Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50414
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Энг ғалати автомобиль опциялари (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |


“Мотор” нашри энг ғалати автомобиль опцияларини танлади,ҳар қандай ҳайдовчи бемалол уларсиз ҳам яшашимумкин.
 
Чангюткич

Қайси автомобилда:HondaOdyssey


Мутахассисларнинг қайд этишича, аслида ушбу “жуда фойдали” опциядан бор-йўғи икки мартафойдаланишга тўғри келади: биринчи марта ўз қизиқишингизни қондириш мақсадида, иккинчи марта – дўстларолдида минивэн харидини оқлаш учун.    



Кейин эса ачиниш ҳиссини туясиз: чангюткичли вачангюткичсиз Odyssey автомобилларининг нархи орасидаги фарқ икки ярим минг доллардан ошади. Бу пулга машинасалонини неча
марта тозалаш мумкин бўлишини бир тасаввур қилинг.
 
Олд панелдаги совутгич Қайси автомобилда:DodgeAvenger



Машинада совутгичнинг бўлишиажойиб ғоя. Айниқса иссиқ ҳавода бирор салқин ичимликдан
ҳўплаш жоннинг ҳузури. Бироқ...


"Chill Zone” деб номланувчи сақланиш жойига 0,33 литрлик бор-йўғи тўртта банка сиғади.
Бунинг устигаяқинроқдаги йўловчилар ўтирадиган жой эшигигача фақат баскетболчининг
қўли етиши мумкин.
 
  Итлар учун тўплам
Қайси автомобилда: Honda Element



“Honda Element” кроссовери –ҳатто АҚШда ҳам унчалик оммабоп бўлмаган модель. Шу боис, қайсидир бир пайтда “Хонда” маркетологлари ўзмоделига сакбонларнинг эътиборини тортишга қарор қилади. Натижада, кроссовер уй ҳайвонлари учунмўлжалланган янги опцион пакетга эга бўлди.



Шу тариқа, қўшимча ускуналар пакетиданҳайвон тирноқларига чидамли бўлган орқа диван қопламаси, суяклар сурати туширилган алоҳида пол гиламчаларива юкхонада турадиган будка ўрин олади. Айтиш жоизки, будка ўлчамлари бўйича юкхонадан фарқ қилмайди.


Шундай қилиб, “Хонда” машинани юкхонадан халос этиш учун харидорлардан минг долларсўрайди! Бироқ сотувларни кўтаришнинг ушбу оригинал усули иш бермайди.
 
Опенометр
Қайсиавтомобилда: MINI кабриолети



MINI автомобиллари ғалати одамлар томонидан худди шундайғалати одамлар учун яратилган дейиш мумкин. Бир қарасанг катта лаган ўлчамидаги спидометрни кўрасан, бирқарасанг – тахометр ёнида тушунарсиз “опенометр” турган бўлади. Ушбу охирги асбоб тарихдаги энг бефойдаопциялар бешталигидан ўрин олишини ишонч билан айтиш мумкин. 
Номидан ҳам кўриб турганингиздай,опенометр ҳайдовчи машина томини ёпган ҳолда қанча вақт юрганини кўрсатади.
 
Автомат тарздаюритиладиган соат
Қайси автомобилда:Oldsmobile



Автомобилга ўрнатилганмеханик соатлар салобатли кўринади, автомат тарзда юритиладиган механик соатлар эса ундан ҳам зўр. Айнаншундай соталар 1950-йилларда Американинг “Олдсмобил”ларига ўрнатилган. Тўғри, хронометр ўзининганъанавий жойи бўлган олд консолда эмас, балки бевосита рул айланасида жойлашган.


Кўриб турганингиздай, соатлар учун ноқулай жой танланган. Ҳа, бунда рул айланганида
соатлар ҳамяхшироқ юритилган, бироқ, агар ҳайдовчи бурилиш жойида вақтни кўргиси келиб қолса, бунинг мутлақо иложибўлмаган. Бунинг устига соат жуда пастроқда ўрнатилган бўлиб (рул айланасининг пастки секторида), унданҳатто автомобиль тўхтаб турган пайтда ҳам фойдаланишнинг иложи бўлмаган. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]