Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33421
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Футбол мураббийларини Chevrolet Malibu билан тақдирлашди

Bo'limi: Новости Мира |


23 декабр куни "Зарафшон" киноконцерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунларига ва 2013 йиллауреатларини тақдирлашига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. 

Тантанали тадбир давомида2013 йили ўз ёш тоифасида Тукрия ва БАА давлатларида ташкил этилган жаҳон чемпионати баҳсларида чиройли вамуваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон U-20 ёшлар ва Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоларинитақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди, дея хабар беради Sports.uz нашри.

Ҳар иккала терма жамоа мураббийлари,мос равишда, Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев Chevrolet Malibu русумидаги автомобиллар билан тақдирланишди. 
Йил якунларига бағишланган маросимда тўққиз номинация бўйича энг яхшилар аниқланиб, совринлартопширилди. Жумладан, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Акобир Тўраев,Жамшид Болтабоев ва Иззатилла Абдуллаевлар "Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси" йўналишида ғолиб деб топилди. Ўзнавбатида, уларнинг устози – Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев "Йилнингфутбол бўйича энг яхши болалар мураббийи" номинациясида ғолиб деб топилди. "Fair Play – Ҳалолўйин" номинациясида Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ғолиб чиқди. 

Жамоа футболчилари мавсумдавомида ҳакамлар томонидан 45 марта огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ҳакамлар ушбу жамоафутболчиларига бирор марта қизил карточка кўрсатишмади. Футболчиларни огоҳлантириш ва майдондан четлатишҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар - футбол ҳакамлари орасида эса кетма-кет саккизинчи марта РавшанЭрматов "Йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилди.

Жорий йилда "Энг яхши матбуот хизмати" номинациясибўйича ҳам тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди.  Ушбу йўналиш ғолиби мавсум давомида ЎзПФЛбайроғи остида ташкил этилган ўйинлардан ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ кўринишда ташкилот матбуотхизматига жўнатиб турган клубларга топширилган. Шундай қилиб, 2013 йилда бу борада "Насаф" футбол клубиматбуот хизматига тенг келадигани топилмади.

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби украиналик ҳужумчисиАлександр Пишур 19та гол билан мавсум тўпурарига айланди ва ўз-ўзидан, Ўзбекистон Чемпионати-2013нинг "Энгяхши тўпурари" совринини қўлга киритди. 

 Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг"Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ОАВ ҳодимлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари якунигакўра Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги "Энг яхши футболчиси" деб топилган бўлса, Ўзбекистон Миллий Чемпионатибронза медали соҳиби ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Қаршининг "Насаф" клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевйилнинг "энг яхши мураббийи" деб топилди.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]