Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50328
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


Футзал. Ўзбекистон - Қирғизистон — 5:1

Bo'limi: Новости Мира |



Тошкентда ташкил этилган футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва МарказийОсиё саралаш баҳслари якунига етди. 7 ноябрь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ваҚирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувида ҳисоб 7-дақиқада Дилшод Ирсалиев томонидан очилди. ЖамолиддинШарипов билан комбинация ўйнаган ўйинчи иккинчи уринишда Николай Шамонин дарвозасини аниқ нишонга олди.Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Артур Юнусов мусобақадаги учинчи ўйинида ҳам гол уришга муваффақ бўлди.11-дақиқага келиб, Дилшод Ирсалиев дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Тайм якунланишиарафасида эса Артур Юнусов ҳам дублга эришди.
Биринчи таймда тўртта гол кўрганмухлислар иккинчи таймда фақат иккита гол гувоҳига айланишди. Ушбу бир жуфт голдан биттаси, бахтга қарши,Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозасига бориб тушди. Бунга, кўп жиҳатдан, тажриба оширишлари мақсадидаБаҳодир Аҳмедов бир қатор ёш футболчиларни майдонга тушириб, уларга имкон бергани ҳам сабаб бўлди. Айнан ўшаёш футболчилардан бири – Шаҳбоз Бўриев 27-дақиқада ҳисобни 5:0га етказди. Бироқ қирғизлар ўйин якунланишига 3дақиқа қолганида ҳисобни нисбатан қисқартиришга муваффақ бўлишди – Иляс Чўтбаев ўз жамоасинингсаралашдаги еттинчи голига муаллифлик қилиб, жамоасининг финал босқичига чиқишини узил-кесил ҳалқилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон футзал терма жамоалари 2014йилги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Бунгача эса Япония, Таиланд, Эрон, Вьетнам,Хитой Тайпейи, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Австралия ва Малайзия терма жамоалари йўлланма эгасигаайланишган эди. Декабрь ойида эса Кувайт, Ливан, Қатар, Ироқ ва Саудия Арабистони термаларидан қайси учтасифинал босқичига чиқиши маълум бўлади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014саралаш 
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 2-тур учрашувлари 
7 ноябрь, пайшанба 
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 5:1 (4:0)  Голлар: Дилшод Ирсалиев (7, 11), Артур Юнусов (8, 17), Шаҳзод Бўриев (27) – Иляс Чўтбаев (37).   
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]