Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Дунёнинг энг кўп даромад оладиган футбол клублари. Топ-5

Bo'limi: Новости Мира |


 «Газета.Ru» нашри нафақат ҳаммадан яхши ўйнайдиган, балкиҳаммадан кўп пул ишлайдиган футбол клубларининг рўйхатини тақдим этди.  
«Реал» —520,9 млн. евро (2012/13 мавсумидаги даромад)
Испан жамоаси жорий мавсумда яхшигина пулишлаб олди ва, ҳатто, ўз даромадларининг миқдорини ўтган мавсумга қараганда оширишга ҳам муваффақ бўлди.Жамоанинг соф фойдаси икки баробарга (36,9 млн) ошди, соф қарз миқдори эса тўртдан бир қисмга қисқарди (90,6).
«Реал» дунёнинг энг бой клуби номини биринчи марта олаётгани йўқ. Клуб Чемпионларлигасида жуда яхши пул ишлаб олади. Якунланган мавсумда “Реал” турнирнинг ярим финалигача етиб борди.Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу Мадрид клубига қарийб 50 миллион евро келтирган. Клуб телевидениедан Испания чемпионатидаги чиқишлари учун 140 миллион еврога яқин пул олган. Шунингдек,жамоада янги мавсумдан бошлаб янги ҳомий пайдо бўлди: энди “Реал” футболкаларида “Bwin” букмекерликидорасининг белгисини эмас, балки “Emirates” авиакомпаниясининг номини кўриш мумкин бўлади. Мазкур шартномаклубга бир мавсумда 25 миллион еврога яқин даромад келтириши керак. Шу ўринда, “Forbes” компанияси ҳам “Реал”клубини жорий йил баҳорда дунёнинг энг қиммат жамоаси сифатида тан олганини қайд этиш жоиз. Экспертларнингфикрича, энди клубни сотиб олишни истовчилар 3,3 миллиард евродан воз кечишларига тўғри келади.   «Барселона» — 491 млн. евро
“Барселона”клуби чиқишлари учун телевидениедан жуда катта миқдорда пул олади. Ҳозир жамоанинг “MediaPro” телегигантибилан шартномаси мавжуд. Чемпионлар лигаси якунлари бўйича “Барса” тахминан “Реал”ники каби 45,5 миллионевро пул ишлаб олган. Янги мавсумда жамоада янги ҳомий ҳам пайдо бўлди – “Quatar Airways”. У билан ҳамкорлик“Барса”га бир мавсумда 30 миллион еврога яқин даромад келтириши керак. Бундан ташқари, клуб ўзининг техникҳомийси “Nike” компаниясидан яна тахминан 33 миллион олади. Тўғри, клубнинг қарзлари олдингидай жуда катта –330 миллион евро. Шунингдек, жамоанинг жорий мавсумдаги бюджети ҳам маълум – 509 миллион евро.   «Бавария» — 432,8 млн. евро
Ушбу сумма жамоанинг ўтганмавсумдаги умумий фойдасидан деярли 100 миллионга кўп. Мюнхенликлар бу пулларни ўзларининг Чемпионларлигасидаги ва миллий турнирлардаги муваффақиятли чиқиши туфайли ишлаб олди.  Октябрь ойида Бундеслига Американинг “21 Century Fox” ТВ-компанияси билан шартнома имзолаган эди. Унга кўра,немис клублари ҳар йили 100-150 миллион евро пул олади.
“Бавария” жамоаси ўз ҳомийсибўлган “Deutsche Telekom” компаниясидан йилига қарийб 23 миллион евро миқдорида даромад олади. Яна 27 миллион еврожамоани “кийинтирувчи” Adidas компаниясидан келиб тушади.   «Манчестер Юнайтед» — 367 млн. евро (2011/12 мавсуми якунлари бўйича)
Ўтган мавсумякунлари бўйича «Манчестер Юнайтед» клубининг даромади ҳозирча номаълум, бироқ жамоа олдинги мавсумгақараганда кўпроқ пул ишлаб олгани аниқ.
Хусусан, ўтган мавсумда «МЮ»премьер-лигадаги чиқишлари учун ТВдан қарийб 70 миллион евро пул олган. Чемпионлар лигасида эса “Манчестер”анчагина даромадини йўқотди, бироқ, шунга қарамасдан, пул миқдори 35 миллион еврога яқин суммани ташкилэтган.
Шунингдек, инглиз клуби қатор фойдали шартномаларни ҳам имзолаган. Ўтган йилиюль ойида жамоа “Bwin” букмекерлик компанияси билан шартнома тузган эди. Кейин “Chevrolet” компанияси клубнингбош ҳомийсига айланди. У билан битим етти йилга тузилган бўлиб, бу “МЮ”га деярли 600 миллион евро олиб келишикерак.   «Боруссия» (Дортмунд) — 305 млн. евро
2011/12 мавсум якунлари бўйича «қора-сариқлар» дунёнинг энг даромадгир клублари ўнталигига ҳамкирмаётган эди, бироқ бу сафар улар бешталикка ўрин олишга муваффақ бўлди. Ҳолбуки, бундан ўн йилча олдин“Боруссия” деярли банкрот деб эълон қилинган.
Ўтган мавсум якунлари бўйичажамоанинг соф фойдаси 50 миллион евродан ошган. Ушбу муваффақиятли молиявий кўрсаткичлар жамоанингЧемпионлар лигасидаги ажойиб чиқишлари билан шартланган бўлиб, унда дортмундликлар финалгача етиб бораолди. Шунингдек, “Боруссия”га ўзининг “Вестфаленштадион” майдони ҳам барқарор даромад олиб келмоқда. Буер доим футбол мухлисларига тўла бўлишини кўриш мумкин.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 1
jaga_7 yozdi: | 16.11.2013 | 12:01 #1 Спам
jaga_7 Реал Мадрид
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]