Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33430
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Гиннес”га кирган ўзбек аёли Муҳтарам Алиева: “Машқ бажараётганимда юртим байроғи олдимда туришини истайман...”

Bo'limi: Новости Мира |



31 октябр - 4 ноябр кунлари Россиянинг Архангельск шаҳрида тош кўтариш бўйичаконфедерациялар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.  Дунёнинг 20 дан ортиқ кўзга кўринган полвонлари ўртасидаги мусобақада юртдошимиз Муҳтарам Алиева ҳамиштирок этди ва жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришди. Қувонарлиси, Муҳтарам кўрсатган натижамусобақада қатнашаётган Гиннесс рекордлари китоби вакилларининг эътиборидан четда қолмади ва у энг юқоринатижа деб қайд этилди. Қолаверса, у ушбу китобга киритилган биринчи ўзбек аёли ҳисоблананди. Табиийки,ғалаба қозониб, олтин медал билан юртимизга қайтган ҳамюртимиз билан суҳбатлашишга шошилдик.

— Аёл киши бўла туриб, спортнинг бу йўналиши бўйича юқори натижага эришиш катта бахт, сизниана шу бахт билан табриклаймиз! Сиз юртимиз тарихида Гиннесс рекордлари китобига киритилган биринчиинсонсиз. Албатта, бунга эришиш осон бўлмаган бўлса керак...

— Катта раҳмат. Очиғи,бунга ҳозиргача ишонгим келмайди. Аслида, бу менинг 30 йиллик меҳнатим самараси. Шу натижага эришаман, дебният қилган эдим, шукр, орзуимга етдим. Яратганнинг ёрдами, ёнимдаги яқинларимнинг далдаси, устозларимнингкўмаги билан уддаладим буни.

— Онангиз спорт билан шуғулланишингизга қаршиликбилдирган эканлар, ҳозир, жаҳон чемпиони бўлби, Гиннесга кирганингиздан сўнг спортга қатнашишингизга бўлганмуносабатлари ўзгарганми?

— Ҳа, ҳозир мени ҳар бир мусобақа олдидан дуо қилибтуради. Отамдан кейин онамга суянаман. Гарчи мендан олисда бўлса ҳам қўғнгироқ қилиб дуосини оламан.
— Одамлар орасида “спорт, айниқса полвонлик аёл кишига эмас” дегувчилар топилади. Буфикрга қандай қарайсиз?

— Бунга қўшилолмайман. Чунки спорт хали ҳеч кимга зараретказмаган. Агар мураббийнинг айтганларини қилиб, машқларни ортиқча харакатларсиз ўз ўрнида бажарилсасаломатликка путур етмайди. Ўз ишини, оиласини, фарзандларини, уй ишларини уддалаётган минглаб аёлларсингари спортчи аёллар ҳам оиласини ҳам ишини ҳам бирдек олиб бориши мумкин.

—Спорт соҳасида 30 йилдан ортиқ фаолият юритган инсон, аёл сифатида айтингчи, спорт билан шуғулланадиган кишиқандай қийин вазиятларга дуч келиши мумкин?

— Спорт тури билан шуғулланадиганинсон энг аввало мағлуб бўлишга, жароҳат олишга тайёр туриши керак. Мағлубият инсонни тарбиялайди.Синсангиз, тамом! Ўрнингиздан тура билсангиз, ўша мағлубият сизни юксак ғалабалар сари етаклар экан.
— Тилакларингиз...

— Спорт билан шуғулланиш ва келажакдачемпион бўлишни орзу қилаётган ёшларга орзу қилинг, интилинг ва сиз албатта бунга эришасиз, деган бўлардим.
Блиц сўровнома:

—   Параметрларингиз...
—   Ёшим 39 да, бўйим 1,50 сантиметр, вазним 60 кг., 36 ўлчамдаги пойабзалини кияман...
—   Севган таомингиз...

—   Лағмон.   Шунингдек Муҳтарам Алиева мухбиримизга Гиннесга кириш орзуси,ғолибликдан сўнг кечирган кечинмалари, келгусидаги мақсадлари, оиласи, устозлари ҳамда севимли машинамаркаси ҳақида гапириб берди. Ушбу интервью билан "Даракчи" газетасининг 14 ноябр куни сотувга чиқадиган янгисонида батафсил танишишингиз мумкин.   
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]