Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50421
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёнинг энг ғаройиб ресторанлари (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



Рестораторларнинг кўпчилиги мижозларни жалб этиш истагида ақл бовар қилмайдиганишларга қўл уради. Дунёдаги ана шундай ресторанларда бўлиш учун махсус саёҳатга отланадиган одамлар ҳам бор.
Alcatraz, Токио, Япония     Хўрандалар бу ресторанга таом тановул қилиш учун эмас, балки асабларини“ўйнаш” учун келишади. Номидан ҳам кўриб турганингиздай, ушбу ресторан жиҳозлари қамоқхона услубидабажарилган. Тўғри, бу ердаги нархлар арзон эмас, бироқ унда бир марта бўлган киши олган таассуротларини анчапайтгача эслаб юради.      Ғаройиботлар ресторанга кириш жойдан бошланади, бу ерда мижозларга ўз қон гуруҳлариниайтишга мажбур этишади. Ҳар бир стол панжара ортидаги алоҳида “камерада” жойлашган. Кечки овқатни даҳшатлиқийноқ анжомлари ва тиббий асбоблар орасида тановул қилишингизга тўғри клади.   Ушбу ғаройиб ресторан таомлари ҳам ўзига хос: унда “одам ичаги”ни (жуда узун колбаса) ёкиинсон бош суягини эслатовчи идишда бериладиган “Мия ови” ичимлигини татиб кўришингиз мумкин. Маҳаллий официантлар дўзахдан келган ҳамшираларни эслатади, улар қулай вақт пойлабмижозларга тушунарсиз суюқлик солинган шприцни тиқиб олишга ҳаракат қилади.     Rising Sun, Нанжин, Хитой     Бу ресторанда ишлаш даҳшатнинг ўзи, чунки бу ердамижозларга официантларни сўкиш ва савалашга нафақат рухсат берилади, балки тавсия этилади ҳам. “Хизматлар”ичида официантни бақириб сўкиш, қўл ёки сумка билан тушириш, унга чашка, тарелка, стакан ёки вилка отиш ҳамбор. Бундай кўнгилхушликларнинг нархи 8-50 доллар атрофида.   Рестораннинг номи - «Кўтарилаётган қуёш» - бежиз танланмаган: ресторан хўжайини бу ғояни Япониядан олибкелган. Кунчиқар мамлакатда мижозларнинг официантларга нисбатан қўпол муносабатини деярли ҳар қадамдакўриш мумкин.   Ресторанга мижозларнинг ҳақоратлари вакалтакларга чидай оладиган мушаклари ва асаблари мустаҳкам ёш йигитлар ишга олинади. Зарурат туғилганида,улар ўзидан кетган мижознинг попугини пасайтириб қўйиши ҳам мумкин.     Kuappi, Йисалми бандаргоҳи, Финляндия     Кўпчилик ресторанда танҳо ёки севган кишиси билан ёлғизовқатланиш муаммосига дуч келган. Бундай имконият Йисалмидаги “Kuappi” ресторанида бор. У бор-йўғи икки кишигамўлжалланган бўлиб, дунёдаги энг кичкина ресторан ҳисобланади.   Олдин бу жажжи ресторан темир йўл назоратчисининг кулбаси бўлган, шу боис тушлик залининг ўлчами учярим метр квадрат эканига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Аммо бу ерга бар столи ва телевизор ўрнатилган.   Ресторан июнь ойи бошидан август ойи ўртасигача ишлайди, шунингучун бу ерга тушиш осонмас – хоҳловчилар сони жуда кўп. Аммо бу ерда бўлганларга кечки овқатдан сўнг 1994йилдан буён Гиннес рекордлар китобига кирувчи дунёдаги энг кичкина ресторанда бўлганлик ҳақидаги эсдаликсертификати топширилади.     Dinner in the Sky,Бельгия     Ушбуресторанга нисбатан ишлатиладиган “юқори ошхона” ифодасини бемалол қўштирноқсиз қўлласа ҳам бўлади, чункимижозлар кечки овқатни  50 метр баландликда тановул қилишига тўғри келади. Ушбу кўчма ресторанБельгиядан бутун дунё бўйлаб гастролга ҳам чиққан. Ҳозирга қадар у Париж, Лас-Вегас, Киев ва Ригада бўлишгаулгурди.       Ресторан бир кўтарилишда 22 нафар меҳмон ва битта бош ошпазни қабул қилиши мумкин. Ошпаз бош айланадиганбаландликда энг тансиқ таомларни тайёрлаб беради. Тўғри, бундай баландликда иштаҳа йўқолиши ҳам мумкин,бироқ бу адреналинни ёқтирувчи мижозларни тўхтата олмаяпти.    «Қоронғиликда», Москва, Россия     Илк бор Цюрихда пайдо бўлган “қоронғи ресторан” ғояси жадаллик билан бутундунё бўйлаб тарқалди. Бундай ресторанда кечки овқатни тановул қилиш жараёни тўлиқ қоронғиликда ўтади.Мижозларга кўзи ожиз официантлар хизмат кўрсатади.   Таомнидастурхонга тортиш жараёни ҳам ғаройиб: менюдан конкрет таом танланмайди, фақат таомномадаги рангникўрсатиш мумкин, холос. Хусусан, кўк ранг балиқ ва денгиз маҳсулотларини, қизил – гўштни, яшил –вегетарианлар таомларини англатади. Оқ ранг эса турли-туман таомлардан иборат. Мижозларнинг сўзларига кўра,қоронғиликда ҳатто таниш таомларнинг таъми ҳам ўзгарар экан.

Бу ердаги кечки таом психологикэкспериментни эслатади, чунки мижозлар ўзларини вақтинчалик кўзи ожизлар оламида кўриши мумкин.  

Eat, Нью-Йорк, АҚШ
  Яқинда Нью-Йоркда очилган “Eat” деб номланувчи ресторанда мижозларга гаплашиш тақиқланган.   Тўғри сукут сақлаш режими доимий эмас, у фақат жума ва шанба кунлариамал қилади. Столга ҳам олдиндан буюртма бериб қўйиш керак. Айтиш жоизки, ушбу хизмат шаҳар ва ресторанларшовқинидан чарчаган мижозлар орасида яхшигина талабга эга. Сукут сақланадиган кунлари тақиқни бузганхўрандалар овқат тановулини ресторан ташқарисидаги скамейкада давом эттиради.   Ресторан мижозларининг сўзларига кўра, мутлақ сукунатда овқатланиш ичкимувозанат учун жуда фойдали. Хўрандалардан бири ушбу ҳиссиётни ўй-хаёлларни тартибга келтирувчи медитацияжараёнига тенглаштиради. 



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]