Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50473
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дилфуза Исмоилова :« Телефонда тарқалган рақсларимдан уялмайман»

Bo'limi: Новости Мира |



Яқинда бир дўстим қўл телефонимга хонанда Дилфуза Исмоилованинг АҚШдагиватандошларимизнинг тўйида эркаклар даврасида қўшиқ куйлаб, рақс тушаётгани акс этган  видеони жўнатибқолди.

Ҳалиги видеони кўриб, очиғи, ҳайратдан ёқа ушладим. Дилфуза Исмоилованинг эркаклар қаршисидаўзбек аёлларига, умуман олганда рисоладагидек аёлларга хос бўлмаган тарзда рақсга тушиши кишининг ғашиникелтиради. Газетангизнинг ўтган галги сонларида хонанда Жаҳонгир Отажонов бир тўйдаги ножўя ҳаракатлари учун лицензиясидан маҳрум этилгани ҳақидаги мақолани ўқиган эдим. Хонанда Дилфуза Исмоилованинг бу кабирақслари эса, бир неча йиллардан буён кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлиб келяпти. Унга нисбатан ҳам бирорчора кўрилдими? Равшан Дадабоев, Тошкент

Юқоридаги мурожаат эгасининг фикрларибизни ҳам қизиқтириб қўйди. Ўша видео тасмани эса, синчиклаб томоша қилиб, кўтарилган масалани атрофличатаҳлил қилишга аҳд қилдик.   “Яна ўша Дилфуза...”
Ёдингизда бўлса, бундан роппа-роса бир йил аввал газетамиз саҳифаларида чоп этилган“Фоторейд” лойиҳасида кўплаб машҳур санъаткорларимиз, бошловчиларимизнинг тўйларда ўзларини қандайтутаётгани, номақбул ҳатти-ҳаракатларию, юзлаб одамлар кўз ўнгидаги одобсизликларини фотосуратлар орқалиэътиборингизга ҳавола этгандик. Лойиҳанинг биринчи сонида пойтахтдаги “Гиламсарой” тўйхонасида бўлибўтган тўйда хонанда Дилфуза Исмоиловага дуч келганимизни айтиб, унинг тўйга кийиб борган антиқа кийими вашарқ аёлларига хос бўлмаган рақсларини танқид остига олган эдик. Аммо, мурожаатчимиз бизга тақдим этганвидеодан кўриниб турибдики, бу мақоладан Исмоилова тегишли хулоса чиқармаган шекилли.
“Шўх қиз”нинг “шўхликлари”
Видеода Исмоилованинг калта юбкада эркаклардаврасида “Яккаю ягонанг бўлай” номли қўшиғини куйлаб, рақсга тушаётгани тасвирланган. Атрофда қарсакчалиб рақс тушаётган, ҳуштак чалиб ҳаяжонини беркита олмаётганларнинг ҳайқириғи ва шинавандалар томониданқистирилаётган АҚШ долларларидан завқланиб кетган хонанда ҳам гоҳ қўлини оёғига уриб, гоҳ у билан рақсгатушаётган йигитнинг бўйинбоғидан тортиб ўйинга тушади. Рақс тасвирлаб беришга андиша йўл қўймайдиган янашундай ҳолатларга бойки, уни ўқувчига қандай етказиш ҳақида жуда кўп ўйладик. а, “Аёл кишига хос бўлмаган,ҳаракатлар қилди” десак, энг содда таъриф берган бўламиз.
Тавба, ўзбек аёлларига хосибо-хаё санъаткор аёлларимиз учун ёт бўлиб боряптими?! Наҳот “Тошкентнинг шўх қизиман” деб куйлаганхонанда, юқоридаги каби “шўхлик”лари минглаб томошабинлар, тингловчиларнинг эътирозига  сабаббўлаётганини тушуниб етмаса?
Аслини олганда, бундай видеоларнинг тарқалиб кетишибилан боғлиқ ҳолатларда хонандалар огоҳлантирилиб, лицензиясидан маҳрум этиларди. Бунга хонандалар АбдуллаҚурбонов ва Жаҳонгир Отажонов билан боғлиқ видео тасвирларни мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. Бироқ,Дилфуза Исмоиловага нисбатан бу видеолавҳалар юзасидан қандай чора кўрилгани ҳақида аниқ маълумотололмадик.
Дилфуза Исмоилова, хонанда:
     —Қайси видеони назарда тутаётганингизни тушундим. Бу тўй - жиянимнинг тўйи. Тасвирдаги одамларнинг ҳаммасиқариндошларим, ўз яқинларим. Яқинларим даврасида эса, самимий ўйин-кулгу қилганмиз холос. Ва ушбутаасвирларни бировлар эмас, ўзим тарқатганман. Қўшиқнинг сўзларига эътибор берсангиз, унда “Жонингужанонанг бўлай” деган жумлалар бор. Айни шу сўзларни айтаётганимда юрагимга ишора қилганман холос.Куёвимнинг бўйинбоғидан тортиб рақсга тушганимнинг нимаси ёмон? Тўйларда даврани қиздириш учун мен доимшундай рақсга тушаман. Бу менинг ўзимга хослигим ва мен бундан уялмайман. Ахир, бундан баттар ҳолатлар ҳамучраб турибди-ку? Улар ҳам уялиши керак эмасми?
P.S. Шу вақтгача таҳририятимизгамухлислар томонидан Дилфуза Исмоилованинг тўйларда ўзини тутишидан арз этиб, мурожаат қилганлар бўлган.Тарқалган бу тасвир хонандани бироз тартибга чақиришга арзирли асос бўлади деб ўйлаймиз. Бошқа санъаткорларкаби унинг ҳам истеъдодини севадиган, қўшиқларини жўр бўлиб айтадиган мухлислари жуда кўп. Ана шумухлисларнинг истакларидан келиб чиққан ҳолда хонанда юқоридаги танқидларга очиқ кўз билан қараб, уни тўғриқабул қилса, яхши бўларди.   

Қ. Шайхов



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]