Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёнинг энг хушманзара қишлоқлари ўнталиги (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



Баъзи бир қишлоқлар шоирларни илҳомлантирса, бошқалари ЮНЕСКОнинг Жаҳон меросирўйхатига киртилган. Аммо уларнинг ҳаммасини ўзига хослик ва бетакрор табиат манзаралари бирлаштирибтуради. Қуйида эътиборингизга дунёдаги энг чиройли қишлоқлар ўнталигини тақдим этамиз.
Бибури, Англия
Англиядаги “Бибури” қишлоғи Глостершир графлигидажойлашган. Уни турли рассомлар ва шоирлар бир неча бор энг гўзал ва инглизларга хос қишлоқ сифатида танолган. XVII асрга мансуб шинам уйчалар худди эртаклардаги суратлардан тушиб келгандай. Ушбу қишлоқ ҳақидагидастлабки хотиралар 11 асрга тегишли. Бибури қишлоғи сайёҳлар орасида оммабоп бўлишига қарамасдан, бу ергаҳозиргача жамоат транспорти юрмайди. Қишлоққа етиб келиш учун Лондоннинг Паддингтон вокзалидан поездгаўтириш, Кембле бекатигача бориш, ундан кейин эса фақат такси ёллаш мумкин.   Сиракава-го, Япония
Ушбу хушманзара қишлоқЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу ерда учбурчак томли “гассхо” услубида қурилган ажойибуйчаларни ҳамда қишлоқ яқинида жойлашган Огимачи қасрини кўриш мумкин. Сайёҳлар бу ерга автобусда келади.   Венген, Швейцария
Швейцариядаги ушбу қишлоқча манзаралари йилнинг исталган даврида эртак декорацияларини эслатади.Қишлоқдаги туб аҳоли сони бир мингдан сал кўпроқ. Мавсумга қараб, ҳар бир аҳоли бошига 5 дан 10 тагача сайёҳтўғри келади, шу боис бу ерда одам доим кўп бўлади. Мазкур ҳудудда машҳур тоғ-чанғи курорти ва урушяқинлашаётганини башорат қила оладиган ғаройиб Кригслох ғори жойлашган. Тоза тоғ ҳавосини бузмаслик учун буерда оддий автомобилларда юриш тақиқланган. Аммо сайёҳлар экологик тоза электромобил хизматлариданфойдаланиши мумкин.   Эззе, Франция
Ушбу хушманзара қишлоқ Ўрта Ер денгизи қирғоғида жойлашган. Бу ерда кўп асрлар давомидаузлуксиз урушлар олиб борилган, қишлоқнинг ўзида эса турли маданиятлар аралашиб кетган. Буларнинг барчасимутлақо ноёб архитектура ансамблини яратган бўлиб, бугунги кунда у ҳудуддаги ажойиб табиат манзараси биланбиргаликда бутун дунё сайёҳларининг эътиборини тортиб келмоқда.   Заансе-Сханс, Голландия
Замонавий Амстердамданфарқли ўлароқ Заансе-Сханс қишлоғи ҳозирга қадар ўзининг дастлабки қиёфасини сақлаб қолган. Бу ерда XVII асргахос уйларни ҳамда ҳақиқий голланд манзарасини яратувчи машҳур шамол тегирмонларини кўриш мумкин. Қишлоқдаажойиб табиий пишлоқ, нақш солинган чиннилар ва анъанавий ёғоч пойабзал сотилади.     Парианган, Ғарбий Суматра
Минангкабау халқи яшайдиган ушбу қишлоқнинг манзарали кўчалари Мерапи “уйғоқ” вулқонинингэтагида жойлашган. Охирги 200 йил ичида ушбу вулқон қарийб 40 марта отилган. Хавфли қўшничилик гўзал манзараданолинадиган таассуротни янада кучайтиради.     Савока, Сицилия
Минг йиллик тарихга эга ушбу қишлоқ“Чўқинтирган ота” фильми ва асарининг мухлисларига жуда яхши таниш, чунки фильмдаги воқеалар айнан шу ердасуратга олинган. Бу ерда Вителли барини ва машҳур Капуцинлар монастирини кўриш мумкин. Монастирдаги машҳуртош сағанада маҳаллий дин ва зодагонларнинг элликта вакили асрлар давомида табиий мумиёланган ҳолдасақланиб келинади.     Куа Ван, Вьетнам
Атрофдаги гўзал табиат манзараси ушбу кичкина балиқчиларқишлоғининг асосий хазинаси ҳисобланади. Сув юзасида соллар устига қурилган кичкина уйчалар Ха Лонгқўлтиғидаги улкан қоялар билан ўралган. Шундай уйлардан бирида қишлоқ мактаби жойлашган, ўқувчилар унгақайиқларда келади. Қишлоқдаги гўзал манзарани томоша қилиш учун сайёҳлар ҳам қайиқ ёллаши керакбўлади.     КалетаТортель, Чили
Кичкина Калета Тортель қишлоғи “Чили Венецияси” номи билан машҳур.Тўғри, бу ерда тош саройлар ва ҳашаматли кўприклар йўқ, аммо қозиқлар устига қурилган ва бир-бири билан енгилосма кўприклар ёрдамида боғланган кўплаб ёғоч уйчаларни кўриш мумкин. Ўзингиз тушунганингиздай, бу ердаавтотранспортда ҳаракатланишнинг иложи йўқ.     Сиди бу Саид, Тунис
Тунисда жойлашган ушбу қишлоқдагибарча бинолар анъанавий рангларга эга: оппоқ деворлар ва мовий дераза ва дарвозалар. Кўзни қамаштирувчикўм-кўк Тунис кўрфази фонида қишлоқ жуда гўзал манзарани касб этади. Бу ерда доим ижодий касб эгалари ҳордиқчиқаради. Туристик компаниялар эса бу ерга бир кунлик саёҳатни таклиф этади.


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]