Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 34554
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Давлат бюджетининг 60% ижтимоий соҳага йўналтирилди

Bo'limi: Новости Мира |


26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлибўтди.

Унда депутатлар Давлат бюджетининг 2013 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботникўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан молия вазирининг ўринбосари М.Мирзаев, шунингдек, Қонунчиликпалатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раисининг ўринбосари С.Отамуродов маъруза қилди. Бу ҳақдаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати маълумот берди.
Давлат бюджети ҳисобот даврида профицит билан ижро этилди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 1миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди. ЯИМнинг ўсиш суръатлари 8,1 фоизни, саноат маҳсулотлариниишлаб чиқариш ҳажмлари 9,4 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизни, чаканасавдо айланмаси 14,7 фоизни ташкил этди. Машинасозлик ҳамда металлга ишлов бериш, енгил саноат, қурилишматериалларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати каби тармоқларнинг жадал ривожланиши таъминланди. Саноатишлаб чиқаришининг умумий тузилмасида ушбу тармоқларнинг улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,4фоиздан 51,4 фоизгача ўсди. Шу йилнинг бошидан тахминан 2,2 минг ишлаб чиқариш объекти ишга туширилганлиги ҳамсаноат ишлаб чиқаришининг ўсишига кўмаклашди.

Мажлисда ҳисобот даврида Давлат бюджетининг харажатқисмида таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, пенсиялар, нафақалар тўловлари кабиижтимоий соҳани молиялаштиришга устувор аҳамият берилганлиги алоҳида таъкидланди.

Умуман олганда,Давлат бюджети 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида Олий Мажлис томонидан тасдиқланган параметрларга ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ ижро этилди.

Ҳисоботдаврида бюджет харажатларининг тахминан 60 фоизи ижтимоий соҳага тўғри келиши Давлат бюджетининг ижтимоиййўналтирилганлигидан дарак беради. Жумладан, харажатларнинг 57,5 фоизи таълим муассасаларини сақлашва ривожлантиришга тўғри келди.

“Обод турмуш йили” Давлат дастури доирасида кўриб чиқилаётгандаврда 540 минг нафар биринчи синф ўқувчиси учун ўқув қуроллари ҳамда кам таъминланган оилалар учун қишкикийим-бош ва пойафзаллар олинди, 64 та “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда 132 та коллеж ва академик лицейкапитал таъмирланди. Айни вақтда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлардан мақсадлифойдаланишга бундан буён ҳам риоя қилиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Давлат бюджетидан болалармактабгача тарбия муассасаларига таълим соҳасига ажратилган барча харажатларнинг 11,4 фоизи миқдорида,умумтаълим муассасаларига 54,5 фоиз миқдорида маблағ ажратилди. Ўрта махсус таълим тизимида ўқув-амалиймашғулотлар ўтказишни ташкил этиш учун хомашё ва ёқилғи-мойлаш материалларининг тахминан 2,4 минг туринихарид қилиш назарда тутилган.

Ҳисобот даврида фанни ривожлантириш учун ўтган йилнинг шу давриганисбатан 23,7 фоизга кўпроқ маблағ ажратилди. Таълим соҳасини молиялаштириш ҳажмларининг ошганлиги қайдэтилган ҳолда Ўзбекистонда 2013 йил 1 январдан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир поғоналитизими жорий этилди, илмий-тадқиқот муассасаларида ишловчи катта илмий ходим-тадқиқотчилар сони ортди ваушбу мақсадлар учун назарда
тутилган харажатлар ошди.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида аҳолиниижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг бандлигини оширишга доир бир қатор чора-тадбирлар амалгаоширилди. Кўриб чиқилаётган даврда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2фоиз кўпроқ маблағ ажратилганлиги таъкидланди. Бу ижтимоий соҳага ажратилган барча харажатларнинг 24,2фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи Давлатбюджетидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ажратилган харажатлар 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида 89,7миллиард сўмни ташкил этишини қайд этди.

Шунингдек, Қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви билантаъминланганлигини янада яхшилаш дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларини сув билан таъминлаштармоқларини барпо этиш объектлари бўйича 106 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

2 мингкилометрдан зиёд сув ўтказувчи тармоқ, шу жумладан қишлоқ жойларда 1,9 минг
километр сув ўтказувчи тармоқишга туширилди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]