Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50323
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёдаги энг машҳур осма йўллар (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



Бизнинг тушунчамиздаги биринчи осма йўл 1866 йили Швейцарияда ишга туширилган бўлиб, усайёҳларни томоша майдонига етказишга хизмат қилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тоғ-чанғи спортиривожланиши билан осма йўллар қурилиши ҳам кўпайди.   Чжанцзяцзе боғидаги осма йўл (Хитой): энг қизиқарли

Хитойдаги Чжанцзяцзе боғи сайёҳлар орасида аллақачон оммабоп бўлган. Айнан шу ерда, режиссёр ЖеймсКэмеронни “Аватар” фильмида “учувчи тоғлар”ни яратишга илҳомлантирган қоялар орасида, Тяньмэн тоғи қадкўтарган бўлиб, унда афсонавий Осмон дарвозаси ғори жойлашган.  Чжанцзяцзе боғидаги осма йўлни “осмонга олиб борадиган йўл” деб бежиз айтишмайди. Йўлнинг баъзиқисмларида у 70 даража бурчак остида юқорига ҳаракатланади. Тоққа олиб борадиган йўл 40 дақиқани эгаллайди,босим ўзгариб тургани боис баъзида йўловчиларнинг қулоғи битиб қолади, кабинадаги ҳарорат эса кескин тушибкетади. Боғ устида тез-тез қалин туманни кўриш мумкин, бу атрофдаги манзарага ғайритабиийлик руҳинибағишлайди.   Гентинг осма йўли (Малайзия): энг тез Гентинг — денгиз сатҳидан 2 000 метр юқорида жойлашганкўнгилхушликлар шаҳридир. Уни Малайзиянинг Лас-Вегаси дейишади. Бу ерда 20 та ҳашаматли меҳмонхона, бир нечтааттракционлар парки ва мамлакатдаги ягона қонуний казино ҳам бор.
1997 йил 21 февралда очилган осма йўлнинг катта қисми жунгли ўрмонлари устидан ўтади. Ҳаво очиқ бўлганпайтда баланддан туриб пастдаги маймунларни кўриш мумкин.   Гулмарг осма йўли (Ҳиндистон): энг баланд
Охирги йиллардаҲиндистон ва Покистон бўлиб ололмаётган Жамму ва Кашмир штатидаги жанговар ҳаракатлар тўхтаб, маҳаллийҳукумат сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга уринмоқда. Ҳозир штатда ўнлаб сайёҳлик масканлари мавжуд. Улардан бири Ҳимолой тоғларида жойлашган Гулмаргтоғ-чанғи курортидир. Бу ердаги осма йўлнинг умумий узунлиги 5 км ни ташкил этади. У соатига 600 кишиниўтказиш қобилиятига эга. Осма йўл очилишидан олдин чанғичилар тоққа вертолётда кўтарилган, бу эса чанғидаучиш қийматини анча қимматлаштирган.   “Sternensauser” осма йўли(Швейцария): энг қўрқинчли

Энг ғаройиб йўлни ШвейцариянингХох-Ибриг курортида кўриш мумкин. Унда учиш учун кабинага ўтириш ва фотоаппаратни тайёр тутишга хожат йўқ,чунки сизга шлем бериб, хавфсизлик камарини тақишга мажбур этишади. Гап шундаки, “Sternensauser” осма йўлидайўловчилар ўз танасининг оғирлиги остида ҳаракатланади. Осма йўл 75 метр баландликда бир нечтаплатформа орасига тортилган кабелдан иборат.
Ҳаракат пайтидайўловчи соатига 70 дан 90 км гача тезликни ривожлантиради, шу туфайли эркин парвоз ҳисси ҳосил бўлади.Осма йўлга катталар ҳамда 9 ёшга тўлган ва бўйи камида 130 см бўлган болалар қўйилади. Йўловчининг рухсатэтилган вазни – 30 дан 125 кг гача.    Сентоза оролидагиосма йўл (Сингапур): шишали мўъжиза

Сингапурдан 25км жанубда Сентоза ороли жойлашган. Бу ерни Осиёнинг Диснейленди дейишади. Оролда аттракционлар парки,океанариум ҳамда уч километрга чўзилган оппоқ қумли пляжлар мавжуд.
Маҳаллий осма йўл тўлиқ шишадан тайёрланган кабиналар юра бошлаган дунёдаги биринчи йўл ҳисобланади.Бунинг устига сингапурликлар бу йўлга “биринчи зийнатли йўл” номи берилишига ҳам эришди. 2010 йилда томи вашиша бортлари “Swarovski” кристаллари билан безалган еттита VIP-кабина ишга туширилди.   Татев осма йўли (Арманистон): энг узун

2010 йил 16 октябрда Арманистонда “Татев қанотлари” номини олган осма йўл ишга тушди. У Гиннесрекордлар китобига энг узун осма йўл сифатида кирди. Ушбу йўл Воротан дарёсининг дараси устиданўтадиган 5,7 км масофага чўзилган.
Осма йўл пайдобўлишидан олдин Татевга жар бўйлаб тик кетган илон изи йўл орқалигина бориш мумкин эди. Ҳозир эса сайёҳлар вамаҳаллий аҳоли Татевга йил давомида бориши мумкин. Осма йўл кабинкалари соатига 37 км тезликдаҳаракатланади ва масофани бор-йўғи 11 дақиқа 25 сонияда босиб ўтади.   Мисхор — Ай-Петри осма йўли (Қрим): тирговучсиз энг узун йўл

Ушбу осма йўл қурилиши 20 йилга чўзилди. Уни барпо этиш ишлари 1987 йилда бошланган эди. Ҳозир Украинадаосма йўллар жуда кўп, уларнинг аксарияти айнан Қримда жойлашган. Мисхор — Ай-Петри осма йўли уникал ҳисобланади. Унинг ўрта ва юқоридаги станциялари орасида Гиннесрекордлар китобига киритилган Европадаги энг узун тирговучсиз бўшлиқ жойлашган: икки километр масофада ҳечқандай оралиқ тирговуч йўқ. Гренобль осма йўли (Франция): шаҳар ичида биринчи ХХ аср бошида Гренобль ҳукумати бутун жаҳонга машҳур ёдгорлик бўлганБастилия қалъасига боришни осонлаштириш йўлини ўйлаб қолади. Шу тарзда осма йўл қурилиши ғояси пайдо бўлади.Осма йўл Греноблнинг қиёфасини батамом ўзгартириб юборди.

Биринчи йўловчи кабинкалар 21 нафаргача кишини сиғдирган. 1976 йилда уларнинг ўрнига плексигласдантайёрланган кичкина олти кишилик кабинкалар қўйилади. Тез орада уларга фазовий тухумлар номи берилади. Масада осма йўли (Израиль): энг тарихий
Масада— эрамиздан олдинги 25 йилда барпо этилган қадимий қалъа. У қоялар орасида жойлашган.
Масада ҳар доим сайёҳларнинг эътиборини тортиб келган бўлса-да, фақат 1971 йилданкейингина унга олиб борадиган осма йўл қурилди. У дунёдаги энг паст йўл ҳисобланади: унинг пастки станциясиденгиз сатҳидан 257 метр баландликда жойлашган бўлса, устки станция ундан бор-йўғи 33метр баландликда.
“Complexo do Alemao” осма йўли (Бразилия): энг арзон

Рио-де-Жанейро фавелалари Бразилия пойтахтининг энг криминоген мавзеларисифатида маълум. Бу ерлар нафақат сайёҳлар, балки маҳалий аҳоли учун ҳам хавфли. Бу ердаги тепаликлар ва торкўчаларда жамоат транспорти деярли юрмайди. Шу боис Рио ҳукумати пойтахт атрофидаги олтита мавзе устиданосма йўл ўтказишга қарор қилди. Йўл 2011 йил июлида ишлай бошлади. Қурилиш ишлари бир ярим йилни эгаллади,сарф-харажатлар эса 210 миллион реални ташкил этди.
Осма йўлфавелалар устидан 3456 метрга чўзилган бўлиб, шаҳар бўйлаб ўтадиган дунёдаги энг узун осма йўлга айланди. Унда152 та кабина ҳаракатланади, улар соатига 3 000 кишини олиб ўтишга қодир. Маҳаллий аҳоли“Complexo do Alemao”га бориш учун кунига иккита бепул чипта олиш ҳуқуқига эга. Осма йўлдан кўпроқ юришни истовчиларэса сайёҳлар каби 1 реал тўлашига тўғри келади. 



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]