Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33405
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




ФИФА йилнинг энг яхши голларини танлади

Bo'limi: Новости Мира |


Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўз расмий сайтида Ференц Пушкашномидаги мукофотга даъвогарларнинг номини эълон қилди. Ушбу мукофот йил давомида урилган энг чиройли голмуаллифига топширилади.
Мукофотга 10 та футболчи даъвогарлик қилмоқда. Уларнингорасида 2011 йилда ушбу мукофотга сазовор бўлган бразилиялик Неймар ҳам бор. Бу йил ФИФА НеймарнингКонфедерациялар Кубогида Бразилия терма жамоаси таркибида Япония жамоасининг дарвозасига урган тўпиниқайд этган.  
Шунингдек, Швеция терма жамоасининг форварди ЗлатанИбрагимовичнинг ўртоқлик ўйинида Англия жамоаси дарвозасига урган голи ҳам қайд этилди. ФИФА томониданбелгиланган бошқа голлар клублар даражасида урилган. Неймар ва Ибрагимовичдан ташқари, Ференц Пушкашномидаги мукофотга Даниянинг “Эсберг” жамоасидан Петер Анкерсен, Янги Зеландиянинг “Скай Блю” клубиданЛайза де Ванна, Италиянинг “Удинезе” жамоасидан Антонио ди Натале, Италиянинг “Больньи” клубиданПанайотис Коне, Мексиканинг “Пачуки” жамоасидан Даниэль Лудуэнья,  Португалиянинг “Бенфика”жамоасидан Неманья Матич, Франциянинг “Лион” клубидан Луиза Несиб ва Бразилиянинг “Наутико” клубиданХуан Мануэл Оливерлар даъвогарлик қилмоқда.
Барча голларни ФИФА сайтидаги махсуссаҳифада кўриш   ва шу ернинг ўзида вариантлардан бирига овоз бериш мумкин. Энг чиройли гол муаллифи 2014йил 13 январда махсус маросимда маълум бўлади. Шунингдек, унда “Олтин тўп” (дунёнинг энг яхши футболчисигабериладиган мукофот) соҳиби ҳам эълон қилинади.
Қайд этиб ўтамиз, Пушкаш номидагимукофот 2009 йилдан буён топширилади. Неймардан ташқари, ушбу мукофотга Криштиану Роналду, Хамит Олтинтўп ваМирослав Стох сазовор бўлган.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]