Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33431
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Чекишни ташлаш учун 5 та сабаб

Bo'limi: Новости Мира |


Кашанда сигаретани ташлаш керак деган фикрга қанчалик эрта келса, бу унинг ваатрофидагиларнинг саломатлиги учун шунчалик яхши.

«АиФ» нашри чекишни иложи борича тезроқ ташлашучун 5 та муҳим сабабни тўплашга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб,чекишни ташлаш…
  Вақтингизни ва пулингизни тежайди. Ўртача кашанда суткасига 20 дона сигарета чекади,битта сигаретагатахминан 3 дақиқа сарфланади, яъни у кунига бир соат, йилига эса 365 соат вақтини йўқотади. Бу бир йилда 15 кунни,яъни икки ҳафталик таътилни ташкил этар экан. Бундан ташқари, сигареталардан ҳафтасига, ойига, йилига қанчапул тежаш мумкинлигини ҳам ҳисоблаш қийин эмас. Бу пулга ўзингиз анчадан бери хоҳлаётган, бироқ негадирсотиб олишга ботинмаётган буюмингизни харид қилишингиз мумкин. 

Узоқ умр кўрасиз. Тиббийтадқиқотларга кўра, кашандалик инсоннинг 7-10йиллик умрига зомин бўлар экан.  Кашандалик кўзи ожизлик,эмфизема, катаракта, карлик, сурункали бронхит, гипертония, миокард инфаркти, кардиосклероз, стенокардия,сурункали гастрит, кариес, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, артериялар ва веналар тромбози,бепуштлик,
импотенция, пародонт касалликлари, шиллиқ пардалар яраси, цистит ва ҳоказо касалликларникелтириб чиқариши энди ҳеч кимга сир эмас.  Саратон эса тамаки чекиш ҳолатларининг 90%да ривожланади. Ушбукасаллик турлари ичида бурун чуқурликлари саратони, оғиз бўшлиғи саратони, ошқозоности бези саратони,буйрак саратони, кўкрак бези саратони кўп учрайди. Бошқа онкологик касалликлар орасида ўпка саратониданўлиш ҳолатлари тез-тез қайд этилади. 
Айтгандай, кашандалик етказадиган зарарни камайтиришнинг иложийўқ. Сигарета тутунида 19 та канцероген модда бўлиб, кашанда енгил ёки ментолли сигареталарни сотиб олганидаҳам, кунига бир дона сигарета чекканида ҳам, уларнинг барчаси кашанданинг организмига тушади.
Ташқи қиёфангиз яхшироқ кўринишига ва “анқибтурмаслигингизга” таъсир қилади. Кашандадан тамаки ҳидикелиб туриши шубҳасиз, бу ҳатто баъзидакашанданинг ўзига ҳам ёқмайди. Бунда ҳамма нарсадан – кийимлар, соч,тери ва оғиздан тамаки ҳиди “анқиб” туради. Тамакининг ҳиди фақат икки кун чекилмаган тақдирдагинайўқолади.  Шунингдек, кашандалик кишининг ташқи қиёфасига салбий таъсир кўрсатади – тишлар, тирноқлар ватери сарғаяди, ажинлар сони кўпаяди ва бу “кашанданинг юзи” синдромига олиб
келади. Сигареталартаркибидаги моддалар тери коллагени ва эластини толаларини бузади, натижада у сўлғин бўлиб қолади,таранглигини йўқотади. Томирлар торайиши натижасида тирноқ тўқималарига витаминлар ва минераллар етиббормайди, оқибатда, улар сарғаяди, қатламларга ажралади ва синади. Сочлар кўримсиз ҳолатга келади.  Сигареталардан воз
кечиш косметолог ҳузурида бепул бўлишга тенгдир. Сигареталарни ташлаганингиздан кейин бир ойдан сўнг чеҳрангиз ранги ўзгарганини кўрасиз, хусусан, баъзи бир тери муаммолари, тишлар ватирноқлардаги сарғайишлар йўқолади. Бундан ташқари, тамакидан воз кечиш уйқуни йўлга солишга ҳам ёрдамберади. 

Ҳаёт учун хатардан халос этади. Оддий кашанда чекиш учун танаффус қилишвақтиниўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. У юрган йўлида чекиши мумкин, бу билан
ўпкага тушадиганюкламани оширади. Машина рулида чекаётганида йўлдан чалғийди,
бу эса автоҳалокатга олиб келиши мумкин.Статистика маълумотларига кўра,
уйлардаги ёнғинларнинг учдан бир қисми ўчирилмаган сигареталар туфайлисодир
бўлар экан.

Атрофингиздаги одамларни қутқаради. Ҳар йили пассив кашандалик туфайликелиб чиққан касалликлардан дунё бўлаб 600 000 киши вафот этади. Тамаки тутуни кашанданинг
барча оилааъзолари ва шунчаки унинг ёнида бўладиган одамлар учун зарарли.
Ҳавога чиқариладиган тутунда кашандаичига ютадиган тутунга қараганда
канцероген моддалар миқдори юқори бўлади. Тутунга тўлиб кетган хонада 8соатдан
ортиқ вақт бўлиш эса бешдан ортиқ сигаретани чекиш билан тенг. Айнан шу боис
ҳозир жамоатжойларида чекиш тақиқланмоқда.

P. S. Кашандаларни яна қандай кўнгилсизликларкутмоқда? Кашандалар 2-4 марта кўпроқ псориазга чалинади.
Кашандалик эркакларда импотенция хавфини оширади. Кашандалар 1,7 марта кўпроқ кар бўлади.
Кашандалик ҳомиладорлик пайтида турли асоратларга олибкелади.
Кашандалик кўзи ожизлик сабабчисига айланиши мумкин, бу билан, айниқса, кексалар ўзинихатарга қўяди.
Чекувчи эркакларда ўғил фарзандлар 2 марта камроқ туғилади.
Бепуштлик ҳолатларининг13% кашандалик туфайли келиб чиққан.
Кашандалар чекмайдиганларга қараганда 53% кўпроқ ажрашади. Кунига бир қутидан кўпроқ сигарета чекувчи кишиларнинг “IQ”си чекмайдиганларга қараганда 10 баллга паст.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]