Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Энг машҳур қалбаки фотосуратлар

Bo'limi: Новости Мира |


"Photoshop” ихтиро этилиши билан ақл бовар қилмас, аммо қалбаки фотосуратлар сони кескин ошиб кетди.
Ҳозир фотосуратларни қалбакилаштириш жуда осон бўлса-да, уларни ҳақиқий қилиб кўрсатиш ҳам анча қийиниш. Қуйида эътиборингизга қалбакилиги фош этилган машҳур фотосуратлардан намуналар келтирамиз.
  Акула ва вертолет



Ушбу фотосуратда тахминан сувдан отилиб чиқиб, ҳарбий самолётзинапоясидаги одамга ҳужум қилаётган жуда йирик акула тасвирланган.
Аммо аслида фотосурат иккитабир-бири билан боғлиқ бўлмаган суратлардан ташкил топган
бўлиб, улар турли йилларда ва турли жойлардаолинган. Мазкур суратга изоҳда ҳатто ушбу тасвир "National Geographic” журналининг "Йил фотосурати”га айланганиҳам таъкидланган эди. Албатта, бу журнал томонидан рад этилган.
 
Тасодифий сайёҳ


"Тасодифий сайёҳ” деб номланган ушбу фотосуратда гўёки 2001 йил 11 сентябрь куни Жаҳон савдо марказигаҳужумдан сал олдинроқ унинг томоша майдончасида турган сайёҳ акс
этган. Маълум бўлишича, фотосурат 1997йилда 25 ёшли венгер Петер Гузли томонидан олинган бўлиб, кейинчалик таҳрир қилинган.
 
Дунёдаги энгкатта ит



Бу Гиннес Рекордлари китобига кирган Геркулес итнинг тахминий фотосурати.Неаполитан
мастифи зотига мансуб ушбу ит "Photoshop” туфайли ўзининг табиий ўлчамидан икки баравар каттакўринади. Тўғри, 2001 йилда вазни 127 кг бўлган Геркулес лақабли инглиз мастифи "дунёдаги энг оғир ит” сифатидатан олинган, аммо у бу суратдаги ит эмас.
 
Ирландиядаги қаср-орол



Ушбугўёки Ирландияда жойлашган қаср-орол Интернетда миллионлаб одамларнинг бу ерга саёҳат қилиш истагинитуғдирган бўлса, ажабмас. Аммо буни амалга ошириб бўлмайди, чунки мўъжизавий орол фотоэффектлар танловиучун яратилган бўлиб, бир-бирининг устига қўйилган иккита фотосуратдан иборат: Германиядаги Лихтенштейнороли ва Таиланддаги Ко-Тапу оролчаси.
 
Ҳинд океанидаги цунами



Бу ТаиланддагиПхукет шаҳрига ёпирилган улкан тўлқинларни акс эттирувчи фотосурат бўлиб, у 2004 йили Ҳинд океанидагицунамидан кейин Интернетда тарқалиб кетди. Айтиш жоизки, фотосуратда айрим номувофиқликлар кўзгаташланади. Масалан, тўлқинларнинг
баландлиги 4 метрга яқин бўлган, бироқ фотосуратларда улар анча баланд,бунинг устига суратдаги бинолар Пхукет шаҳрида йўқ. Аслида бу Чилидаги Антофагаста шаҳри соҳилинингфотосуратидир. Унга "Photoshop” ёрдамида тўлқинлар қўшилган.
 
2009 йилдаги "Air France 477” самолётинингҳалокати



Ушбу фотосурат гўёки "Air France 477” самолёти 2009 йил июнида Бразилиянинг Атлантикаокеани соҳилларида қулашидан олдин қилинган. Бироқ у қалбаки бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, унда машҳур"Ҳаёт-мамот” ("Lost") сериалининг кадрларидан бири акс этган.
 
Қувайтдаги сувга ғарқ бўлганмарказда акулалар сузибюрибди



Суратда Қувайтдаги илмий марказда акулалар сақланадиганрезервуар синганидан кейин сув босган залда сузаётган акулаларни кўриш мумкин. Фотосурат ўзгартирилганбўлиб, аслида у сув трубаси ёрилиб кетган Торонтодаги Узелли темирйўл станциясини акс эттиради. Бунингустига бошланғич суратда акулалар ҳам бўлмаган.
 
Марс юзасида Ер, Юпитер ва Венера


Ушбу фотосурат кўплаб Интернет-сайтларда чоп этилган. Унда Марс ландшафти тасвирланган,осмондаги учта чироқча эса бизнинг Ер сайёрамизни, Венера ва Юпитерни акс эттиради. Бироқ,
аслида, ушбусурат планетарийдаги компьютер дастури ёрдамида олинган.
 
Муз тоғининг чўққиси


Мазкур фотосурат сураткаш Ральф Клевенжер томонидан яратилган бўлиб, у бир нечтасуратлардан тўпланган. Муз тоғининг иккита ярми – бу алоҳида суратлардир, улардан бири
Аляскада,иккинчиси эса Антарктидада қилинган (аммо уларнинг ҳеч бири муз тоғининг сув остидаги қисмига тегишли эмас).Сув ости қисми – бу Калифорния соҳилларида тасвирга олинган фондир. Ва ниҳоят, муз тоғи ҳаққонийроқкўриниши учун осмон ҳам бироз ўзгартирилган.
 
Жарроҳ сурати


 
Лохнессмахлуқининг барча қалбаки суратлари орасида буниси энг биринчиси ва энг машҳуридир. У 1934 йилда британияликжарроҳ Роберт Кеннет Уилсон томонидан олинган бўлиб, Несси мавжуд эканига далил бўлиб хизмат қилган. Бироқкейинчалик у боши махлуқникига ўхшаш ўйинчоқ сув ости кемаси бўлиб чиқди.
 
Баҳайбат одамскелети



Археологлар гўёки Саудия Арабистонида қазиб олган улкан скелетсуратлари Интернетда 2004 йилда пайдо бўла бошлади. Бу бир пайтлар Ерда улкан кишилар яшаганига далилсифатда қабул қилинган. Аслида эса фотосуратлар "Worth1000” сайтининг фойдаланувчилари
бири томонидан"Археологик аномалиялар” фототанлови учун яратилган эди. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 4
inesta_andresbarse yozdi: | 09.12.2013 | 13:25 #4 Спам
inesta_andresbarse qani akula yugu
Like | 0
999999999islom yozdi: | 09.12.2013 | 04:11 #3 Спам
999999999islom oma ajoyib
Like | 0
kvp_polat yozdi: | 07.12.2013 | 20:53 #2 Спам
kvp_polat нега суратлари куринмаябди
Like | 0
dtp-01 yozdi: | 07.12.2013 | 06:26 #1 Спам
dtp-01 foto yoguuuu
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]