Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50366
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дилшод Нуралиев: "Бугун ҳакам ғалаба қозонди"

Bo'limi: Новости Мира |






Гондурас – Ўзбекистон (1:0) учрашувидан сўнгташкил этилган матбуот анжуманида икки жамоа бош мураббийлари Дилшод Нуралиев ва Хосе Валладаресжурналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди. 

“Биринчи навбатда Гондурастерма жамоаси бош мураббийини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бундай ўйинларда 75 дақиқадавомида битта ўйинчи кам бўлиб ўйнаш исталган жамоага ҳам оғирлик қилади. Бугунги ўйинда ҳакам ғалабақозонди”, деб хабар беради championat.asia сайти.

“Шу кунгача бўлиб ўтган учта ўйиндаатига 2та сариқ карточка олган эдик. Бугун эса 5та. Ҳакам 17 ёшли болалар мусобақасида иштирок этяпти. Болаларбилан бошқача гаплашиш керак. У ўз қарорлари билан мураббийлар штаби ва терма жамоа атрофидагиларбарчасининг меҳнатини чиппакка чиқарди”, - дейди Нуралиев.
  - Бугунги ўйиндаҳакам туфали мағлуб бўлдик деб айта оласизми?

- Ҳамма айбни унга тўнкамаган бўлардим-ку, аммо унингқарорлари бугун ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказди. 

- Терма жамоанинг биркиши кам бўлиб қолиши сизнинг режаларингизга қанчалик ўзгартириш киритди?
  -Ўйиннинг тактикасини бутунлай ўзгартириб юборди десак ҳам бўлади. Четлатишдан кейин умуман режамиздабўлмаган ўйинчини майдонга туширишга мажбур бўлдик. Биринчи ўзгартиришимиз ҳужумчига қаратилиши керак эди.Биринчи бўлимда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаган ҳолда, иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтирмоқчи эдик. 
 • • • 

Гондурас – Ўзбекистон (1:0) учрашувидансўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Гондурас бош мураббийи Хосе Валладарес аъло кайфиятда ўз фикрларинибилдирди.
  "Бугун биз яхши ўйнадик ва ажойиб ғалабага эришдик. Бунинг учунфутболчиларимизга раҳмат айтаман. Ўзбекистонга қарши ўйнаш осон бўлмаслигини яхши билар эдик. Биз меҳнатқилдик ва кейинги босқичга чиқдик", - дейди Валладарес. 

- Кейинги ўйин Швециятерма жамоасига қарши кечади. Бу жамоага қарши ўйин олдида нима дея оласиз?

- Босқичма-босқич кейингиўйинларга тайёрланиб боряпмиз ва мана бугун 1/4 финалга чиқдик. Энди Швеция терма жамоасига қарши ҳам шундайтартибда тайёргарликни олиб боришда давом этамиз. 

- Бугунги ўйиндаги қизилкарточка сизнинг жамоангиз ғалабасига қанчалик ёрдам берди? 

- Бу муҳим рольўйнади, айнан шу қизил карточкадан кейин устунлик биз томонга ўтди ва йигитларим эркинроқ ҳаракат қилишнибошлашди.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]