Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50477
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Эркаклар саломатлиги: еттита хатар

Bo'limi: Новости Мира |


Агар сизни саломатлигингиздан кўра кўпроқ машинангиз ёки севимли гаджетингиз ташвишлантирса, демак, сизёлғиз эмассиз. Аксарият эркакларнинг саломатлик масаласига панжа ортидан қараши узоқ муддатли келажакдақайғули оқибатларга олиб келиши мумкин.  


Турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш учункомпьютердан узоқлашинг ва шифокор қабулига боринг.


Юрак


Ёмон ишлаётган“мотор” ўзи ҳақида турли товушлар ёрдамида эслатиши мумкин. агар уларни эътиборсиз қолдирсангиз,оқибатлари кўнгилсиз эмас, ўлимга олиб келувчи бўлиши аниқ. “American Heart Association” маълумотларига кўра, ёши каттаэркакларнинг учдан бир қисми юрак-қон томир касалликларининг у ёки бу туридан азият чекиши аниқланган.Режали кўриклар муаммони аниқлаш ва ўз уни вақтида даволашга ёрдам беради. 


Ўпканингсурункали обструктив касаллиги ва бошқа респиратор касалликлар 


Ўпканинг сурункалиобструктив касаллиги (ЎСОК), одатда, кашанданинг енгил йўталидан бошланади. Вақт ўтиши билан у ўпка саратонива эмфиземасига олиб келиши мумкин. Бутун дунё бўйлаб ҳар йили эркакларда борган сари кўпроқ саратонкасаллиги аниқланмоқда. Албатта, бунда атмосферанинг ифлосланиши, ишлаб чиқариш омиллари ҳам ўз ролиниўйнайди, бироқ кашандалик олдингидай саратон хасталигининг бош сабабчиси бўлиб қолмоқда.   

Алкоголь


Алкоголдан ўлиш ва ичкиликка муккасидан кетиш сабабли касалхоналарга тушишҳолатлари аёлларга қараганда эркакларда жуда кўп. Бунинг устига эркаклар икки баравар кўп ичади ва мастпайтда агрессияга мойил бўлади. Спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш оғиз бўшлиғи, томоқ, қизилўнгач, жигарва йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини оширади. Шунингдек, алкоголь гормонлар ишлаб чиқилишига таъсиркўрсатади, бу эса бепуштликка олиб келиши мумкин. 


Тасодифий жароҳатлар ва авариялар

Эркак қанчалик соғлом бўлмасин, у барибир сувга ғарқ бўлиш, бош мия суяги жароҳатини олиш ёки машинауриши хавфидан ҳимояланмаган. Касалликлар профилактикаси ва уларни назорат қилиш марказларинингмаълумотларига кўра, 2006 йилда эркаклар орасидаги ўлим ҳолатларига айнан фожиали тасодифлар бош сабабчибўлган. Масалан, ишлаб чиқаришдаги жароҳатлардан асосан эркаклар жабрланган – бу жабрланганлар умумийсонининг 92 фоизини ташкил этади.  


Жигар касалликлари


Эркак жигаринингўлчамини футбол тўпи билан таққослаш мумкин. Ушбу органнинг вазифасига озиқлантирувчи моддаларни сўриш ваорганизмни токсинлардан халос этиш киради. Энг “машҳур” жигар касалликлари орасида цирроз, гепатит,аутоиммун ва генетик касалликларни ҳамда саратонни қайд этиш мумкин. Алкоголь ва кашандалик эса жигармуаммоларини янада чуқурлаштиради, холос.


Диабет


Америка диабетлар уюшмасивакилларининг фикрича, "замонавий эркак" – бу қонидаги қанд моддаси миқдорини биладиган одамдир. Диабетгачалинган эркаклар тестостерон даражасининг тушиб кетиши ҳолатига тез-тез дуч келади. Даволанмаётган диабетбуйрак, юрак, асаб тизими, кўз касалликларига ҳамда сўқирликка олиб келади.   


Терисаратони


Ёши 50 дан ошган эркаклар, аёлларга қараганда икки баравар кўпроқ тери саратониривожланиши хавфига мойил бўлади. Нега дейсизми? Қуёш таъсири ва шифокор ҳузурига боришнинг камлиги туфайли.Онкологлар солярийлардан қочиш, кўчага чиқишдан олдин қора кўзойнак тақиш ва қуёш нурларидан ҳимоя қилувчикремдан фойдаланишни тавсия этади. 

Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]