Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50446
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

Bo'limi: Новости Мира |


Эркаклар саломатлиги кўп жиҳатларга боғлиқ. Булар фаол турмуш тарзи,спорт билан шуғулланиш, оламни позитив қабул қилиш, қулай яшаш шароити, кашандаликдан воз кечиш, спиртлиичимликларни суистеъмол қилмаслик, бахтли оилавий ҳаёт ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ушбу омиллар ичида тўғриовқатланишни алоҳида қайд этиш лозим. Қуйида тавсифи келтириладиган озиқ-овқатмаҳсулотларининг таркибида  эркаклар учун жуда зарур бўлган фойдали моддалар кўп миқдорда мавжуд. Уларгаомега-3 ёғли кислоталари, рух моддаси, ликопин, магний, В гуруҳи витаминлари, фолатлар, антиоксидантлар, Евитамини ва бор моддаси киради.   Айнан шу моддалар эркакларнинг жинсийфункциясини меъёрида ушлаб туради, простата бези саратонидан ҳимоя қилади, юрак-қон томир касалликлариривожланиши хавфини камайтиради ва, умуман, ҳар томонлама фойдали ҳисобланади.  1.   Ёғли балиқ

Америка Юрак касалликлариАссоциацияси балиқнинг ёғли турларини ҳафтасига камида 2 марта тановул қилишни тавсия этади. Ёғли балиқтурларига лосось, скумбрия, форель, тунец, анчоус, сардина ва сельд балиқлари киради. Бу балиқларнинг гўштиоқсил, кальций, юрак учун фойдали бўлган омега-3 ёғли кислоталарига бой бўлиб, уларда тўйинган ёғ миқдори жудакам. Омега-3 ёғли кислоталари турли касалликларга олиб келувчи организмдаги яллиғланишжараёнларини камайтиради. Олиб борилган тадқиқотлар ушбу ёғли кислоталар Паркинсон ва Альцгеймеркасалликларининг олдини олишда катта роль ўйнашини ҳам кўрсатди.   2. Ёнғоқлар (оддий ёнғоқ, ерёнғоқ, фундук)

Мутахассислар ёнғоқни эркаклар потенцияси учун энг самарали восита деб атамоқда. Ёнғоқлар таркибидагиаминокислоталар мушак тизими, суяклар, қон, юрак, тери ва сочлар шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. 3. Мол гўшти
Гўшт емайдиган эркакни тасаввурқилиш қийин. Лекин бу борада ҳам мол гўштини тановул қилган маъқул, дея маслаҳат беради парҳезчилар. Унингтаркибида мушаклар учун қурилиш материали ролини ўйновчи оқсил ҳамда организм ҳужайраларини кислород билантўйинтиришга хизмат қиладиган темир моддаси бор. Гўшт, айниқса, оғир жисмоний меҳнат қилувчи ёки спорт биланшуғулланувчи кишилар учун жуда зарур. 4. Анор

Анор простата безини ҳимоя қилади: ушбу мева саратонга чалиниш эҳтимолини камайтиради.Бундан ташқари, америкалик мутахассислар анор суви “виагра” воситасига қараганда яхшироқ эканинитаъкидлашмоқда.   5. Сули дони
20 йил давомида 21 нафар кишининг саломатлигини кузатиб борган Гарвард университети олимлариҳар куни донли маҳсулотларни истеъмол қилган эркаклар юрак касалликларига 29 фоизга камроқ чалинишинианиқлади. Сули донида бета-глюкан номи билан маълум бўлган эрийдиган клетчатка мавжуд бўлиб, у қонтаркибидаги ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса инсульт, юрак хуружлари ва ҳаёт учун хавфлибўлган тромблар ҳосил бўлишига олиб келувчи сурункали артериосклероз хасталигининг ривожланишигатўсқинлик қилади. 6. Помидорлар

Эркаклар помидор тановул қилиши кераклигининг иккита асосий сабаби бор. Биринчидан, улар ликопин дебномланувчи жуда кучли антиоксидантга бой бўлса, иккинчидан, шу моддага бой бошқа маҳсулотлардан фарқлиўлароқ, помидорларни йил давомида тановул қилиш имконияти мавжуд. Тадқиқотчиларликопин моддасини истеъмол қилиш ва простата бези саратони ривожланиши хавфининг пасайиши орасидагиалоқани аниқлашга муваффақ бўлди. Бунинг устига ликопин моддаси мавжуд касалликнинг тарқалишинисекинлаштиришга ва унинг зарарли таъсирини камайтиришга ҳам қодир. Шунингдек, бу модда эркакларда кўпучрайдиган ошқозоности бези саратонидан ҳам ҳимоя қила олади. Саратоннинг ушбу тури кеч аниқлангани боис,жуда хавфли ҳисобланади. 7. Қўзиқоринлар

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қўзиқоринлар иммун тизимининг кучли рағбатлантирувчиси ва тартибгасолувчиси ҳисобланади. Улар организмдаги заҳарли моддаларни бартараф этади. Масалан, қўзиқоринлар саратонхасталигини келтириб чиқарувчи эркин радикаллар миқдорини 50 фоизга камайтиришга қодир. Хусусан, шампиньон қўзиқоринларида селен, мис, триптофан, калий, фосфор ҳамда В2, В3 ва В5 витаминларижуда катта миқдорда мавжуд. В гуруҳига кирувчи витаминлар толиқишга қарши курашади, организмнинг қувватинисақлайди, холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради, қондаги қанд моддасини барқарорлаштиради, асаб вамушак фаоллигини тартибга солади, асаб ҳужайраларининг ривожланишига ёрдам беради, кайфиятни ва юракфаолияти учун зарур функцияларни ушлаб туради. 8. Брокколи
Брокколи карамида С витамини, бета-каротин, калий ва сульфорафан-фитоэлементи(простата бези ва йўғон ичак саратонининг олдини олади) кўп миқдорда мавжуд. Шунингдек, брокколи эркаклардакўп учрайдиган сийдик пуфаги саратони хавфини ҳам қисқартиради. Оддий ракам эса, простата безини асрайди ваиммунитетни мустаҳкамлайди.  9. Бананлар
  Бананлар қувватнинг ажойиб портатив манбаи ҳисобланади. Ушбу мева асаб тизими фаолиятини тартибгасолишда зарур бўладиган калий моддасига бой. У юрак мушагини мустаҳкамлайди, қон босимини туширади ва шишларбилан бирга кечадиган касалликларда жуда фойдали. Калий ва магнийли парҳезлар инсульт хавфини камайтиради.Агар бананларни ёқтирмасангиз, апельсин шарбати, сут, ловияни кўпроқ истеъмол қилинг – улар ҳам калий манбаиҳисобланади. 10. Реза мевалар
Реза меваларфойдали хусусиятларининг сири уларнинг рангида: бинафшаранг, кўк, қизил ва ҳ.к. Реза мевалардаги 4 000 данортиқ компонент уларнинг антиоксидантлик хусусиятларини таъминлаб туради. Бундан ташқари, уларда Свитамини жуда катта миқдорда мавжуд. Черника, қулупнай, малина, гилос, олча каби реза меваларни кундаликрационга киритиш мия фаолиятини яхшилайди ва кексаликка қарши курашади. 



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]