Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50404
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




FIFA U-17. Ўзбекистон термаси Хорватия устидан ғалаба қозонди

Bo'limi: Новости Мира |




Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Хорватия термажамоасига қарши майдонга тушди ва муҳимлиги жиҳатидан Панама устидан қозонилган ғалабадан кам бўлмаганютуққа эришди. 

Учрашув Дилшод Нуралиев шогирдлари учун жуда яхши бошланди.Жарима тўпларини қойилмақом бажариши билан танилиб қолган Достонбек Ҳамдамов 14 дақиқада ўнг қанотдабелгиланган стандарт вазиятдан тўпни рақиб дарвозаси томон шу қадар хавфли йўналтирдики, Хорватияҳимоячиси Галета Кар учун бу тўпни қайтаришдан кўра ўз дарвозасига йўллаб қўйиш осонроқ эди. Оқибатда шундайбўлиб ҳам чиқди - 1:0. Автогол соҳиби Галета Кар. 

Ушбу ҳисоб 28 дақиқада ўзгарди.Соч турмагига кўра Лука Модричга ўхшатилаётган Халилович ўйин борасида ҳам машҳур ҳамюртига қиёсланишгаҳақли эканини исботлади ва бутун ҳимоя чизиғини доғда қолдириб, Сарварбек Каримовнинг узоқ бурчагига тўпнийўналтирди - 1:1. Шундан сўнг биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади. 

Иккинчибўлимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоси ташаббусга кўпроқ эгалик қила бошлади. Дилшод Нуралиев шогирдлариасосан узоқ масофадан зарба беришга ҳаракат қилдилар. Аммо бу уринишларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятли чиқдидеб бўлмайди. Фақат бу танқиддан Жамшид Болтабоев мустасно. Иқтидорли ярим ҳимоячи уч бора узоқ масофаданзарба йўллади ва ҳар сафар бу ишни аниқ амалга оширди. Энг муҳими - Жамшиднинг учинчи зарбаси жуда чиройлиголга сабабчи бўлди - 2:1.

Шундан сўнг футболчиларимиз имкон қадар ташаббусни ўзқўлларида ушлаб туришга ҳаракат қилдилар ва ғалабага эришдилар.

Манба: uff.uz
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]