Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33415
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Еттита энг фойдали ўсимлик ёғи

Bo'limi: Новости Мира |


Норвегия Мия институти олимлари мия узоқ вақт давомида фаол ва ёш бўлиб қолиши учун ҳар куни икки ош қошиқўсимлик ёғини истеъмол қилиш кераклигини исботлади.

Ҳамма гап қон томирларида (шу жумладан, бошмияни озиқлантирувчи майда капиллярларда) холестерин моддасининг қолишига қарши курашишда ёрдам берадиганF витамини ва ҳужайра мембраналари қурилишида қатнашувчи олеин кислотасида. У асаб тўқималаринингшикастланган ҳужайралари янгиланиши ва тикланишига ёрдам беради,
яъни мия нейронларининг ёшариши учунжавобгар ҳисобланади. 
Шунингдек, ўсимликёғлари А (тери, кўриш қобилияти ва иммунитет учун зарур бўлган)ва Е
(антиоксидант, инфекциялардан ҳимоя қилади) витаминларига бой.

Қуйида эътиборингизга 7 таэнг фойдали ўсимлик ёғинитақдим этамиз

Зайтун ёғи. Ушбу ёғнинг этикеткада кўрсатиладиганкислоталиликдаражасига эътибор қаратинг. У қанчалик паст бўлса (0,8%гача), ёғ шунчалик юқори сифатлиҳисобланади. Зайтун ёғини Қадимги Юнонистонда “суюқ олтин” деб аташган. Унда олеин кислотаси жуда каттамиқдорда мавжуд. Зайтун ёғи қиздирилганида канцерогенларни деярли ҳосил қилмайди.

Кунгабоқарёғи. Лецитин моддасининг энг яхши манбаи. Ушбу моддаболанинг асаб тизими шаклланишига ёрдам беради, каттаёшда эса ақл фаоллиги варавшанлигини сақлайди. Шунингдек, лецитин анемия ва стрессларда кучларнитиклашгаёрдам беради.

Маккажўхори ёғи. У организмдаги холестерин алмашинувини жуда яхшитартибга солади.“Ёмон” қаттиқ ёғларнинг парчаланишига ёрдам беради. Маккажўхори ёғида фосфор ҳосилалари, яъни фосфатидларбўлиб, улар мия учун жуда фойдали ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ёғ таркибидаги никотин кислотаси(РР витамини) юрак-қон томирларининг ўтказиш хусусиятини яхшилайди.

Хантал ёғи. Ўзинингбактерицид хусусиятлари сабабли нимагақўшилган бўлса, ўша маҳсулотнинг узоқроқ сақланишига, яралар вакуйган жойларнинг тезроқ битиб кетишига ёрдам беради. Хантал ёғи иситувчи ва юмшатувчи хусусиятларга ҳамэга бўлиб, бронхит ва ангиналар пайтида у билан ингаляциялар қилиш фойдали. Бироқ бу ёғни овқатга кўпишлатиб бўлмайди. Ўзининг фойдали хусусиятларига қарамасдан, хантал ёғи таркибида организмдаги овқат ҳазмқилиш ферментлари томонидан парчаланмайдиган кислоталар мавжуд.     

Зиғир ёғи. Ўсимликёғлари орасида энг паст калорияли бўлиб,озиш учун мўлжалланган парҳезларда фойдаланилади. Жигардагитоксинларни чиқаришга ёрдам беради. Таркибидаги Омега-3 кислотаси миқдори бўйича балиқ мойини ортдақолдиради. Зиғир уруғида нитратларни (масалан, сотиб олинган мева ва сабзавотлардаги) йўқ қилувчиантиоксидант мавжуд.

Кунжутёғи.Таркибидаги кальций моддаси бўйича ёғлар орасида чемпионҳисобланади. Уни аёллар ёғи ҳам дейишади. Ушбу ёғ, айниқса, ҳомиладорлик даврида ва гормонал ўзгаришларпайтида жуда фойдали. Қалқонсимон без ва подагра (бўғимлардаги зарарли тузларни чиқаради) касалликларидааҳволни яхшилашга ёрдам беради. Аммо кунжут қоннинг қуйилиш хусусиятини кучайтиради. Шу боис юраккасалликлари ва варикозга чалинган одамлар уни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари зарур. 
Қовоқ ёғи. Рух моддасининг ажойиб манбаи. Ушбу модда эсаэркакларда тестостерон гормонининг ишлабчиқилишига ёрдам беради. Қовоқ ёғини зайтун ёғи билан аралаштириб, салатларга қўшиш мумкин. Бироқ бу ёғдақовуриш тавсия этилмайди – овқатингиз куйиб кетиши ва ундан ёқимсиз ҳид келиб туриши мумкин. Бунданташқари, қовоқ ёғида селен моддаси кўп. Йилнинг совуқ даврида у иммунитетни оширади.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]