Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50429
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Darakchi.uz болани боғчага беришнинг энг мақбул ёшини аниқлади

Bo'limi: Новости Мира |



Darakchi.uz муштарийлар ўртасида ўтказилган навбатдаги сўровнома натижалари ва унгамутахассис фикрини эътиборингизга ҳавола этади.   Сўровномада“Бола боғчага нечи ёшдан бориши керак?” деган савол ўртага ташланган. Мазкур сўровнома натижалариниэътиборингизга ҳавола этишдан аввал психолог Паризод Қураҳмедованинг бу борадаги фикрлариниэътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   "Психология нуқтаиназаридан олиб қаралганда, болани 2 ёшдан боғчага берган маъқул, мен бу ёшни эрта деб ҳисобламайман, сабабиайнан шу ёшда боланинг асосий фаолияти ўйиндан иборат бўлади. Айнан шу ёшда боланинг алоқага чиқишхусусиятлари ривожланади. Ўйин орқали мулоқотга чиққан бола эса ўз-ўзидан ривожлана бошлайди. Бу билан эсаунинг ёшидаги талаблар қониқтирилади, бола ташкилотчиликни ўрганади, боғчадаги тартиб интизом сабабли ўзвақтини тўғри тақсимлашни бошлайди.   Каттароқ ёшда борганболаларга кўп ҳолларда боғча ёқмаслиги ҳолати кузатилади, сабаби унга боғчадаги овқатлар, шартли кунтартиби ёқмайди, бу дегани бола меъёрларни қабул қилиш давридан бироз ўтганлигидадир. Шунга қарамай, барибирболани боғчага бериш ҳали ҳам кеч эмас, шунчаки уни боғча жуда яхшилигига, у ерда кўп дўстлар орттиришимумкинлигига, жуда кўп ўйинлар борлигига, бир сўз билан у ерда жуда қувноқ муҳит эканлигига сўз билантайёрлаш лозим.   Аммо баъзи бир ота-оналар бошқалар биланмулоқот қилаётганда, “фарзандимга боғча ёқмаяпти”, “овқатлари яхши эмас экан”, “тарбиячиси қаттиққўлэкан” каби ахборотлар билан ўртоқлашади. Ўз-ўзидан бу боланинг миясида ҳам сақланиб қолади ва ота-онасигабуни такрорлашдан чарчамайди.   Ўзбекистон республикасимеъёрлари бўйича ҳам бежиз боланинг боғча ёши 2 ёш деб белгиланмаган, сабаби бунда боланинг барча психологикаҳамиятли томонлари инобатга олинган".   Хўш, бунга Darakchi.uzмуштарийлари қандай фикрда? Сайтимиз томонидан ўтказилган сўровномада иштирок этган 35,6% иштирокчифарзандини 2 ёшдан боғчага беришни мақбул деб топди. Иштирок этган 44,1% одам 3 ёшни меъёр деб ҳисоблади. 12,1% - 4ёшни афзал билган. 8% иштирокчи эса болани боғчага умуман бермасликни маъқул кўрган. Сўровномада иштирокэтганлар сони 770 кишини ташкил қилди.      
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]