Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33419
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Эркаклар саломатлиги: еттита хатар

Bo'limi: Новости Мира |



Агар сизни саломатлигингиздан кўра кўпроқ машинангиз ёки севимли гаджетингизташвишлантирса, демак, сиз ёлғиз эмассиз. Аксарият эркакларнинг саломатлик масаласига панжа ортидан қарашиузоқ муддатли келажакда қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин. 


Турли кўнгилсизликларнинголдини олиш учун компьютердан узоқлашинг ва шифокор қабулига боринг.


Юрак


Ёмон ишлаётган“мотор” ўзи ҳақида турли товушлар ёрдамида эслатиши мумкин. агар уларни эътиборсиз қолдирсангиз,оқибатлари кўнгилсиз эмас, ўлимга олиб келувчи бўлиши аниқ. “American Heart Association” маълумотларига кўра, ёши каттаэркакларнинг учдан бир қисми юрак-қон томир касалликларининг у ёки бу туридан азият чекиши аниқланган.Режали кўриклар муаммони аниқлаш ва ўз уни вақтида даволашга ёрдам беради.


Ўпканинг сурункалиобструктив касаллиги ва бошқа респиратор касалликлар


Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги(ЎСОК), одатда, кашанданинг енгил йўталидан бошланади. Вақт ўтиши билан у ўпка саратони ва эмфиземасига олибкелиши мумкин. Бутун дунё бўйлаб ҳар йили эркакларда борган сари кўпроқ саратон касаллиги аниқланмоқда.Албатта, бунда атмосферанинг ифлосланиши, ишлаб чиқариш омиллари ҳам ўз ролини ўйнайди, бироқ кашандаликолдингидай саратон хасталигининг бош сабабчиси бўлиб қолмоқда.  


Алкоголь

Алкоголдан ўлиш ва ичкиликка муккасидан кетиш сабабли касалхоналарга тушиш ҳолатлари аёлларга қарагандаэркакларда жуда кўп. Бунинг устига эркаклар икки баравар кўп ичади ва маст пайтда агрессияга мойил бўлади.Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, жигар ва йўғон ичак саратониривожланиши хавфини оширади. Шунингдек, алкоголь гормонлар ишлаб чиқилишига таъсир кўрсатади, бу эсабепуштликка олиб келиши мумкин.


Тасодифий жароҳатлар ва авариялар


Эркак қанчалик соғломбўлмасин, у барибир сувга ғарқ бўлиш, бош мия суяги жароҳатини олиш ёки машина уриши хавфидан ҳимояланмаган.Касалликлар профилактикаси ва уларни назорат қилиш марказларининг маълумотларига кўра, 2006 йилда эркакларорасидаги ўлим ҳолатларига айнан фожиали тасодифлар бош сабабчи бўлган. Масалан, ишлаб чиқаришдагижароҳатлардан асосан эркаклар жабрланган – бу жабрланганлар умумий сонининг 92 фоизини ташкил этади. 

Жигар касалликлари


Эркак жигарининг ўлчамини футбол тўпи билан таққослаш мумкин. Ушбуорганнинг вазифасига озиқлантирувчи моддаларни сўриш ва организмни токсинлардан халос этиш киради. Энг“машҳур” жигар касалликлари орасида цирроз, гепатит, аутоиммун ва генетик касалликларни ҳамда саратонниқайд этиш мумкин. Алкоголь ва кашандалик эса жигар муаммоларини янада чуқурлаштиради, холос.

Диабет


Америка диабетлар уюшмаси вакилларининг фикрича, "замонавий эркак" – бу қонидаги қандмоддаси миқдорини биладиган одамдир. Диабетга чалинган эркаклар тестостерон даражасининг тушиб кетишиҳолатига тез-тез дуч келади. Даволанмаётган диабет буйрак, юрак, асаб тизими, кўз касалликларига ҳамдасўқирликка олиб келади.  


Тери саратони


Ёши 50 дан ошган эркаклар, аёлларга қарагандаикки баравар кўпроқ тери саратони ривожланиши хавфига мойил бўлади. Нега дейсизми? Қуёш таъсири ва шифокорҳузурига боришнинг камлиги туфайли. Онкологлар солярийлардан қочиш, кўчага чиқишдан олдин қора кўзойнактақиш ва қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи кремдан фойдаланишни тавсия этади. 

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]