Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50296
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёдаги энг ғаройиб музейлар (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



1.   НУЖ халқаро музейи ва тадқиқот маркази Нью-Мексикодажойлашган ушбу музейда 1947 йили ҳарбийлар номаълум учар жисм ва ўзга сайёраликлар қолдиқларини топган пайтданималар юз берганини кўриш мумкин. Шунингдек, музейда меҳмонларга қадимий маданиятлар ва ўзга сайёраликлартомонидан одамларнинг тахминий ўғирланиши ҳақидаги маълумотлар ҳамда НУЖга голливудча “нуқтаи назар” ҳамтаклиф этилади. Ушбу масканда ҳар йили НУЖ фестивали ўтказилади. Мазкур тадбир доирасида костюмлаштирилганшоу, НУЖ ҳақидаги қизиқарли воқеалар ва мушакбозликни томоша қилиш мумкин.     2.   Муваффақиятсиз санъат музейи
Албатта, санъатни баҳолашнинг имкони йўқ ва бу субъектив нуқтаи назар бўлишимумкин. Шу билан бирга Муваффақиятсиз санъат музейида тақдим этилган экспонатларни (масалан, ахлатдонлардантайёрланган ишларни) бошқа бирор жойда  тасаввур қилиш ҳам қийин. Иккала галерея ҳам Массачусетсдажойлашган бўлиб, уларда ғаройиб ва кулгили картиналар ҳам, ҳайкаллар ҳам бор. Музейга киришбепул.       3.   «Тана-музей»
Ушбу музей 35 метр келадиган улкан инсон танасини эслатади. У организмгаичкаридан назар ташлаш имконини беради. Реалистик тарзда бажарилган ушбу экспонат бўйлаб саёҳат оёқларданбошланади ва миядаги нейрон тўрлари билан якунланади. Реализм ишқибозлари баъзи бир ички “органлар”ниушлаб кўриши мумкин. Музейда экспонатлар товуш ва ҳид ёрдамида тақдим этилган. Таъсирчан одамларга бирорнарсани тавсия этиш қийин, чунки уларнинг реакцияси кутилмаган бўлиши мумкин. Бироқ ўткир ҳиссиёт ва янгикашфиётлар ишқибозлари учун жуда қизиқарли бўлиши шубҳасиз. Ўз организми ҳақида кўпроқ билишни истовчиларучун организмда юз берадиган жараёнларга назар ташлаш жуда қизиқарли ва фойдали бўлади, деб ўйлаймиз.      4.   Спам музейи.
Спам — бу сиз ўйлаган нарса эмас. Аввал бошида «Spam» сўзи консерваланган колбаса қиймасиниифодалаган. АҚШнинг Миннесота штатидаги Остин шаҳрида жойлашган ушбу музейда барча хоҳловчилар фирмақиймаси билан меҳмон қилинади. Жавонларда 3 400 дан зиёд Спамли конверва банкаси қўйилган бўлиб, узлуксизравишда оммабоп бўлган қийманинг эски реклама роликлари намойиш этилиб турилади.     5.   Бемаъни технологиялар музейи
Фантастик даражада бемаъни бўлган экспонатлар орасида “Ғилдираклар устидаги Беҳишт боғи”автотиркамаларидан иборат композицияни ҳамда микроскоп орқали томоша қилинадиган нинатўғноғичларданиборат картиналарни кўрсатиб ўтиш мумкин.   6.   Глор психиатрия музейи
Глор психиатрия музейи Сент-Жозеф шаҳрида(Миссури штати, АҚШ) жойлашган. Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари охирида психиатрия шифохонасининг ходимиЖорж Глор эскирган тиббий асбобларни тўплай бошлайди. Айни пайтда музей жамғармасида руҳий беморлартомонидан яратилган анчагина “дурдона” буюмлар ва уларни даволаш учун мўлжалланган эски асбоблар тўпламимавжуд. Экспонатларнинг энг қадимийси ўн олтинчи асрга тегишли.   7.   Юмшоқ айиқлар музейи
Юмшоқ айиқлар музейиЖежуда (Жанубий Корея) жойлашган. Бу ерда модель-айиқлар кичкина подиумларда юради, машҳур Сикстинкапелласининг шипига чизилган суратларни такрорловчи фрескалардан сизга купидон-айиқчалар қараб туради,икки метр келадиган улкан айиқлар эса катталаштириб кўрсатадиган шиша орқали кўринадиган лилипут айиқчаларбилан бирга томошабинлар эътибори учун мусобақалашади. Ушбу музей севишганлар ва ёш келин-куёвлар орасидажуда оммабоп.   8.   Халқароҳожатхоналар музейи
Ушбу музей Нью-Деҳлида (Ҳиндистон) жойлашган. Доктор БиндешварПатак ўз умрини канализация ва унга доир предметлар тарихига бағишлади. Унинг катта тўплами Европамонархларининг тунги кўзалари ва ўта замонавий “реактив” гигиена предметлари билан мақтаниши мумкин.Француз қироли Людовик XVI нинг нақшинкор “тахти” музей дурдоналаридан бири ҳисобланади.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]