Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50452
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёдаги энг яхши ресторан Лас-Вегасда жойлашган

Bo'limi: Новости Мира |



“Daily Meal” веб-сайти меҳмонхоналарда жойлашган дунёнинг энг яхши ресторанларинитанлади.
Бу борада биринчи ўрин Лас-Вегасдаги "Cosmopolitan” меҳмонхонасида жойлашганмашҳур бош ошпаз Хосе Андерснинг (é by José Andrés) испан таомлари ресторанига насиб этди. Ресторан бу номгаўзининг турли-туман таомлари билан эриша олди. Ресторан ҳашаматли замонавий дизайндабажарилган бўлиб, деворлари турли рангларга (қизил, қора ва олтинранг) бўялган, поллари эса ўзига хос нақшларбилан безалган. Мазкур рейтингни тузиш учун "The Daily Meal” нашри блоггерлар, пазандалар,ресторан танқидчилари ва ошхона мавзусида қалам тебратувчи ёзувчилардан иборат бутун бир “армия”ниёрдамга чақирган. Улар номзодларни ишлатиладиган маҳсулотлар сифати, таомлар мазаси, бош ошпазнинг обрўси,меню таркиби, хизмат кўрсатиш даражаси, ресторан дизайни, ундаги муҳит каби мезонлар бўйича танлаган. Шундай қилиб, дунёнинг энг яхши ресторанлари ТОП-10 талигига қуйидагилар кирди: 1.    “é by José Andrés” ресторани, “The Cosmopolitan” меҳмонхонаси (Лас-Вегас, Невада, АҚШ) 2.     “El Motel Restaurant” ресторани, “Empordà” меҳмонхонаси (Фигерас, Испания) 3.    “Restaurant Guy Savoy” ресторани, “Caesars Palace” меҳмонхонаси (Лас-Вегас, Невада, АҚШ) 4.    “Felix” ресторани, “The Peninsula Hotel” меҳмонхонаси (Гонконг) 5.    “Emiliano Restaurant” ресторани, “Emiliano” меҳмонхонаси (Сан-Паулу, Бразилия) 6.    “Aubergine” ресторани, “L’Auberge Carmel” меҳмонхонаси (Кармель, Калифорния, АҚШ) 7.     “Livingstone Room” ресторани, “Victoria Falls Hotel” меҳмонхонаси (Виктория шаршараси, Зимбабве) 8.    “Joël Robuchon Restaurant” ресторани, “MGM Grand” меҳмонхонаси (Лас-Вегас, Невада, АҚШ) 9.     “Epicure” ресторани, “Le Bristol” меҳмонхонаси (Париж, Франция) 10. “Man Wah” ресторани, “Mandarin Oriental” меҳмонхонаси (Гонконг)

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]