоҳ-гоҳидагина кўчага оилавийчиқишга шароит бўлиб қолади.
— Шуларга алоҳида урғу бериб гапиргин, дўстим (кулади)! Анча муддатдан буёноилавий сайр қилолмаслигингни айтгин.    
— Ҳа, бу гаплар рафиқангга аталганми? (кулади) Санъаткорнинграфиқаси бўлиш қийин. Турмуш ўртоғингизни тушунишингиз, сабр қилишингиз керак. Баъзида рафиқам “Қачонкинога борамиз?” дейди-да, кетидан ўзига ўзи “Ҳа, тушунаман, вақтингиз йўқ. Майли, хафа бўлмайман!” деб жавобҳам беради. Бундай вақтларда “Озгина кутгин, бирга ҳар куни сайр қиладиган вақтларимиз келади. Ҳали жонинггаҳам тегиб кетади”, дейман. Мени қўллаб-қувватлайдиган, тушунадиган аёлим борлигига шукр!
— Отангнингсўнгги кунида ёнидамидинг?
— Албатта! Ўлимидан бир кун аввал Минор қабристонига бориб, гўрковга“бувимнинг ёнидан жой тайёрлаб қўйинг. Эртагача етиб бормайдилар-ов...” дедим (кўзига ёш олди). Укам “негаундай дейсиз, ҳали узоқ яшайдилар!” деди. Кўнглимдан ўтаётган ғалаёнларни укамга айтолмадим. Айтганимдек, шукуни ярим тунда қўлимда жон бердилар. Ундан аввал қўнғироқ қилиб, яқинларимизни уйга тўпладим, онам ҳайрон...Биргина армоним охирги уч-тўрт соатларда тилдан қолгани учун сўнгги сўзини эшитолмадим. Ота мендан розибўлинг, деганимда кўзидан дув-дув ёш оқарди... Отам - менинг идеалим! У киши ҳаётни доғсиз, оппоқ қоғоздек яхшикўрарди. Яшашга бўлган интилиши сабаб ҳам шифокорлар айтгандек бир ой эмас, икки ярим йил яшади.  

— Шу йўқотишдан сўнг таъсирчан одамлигингни билган кўпгина санъаткорлар “Сардор, анчайинчўкиб қолса керак”, деб ўйлаганди. Бироқ бу вазиятда ўзингни тезда ўнглаб олдинг.
— Тўғри! Икки яримйил депрессияда ўтирганим етади. Бу ижодкор учун катта муддат. Яна тушкунликка тушсам, оила аъзоларимга кимдалда бўларди? Шу сабаб ичим йиғласа ҳам, ташимда кулишга ўзимда куч топа олдим. Синов бардошли бўлиш учунберилади, енгилишга эмас!      
— Кутган одамларинг сендан кўнгил сўролдими?
— Йўқ! Нафақат ёрдамқўли, балки илиқ сўзларини ҳам дариғ тутишди. Лекин мен алам билан яшамайман. Уларнинг қилган ишларини эмас,ўзларини унутганман. Шундай “дўст”ларни тушунишни ва кечиришни ҳам билиш керак.
— Ўша“дўст”ларингни шундай муносабатига қарамай, яхши-ёмон кунида ёнида туриб бера оласанми?
— Албатта!Лекин биринчи қадамни ташлолмайман. Бунинг учун ғурурим, отам, оила аъзоларимнинг тушкун аҳволи, ака-укам ваўзимнинг кўз ёшларимга оёқ босишимга тўғри келади. Бу менинг қўлимдан келмади.               Диктофонўчирилгач...— Хит қўшиқлар борасидаги саволни беришдан мақсадим икки ярим йил ичида ижодда кўринмайқолганинг сабабларини  мухлислар ҳам билишини истагандим. Бу саволни бермасам улар мени кечиришмасди.   — Ўша кунларга бориб келгандек бўлдим. Суҳбат давомида нимани йўқотдинг, деган саволингга тўлиқ жавоббермадим. Ўйлаб қарасам, машҳурлигим бу — ожизлигим экан. Кимдир хафа қилса, ноҳақ айбласа, ўзимни ҳимояқилолмас эканман. Ваҳоланки, Сардор Раҳимхон лом-мим, демаётгани — у айбдор, дегани эмас!   
— Дўстим,халқнинг эътиборидан четда қолиб кетишдан қўрқаман, қолиб ҳам кетяпман-ку! Сен нима деб ўйлайсан?
—Карьерангни футболда давом эттираяпсан-ку! Стадионга чиқсанг халқ сени олқишлайди.
— Бунинг учун зўрўйинчи бўлишим керак-да! Жамоада энг қари футболчиман-ку, захирада ўтираман (кулади). Футболчи сифатидакарьера қилишим қийинроқ.
— Шуни била туриб, футболни танладинг-ку! Шахсан мен учун эътибордан қолиш бу—фожеа! Икки ярим йиллик танаффус мобайнида депрессияга тушиб қолдим.
— Ундан қандай чиқдинг?!
—У пайтда раҳматли отам “Ҳаммаси яхши бўлади, синиб қолмагин!” деб руҳлантириб турарди. Оиламнинг бағрибутунлиги “жар”ликдан чиқишимга ёрдам берди. Бир нарсани очиқ айтаман, тасаввуримдагидек дўст тушунчасийўқ экан. Қаршингдаги одамдан нимадир кутиш нотўғри экан, сабаби у интизорлигингни қондиролмайди. Ҳеч кимгаумид боғлаш керакмаслигини ҳам англадим. Ва севги-муҳаббат, оила, дўстлик, умуман ҳамма муносабатлардачегара бўлиши шарт экан. Ўта яқин бўлиб, кўп нарсаларни ўзингга эп билсанг, бунинг охири уриш-жанжал билантугайди. Сен билан орамиздаги дўстлигимизда чегара борлиги учун  ҳам у давомий! 
        
ХулосаАлишер Узоқов, актёр: — Суҳбатдан мамнун бўлдим, мухлисларнинг фикри ҳам меники билан бир хилчиқади, деган умиддаман. Дўстимнинг оғир кунлари ортда қолиб, ёруғ кунлари келгани рост бўлсин!СардорРаҳимхон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Алишерга қачон мурожаат ё илтимос қилмай, мен биланмашҳурлик даражасидан келиб чиқиб гаплашмайди. Бу инсонийлик хислатини жуда қадрлайман! Қолаверса,дўстимнинг самимийлиги, хушчақчақлиги унинг катта ютуғи. Мен ҳам у сингари қувноқ бўлишни истардим! Яна биргап — Алишер актёрлик фаолиятини давом эттиришини жуда истардим.
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА оққакўчирдиФотомухбир: Иброҳим ШОХ       
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]