Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33426
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Чет тили ўқитувчилари тест имтиҳони топшириб кўпроқ маош олиш имконига эга бўлдилар

Bo'limi: Новости Мира |



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидиректорининг буйруғи билан чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилашучун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди.
ВазирларМаҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланиб, унга кўра Таълим муассасаларинингқўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари вамиқдорлари белгиланди, деб хабар беради Lex.uz сайти.

Низомга мувофиқ Таълиммуассасаларининг қўшимча тўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкуртўловларнинг турлари ва миқдорларига мувофиқ, таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, четтили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларинингбазавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларидан ўтишади.

Тест синовлари ўқитувчиларнинг чет тилидан малака ва уни билиш даражасини аниқлаш мақсадида Давлаттест маркази томонидан ўтказилади. Мазкур тадбир Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўқитувчилар учун мўлжалланган тест топшириқлари Давлат тест маркази томонидандавлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилади.

Топшириқлар ўз ичигақуйидаги бўлимларни олади

тинглаб тушуниш бўлими — 30 та савол ва 35 дақиқа вақт;
ўқиш бўлими —  30 та савол 75 дақиқа вақт;

лексик ваграмматик компетенциялар бўлими — 30 та савол 40 дақиқа вақт;

чет тилини ўқитишметодикаси бўлими — 30 та савол 45 дақиқа вақт;

ёзиш бўлими — 150 - 250 та сўздан 2 тамавзу, бажариш учун 45 дақиқа вақт берилади;

гапириш бўлими — берилган мавзубўйича ўз фикрини билдириш ва асослай олиш даражасини аниқлаш учун 3 та савол, бажариш учун эса 15 дақиқа вақтберилади.

Тест синовларида иштирок этишни истаган ўқитувчилар Давлат тестмарказига мурожаат қилишлари мумкин. Аризалар почта ёки Давлат тест марказининг интернетдаги расмий сайтиорқали қабул қилинади. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой ичида тест синовидан ўтказилади.

Тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенциялар ҳамда чет тилини ўқитиш методикасибўлимларидан ихтиёрий бири бўйича белгиланган максимал балнинг 50% кам балл тўплаган ўқитувчининг ёзма ишитекширилмайди, ёзма иши текширилмаган ёки ёзиш бўлими бўйича белгиланган максимал балнинг 50 % кам баллтўплаган ўқитувчи тест синовининг 2-босқичига қўйилмайди.

Гапириш бўлими бўйичабелгиланган максимал балнинг камида 50% тўплаган ўқитувчи мазкур босқичдан муваффақиятли ўтганҳисобланади.

Тест синовлари натижалари ҳар бир бўлим учун максимал балл 30 балниташкил қилади.

Гапириш бўлими бўйича тест синовлари ўтказилган кундан бошлаб ўнкун ичида ўқитувчига тест синовлари натижалари, чет тилидан малака ва уни билиш даражаси ҳақидамаълумотнома берилади.

Тест натижаларидан норози бўлган ўқитувчилар тегишлибосқичлар бўйича натижалар эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида апелляция шикояти бериш ҳуқуқигаэга.

Тест синовларининг барча бўлимлари бўйича белгиланган максимал балнинг 60%ва ундан ортиқ балл тўплаган ўқитувчилар тест синовларидан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.

Синовлардан муваффақиятли ўтган ўқитувчиларнинг маошларига ойлик устамалар ВазирларМаҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли қарори билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг қўшимчатўловлар белгиланган педагог ходимлари лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорлариасосида белгиланади.

Синовнинг ижобий натижаси 3 йил муддатга амал қилади. Шундансўнг ўқитувчи устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовларидан қайтадан ўтиши лозим.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтмаган ўқитувчи тест синовларини навбатдан ташқари камида бир йилдан кейинқайта топшириши мумкин. Бунда тест синовларини қайта топшириш учун ўқитувчи томонидан қонун ҳужжатларидабелгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида тўлов тўланади. Тестдан муваффақиятли ўта олмаганўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун асосбўлмайди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]