Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50282
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Эзгулик ва меҳр-мурувват айёми

Bo'limi: Новости Мира |



Қурбон ҳайити халқимиз азалдан орзиқиб кутадиган, асрлар мобайнида ўзига хос тарзданишонлаб келинган келинган байрамлардан бири.
Ҳижрий қамарий тақвим асосида зул-ҳижжа ойининг 10-кунибошланадиган бу байрам нафақат бизда, балки бутун мусулмон мамлакатларида меҳр-оқбат, хайр-саховат, эзгуликва мурувват айёми сифатида тантана қилинади. Ийд тўкинлдик демакдир Бизда «Қурбон ҳайити» ёки «Кичик ҳайит» деб номланадиган кун диний манбаъларимизда «Ийд ал-Азҳа» дебюритилади. «Ийд» сўзи араб тилида «қайта-қайта такрорланиш», «фойда-манфаат» маъноларини билдиради. Ҳайит куни ҳар йили такрор, қайта-қайта келгани ва унда Аллоҳнинг неъматлари бандаларигасероб бўлгани учун уни «ийд» деб номланган. «ал­Азҳа» эса «қурбонлик қилиш», деган маънони англатади.Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашларича, «ҳайит» сўзи ҳам асли «ийд» сўзидан олинган. Қурбон ҳайити мусулмонлар томонидан ҳижратнинг иккинчи йилидан бошлаб байрам қилинади. Бироқ, букунининг тарихи Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларига бориб тақалади. Тафсир китоблардакелишича, Иброҳим алайҳиссалом тушларида ўғиллари Исмоил алайҳиссаломни қурбонлик қилаётганлариниЗулҳижжанинг саккизинчи куни кўрадилар. Бу тушнинг ҳақиқиқий ёки ҳақиқиймаслиги ҳақида ўйлаб, тафаккурқилиб қоладилар. Эртасига ўша тушни такрор кўрадилар ва энди тушнинг ҳақиқатда Аллоҳ таоло томониданэканини биладилар. Шунинг учун бу кун «Арафа» ‒ «билиш» деб номланади. Эртасига, яъни Зулҳижжанинг ўнинчикуни Иброҳим (а.с.) ўз ўғиллари Исмоил (а.с.)ни  Аллоҳ учун қурбонлик қилиш учун олиб чиқадилар. Шу сабабданбу кун «Наҳр куни», яъни «қурбонлик  куни»  деб аталади. Ривоятларда келтирилишича,ҳазрат Иброҳим (а.с.) ўз ўғиллари Исмоил (а.с.)нинг бўғзига пичоқ қадаганда, тиғ  ул зотнинг баданига ўтмайди.Шунда Иброҳим (а.с.) пичоқни зарб билан тошга урадилар. Тош иккига бўлиниб кетса-да, пичоқ ўз ўғилларигаўтмайди. Шунда фаришта Жаброил (а.с.) бу ота ва ўғил учун Яратганнинг имтиҳони бўлгани,улар бу имтиҳондан муваффақиятли ўтганини ҳақида хушхабарн билан бирга жаннатдан Исмоил (а.с.)нинг жониэвазига бир қўчқор келтирган. Шундан сўнг, мусулмонлар учун ушбу кунларда Яратган учун қурбонлик қилиш вожибамаллар қаторидан ўрин олган экан. Ўзанини топган дарёлар Халқимиз қадимдан, Ислом дини билан мушарраф бўлган кундан бошлаб Қурбон ҳайитини тантанали равишдабайрам қилиб нишонлаб келган.  Ийд намозини ўқиш учун бутун шаҳар аҳли бир намозгоҳга йиғилган. Намоздансўнг бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлликсовғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган. Бундай анъаналари асрлар оша яшабкелди. Ҳатто мустабид тузум йилларида, миллий ва диний қадриятлар таъқиб остига олинган йилларда ҳамхалқимиз ўз имон-эътиқодигга, қадриятларига, урф-одатларига, азалий байрамларига содиқ қолди. ...Бошанғич синфда ўқиб юрган пайтларим собиқ тузум даврига тўғри келган. Эсимда, ўшапайтларда ҳам ҳайит, наврўз сингари байрамларни интиқлик билан кутарди. Хусусан, арафа кечаси  қизлар,аёллар қўлларига хина қўйишар, тонгда катаю кичик янги либосларда сайлга чиқарди. Айниқса, болаларнингқувончи чексиз. Чунки, ҳайитда катталар ҳар бир болага ҳайитлик улашар, ширинлик билан сийларди. Ҳайит кунлари беморларни бориб йўқлаш, тўйдан аввал куёв ва келин томоннинг бир-биригасовғалар жўнатиши, янги келин тушган хонадонларда ўтадиган “келин кўрди” маросимлари халқимизнинг ўзигахос анъаналари сафидан жой олган. Ҳали мамлакатимиз мустақилликка эришмаган бир пайтда1991 йилнинг 20 июнь куни Юртбошимизнинг  "Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги  Фармониэълон қилинди. Айни пайта қадар мамлакатимизда Рамазон ва қурбон ҳайитининг биринчикунлари катта байрам қилинади. Бу юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини ҳимоялашга қаратилган эзгуишларга далил бўла олади. Қурбонлик хайрли  амал  «Ийд Азҳо»байрами ҳаж ибодатларининг якуни муносабати билан ҳамда Аллоҳ учун ҳар қандай қурбон беришга тайёрликниизҳор қилиш маъносида шариатга киритилган. Мусулмонлар Аллоҳ таоло йўлида жонлиқларни қурбон қилишни анашундай буюк байрам ўлароқ нишонлайдилар. Динимизда қурбонлик қилишнинг шартлари,одоблари, йўл-йўриқлари очиқ-равшан баён этилган. Қурбонлик учун ҳар тарафлама соғлом чорва моллаританланиши, бу амални  ўзига тўқ, қурби етадиган инсон бажариши, қурбонлик гўшти аввало ўз яқинлари,қолаверса, муҳтож оилаларга тарқатилиши жоиз саналади.   Жобир розияллоҳу анҳуданривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намозгоҳда қурбон намозигаҳозир бўлдим. У зот хутбаларини тугатиб, минбарларидан тушганларида бир қўчқор кетирилди. Бас, у зот уни ўзқўллари билан сўйдилар ва: «Бисмиллаҳи ва Аллоҳу Акбар! Бу мендан ва менинг қурбонлик қилмаган умматимдан»,дедилар». (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.) Муқаддас сафар сўнгидаги шодиёна Маълумки, ҳаж ибодати намоз, рўза ва закот каби Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг ўз бандаларигафарз қилган ибодатларидан биридир. Ҳаж фарзини адо этишлик соғ-саломат, бориб-келишгамаблағи етадиган, яшаб турган юрти тинч бўлган кишиларга буюрилгандир. Ҳаж бутун дунё мусулмонларининг тили,миллати  ва ирқи турлича бўлган халқларнинг бир ният асосида йилда бир маротаба учрашадиганжойларидир. Ҳаж зиёратига отланган зиёратчилар Қурбон ҳайитини ҳам айнан ана шу қутлуғсафар чоғида ўтказадилар. Юртимизда ҳар йил минглаб ҳамюртларимиз бу муборак зиёратни амалга ошириб, ҳамамалларини бажариб қайтишмоқда. Муборак Қурбон ҳайити яқинлашаётган айни дамларда ҳам минглабюртдошларимиз юртимизга тинчлик ва фаровонлик, оилаларимизга қут-барака ва хотиржамлик сўраб дуодабўлмоқдалар. Ҳожиларимизнинг зиёратлари қабул бўлсин, байрам барчамизга муборакбўлсин, азизлар! Islom.uz сайти материалларидан фойдаланилди.






Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]